Бош саҳифаЯнгиликларМолдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда

Узум плантацияларининг оммавий ҳосил йиғиш арафасидаги ҳолатини баҳолашдан келиб чиққан ҳолда, Молдова мевачилари ассоциацияси мутахассисларининг ҳисоблашича, бу йил мамлакатда хўраки узум навларининг биологик ҳосили 120 минг тоннадан ошиши мумкин (2020 йилда – 73 минг тоннадан сал зиёд).  Айни пайтда, эксперт баҳолашларга кўра, асосий экспорт нави бўлган “Молдова” узумининг ҳосили айниқса юқори бўлади. Ҳозирги кунда маҳсулотларнинг катта қисмининг сифати умуман олганда яхши. Аммо баъзи масалалар бор.

Молдовада сўнгги беш-етти йилда хўраки узум навларининг биологик ҳосили 100 минг тоннадан ортган йиллар кўп эмас: 2019 йилда – 112 минг тоннага яқин, 2018 йилда – 126 минг тонна. 2017 йилда – 109 минг тонна.  Бироқ, унинг 30 фоизгачаси мева бозори, айниқса ташқи бозорлар талабларига жавоб бермаган ва асосан қайта ишлашга йўналтирилган. 2021 йилда ўзига хос об-ҳаво шароитлари туфайли деярли бутун вегетация даври мобайнида маҳсулот сифати, эҳтимолки, турлича бўлади.

Шунингдек ўқинг: Катта муваффақиятсизлик – 2021 йилнинг биринчи ярмида Молдовадан Россияга мева экспорти натижалари

Баҳорда ва ёзнинг биринчи ярмида ёғингарчиликлар кўп бўлганлиги сабабли аксарият узумзорлар у ёки бу даражада касалликлардан (милд ва оидиум) жабр кўрди. Қўшимчасига, тез-тез ёмғир ёғиши ўсимликларни ўз вақтида ва сифатли ҳимоялашга халақит қилди. Кўплаб узум етиштириш хўжаликлари санитар ишлов беришлар сонини оширишга ва ҳимоя схемаларида турли таъсирга эга препаратларни аралаштириб ишлатишга мажбур бўлдилар. Касалликлар тарқалиши муаммоси айни дамда ҳам долзарб бўлиб турибди. Шу боис, мутахассислар бир йилга чўзилган мева етиштириш даврининг охирги “финал олдидан юз метрида” узумзорларда фитосанитар тадбирларга эътиборни сусайтирмасликни тавсия қилмоқда. Агар, дейлик, оидиум узум поясига зарар етказса, узум бошларининг банди маҳсулотни сақлаш жараёнида қорайиб кетади ва бу унинг товар кўриниши ва қийматини кескин пасайтириб юборади.

Бундан ташқари, Мевачилар ассоциацияси мутахассислари миришкорларни плантацияларда кимёвий ишлов бериш ҳисобини юритишга ҳамда сўнгги ҳимоя тадбирлари ўтказилганидан то маҳсулот сотилгунига қадар “кутиш муддатлари”га риоя қилишга чақирмоқда. Назорат қилинадиган газ муҳитига эга совиткичлардаги узумлар борасида эса маҳсулот таркибида олтингугурт миқдорини назорат қилишни йўлга қўйиш зарур. Бу бўйича узумчилик ташкилотлари раҳбарларининг қайд этишича, ҳозирга қадар Молдова узуми маҳсулот таркибида пестицид қолдиқлари меъёрдан юқори эканлиги боис европалик харидорлар томонидан қайтарилган ҳолат бўлмаган. Янги сотув мавсумида ҳам ушбу натижани сақлаб қолиш жуда муҳим.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин