Бош саҳифаЯнгиликларРоссия ҳукумати сабзавот етиштиришни жадал ривожлантириш учун молиялаштириш ҳажмини оширди
Янгиликлар

Россия ҳукумати сабзавот етиштиришни жадал ривожлантириш учун молиялаштириш ҳажмини оширди

Келгуси йили Россияда агросаноат комплексининг «Сабзавот ва картошкачилик» йўналиши бўйича давлат дастури доирасида сабзавотчилик соҳасини жадал ривожлантириш учун 5 миллиард рубль миқдорида қўшимча молиялаштириш ажратилади. Бу хусусда Россия қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев маълумот берди. Ушбу қарор озиқ-овқат нархини чеклаш чоралари доирасида эълон қилинди, деб хабар бермоқда FruitNews.

Вазирнинг сўзларига кўра, сабзавотлар ва картошка нархи кўтарилишига йиғим-терим давридаги ноқулай об-ҳаво шароити, шунингдек, ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоялаш воситалари нархи қимматлаши билан боғлиқ омил – маҳсулот таннархи ошиши сабаб бўлган.

Шунингдек ўқинг: Эрон 2021 йилда Россияга мева экспортини бир ярим баробар оширди

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қуйидаги йўналишлардаги субсидияларни назарда тутади: биринчиси, ерлардан сабзавотчилик ва мелиорация учун фойдаланиш; иккинчиси, очиқ ва ёпиқ жойларда сабзавот етиштиришни кўпайтириш; учинчиси, ишлаб чиқариш қувватларини техник қайта жиҳозлаш; тўртинчиси, сабзавот ва картошка сақлаш омборларини қуриш; бешинчиси, сабзавотларни имтиёзли ташиш ва имтиёзли кредитлаш; олтинчиси, селекцион-уруғ етиштириш марказларини яратишдир», дейди Дмитрий Патрушев.

Шунингдек, деҳқончилик хўжаликларининг кичик шаклларига грант ва субсидиялар берилади, сабзавотчилик йўналиши эса устувор вазифага айланади. Саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Россиянинг ички бозорида сабзавот нархини пасайтиришга ёрдам берувчи кичик ва ўрта фермер хўжаликлари учун маҳсулотнинг тўғридан-тўғри савдосини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йилдан шахсий томорқа участкаларида маҳсулот ишлаб чиқаришни субсидиялаш имкониятини назарда тутади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин