Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада мева-сабзавотлар сифати бўйича давлат талаблари кенгайтирилди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовада мева-сабзавотлар сифати бўйича давлат талаблари кенгайтирилди

Молдова ҳукумати мева маҳсулотларининг сифати ва уларни сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатга ўзгартиришлар киритди ва ушбу ҳужжатга мувофиқ назорат қилинадиган мева/сабзавотларнинг рўйхатини тасдиқлади. Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори миллий меъёрий-ҳуқуқий базага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (UNECE) стандартларининг кенгайтирилган ва янгиланган қоидаларини ўз ичига олади. Хусусан, мева-сабзавотларни Extra, I ва II сифат тоифаларига ажратиш учун БМТ томонидан Европа учун қабул қилинган мезонлар жорий этилмоқда.

Молдованинг сифат менежменти борасидаги мутахассислари қайд этишича, мамлакатда шу пайтга қадар амалда бўлган мева маҳсулотлари сифати бўйича давлат қоидалари фақат UNECE стандартларининг айрим умумий талаблари билан синхронлаштирилган. Зеро, яқинда қабул қилинган (лекин расман эълон қилинмаган) ҳукумат қарори ҳам ушбу стандартларнинг махсус талабларини амалга оширади.

Яъни, калибр ва вазннинг ўзига хос параметрлари миллиметр ва граммда белгиланади, улар асосида мевалар у ёки бу сифат тоифасига киритилади. Ушбу қоидалар маҳаллий етиштирилган мева маҳсулотларига ҳам, импорт қилинадиганларига ҳам тааллуқли бўлади. Муҳими, Молдова учун экзотик саналган бир қатор мевалар (тропик, цитрус мевалар ва бошқалар) учун биринчи марта давлат сифат стандартлари жорий этилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича миллий агентлик – АNSA инспекторлари биринчи бор мамлакат ички бозорида сотилаётган мева- сабзавотларнинг кенг ассортименти сифатини назорат қилиш (муайян тоифага мувофиқлиги) бўйича батафсил кўрсатмалар олади.

Шунингдек ўқинг: Молдова GLOBALG.A.P ва GRASP стандартларига мувофиқ, постсовет ҳудудида мева бизнесини сертификатлаш бўйича етакчилик қилмоқда

Бундан ташқари, экспертларнинг фикрига кўра, Молдовада UNECE билан синхронлаштирилган давлат стандартларини мажбурий жорий этиш туфайли ҳеч қандай халқаро хавфсизлик ва сифат стандарти бўйича сертификатланмаган Молдова қишлоқ хўжалиги экспортёрларининг катта қисми мева-сабзавотларни сифат тоифалари бўйича Европа усулида таснифлаш борасида тасаввурга эга бўлади. Бу кенг маънода экспортни тартибга солиб, унинг таркибида гомоген сифатли мевалар етказиб бериш улушини ошириш имконини беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди

EastFruit

Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари

EastFruit

Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин