2021 йилнинг апрелидан май ойига қадар Қозоғистонга Германия, Голландия ва Франциядан импорт қилинган 228 тонна уруғлик картошка, шунингдек, 46,4 кг француз сабзи уруғи текширилди. Ушбу текширувда Давлат инспекцияси мутахассислари товарларда карантин объекти – картошка чипларининг чизиқли қўзғатувчиси (зебра чипи) борлигини аниқлашди.
Candidatus Liberibacter Solanacearum бактерияси ISO 17025 халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтган «Ўсимликлар карантини маркази» давлат муассасасининг Олмаота зонал карантин лабораторияси берган экспертиза хулосаси билан тасдиқланди дея хабар бермоқда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот-маркази.
Тадқиқотлар ПЦР таҳлиллари учун юқори сезувчан детектор ускуналари, сертификатланган тест-тўпламларни қўллаган ҳолда ўтказилди. Улар инсон омилининг контаминация ва ёлғон ижобий натижалар намоён бўлишига таъсирини истисно қилувчи тест тўпламларидир.
Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда
Candidatus Liberibacter Solanacearum бактерияси Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудуди учун катта фитосанитар хавф туғдиради. Зебра чипи картошка, помидор ва итузумдошлар оиласига мансуб бошқа ўсимликлар, шунингдек, сабзи ва селдерейга таъсир кўрсатади. Бактерияларнинг республика ҳудудига киритилиши ва тарқалиши экинлар 100% бой берилишига олиб келиши, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига путур етказиши мумкин.
Зарарланган уруғларни олиб кириш бўйича барча фактлар юзасидан тегишли карантин ҳужжатлари расмийлаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, материаллар суд муҳокамасига тақдим этилган. Энди суд қарори натижаларига кўра, тегишли чоралар кўрилади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!