Грузия Молия вазирлиги даромадлар хизмати тез айнийдиган маҳсулотлар тўғрисида электрон маълумот алмашишнинг янги тизимини жорий этди. Бу ҳақда Новости Грузия агентлиги веб-сайтидаги хабарга асосланиб ёзмоқда.
Киритилган янгилик Грузия Ички ишлар вазирлиги ходимларига маълум транспорт воситасида тез айнийдиган маҳсулотлар, масалан, мева-сабзавот, гўшт каби нарсалар тўғрисида онлайн текшириш имкониятини беради.
Шунингдек ўқинг: Грузиялик ёнғоқ етиштирувчилар маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтишни мақсад қилишмоқда
Бундан ташқари, манфаатдор компаниялар вакиллари Грузия маҳсулотларини экспорт қилишни осонлаштирадиган даромадлар хизмати веб-сайти орқали божхона процедуралари тўғрисида муҳим маълумотларни олишлари ҳам мумкин. Шунингдек, улар ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар тақдим этмасдан аслият сертификатини олиш учун ҳудуддан чиқмаган ҳолда, Кахетиядаги барча турдаги божхона процедураларидан “ягона дарча” асосида фойдаланиш имкониятига эга.
Даромадлар хизмати веб-сайтидан аслият сертификати ва керакли ҳужжатлар учун ариза электрон шаклда топширилиши мумкин. Юклаш пайтида, агар тўловчи тез айнийдиган бирламчи маҳсулотларни белгилаб кўрсатса, юк биринчи навбатга қўйилади, божхона ходими қисқа муддатда маҳсулот аслияти тўғрисидаги гувоҳномани бериши ва ўша заҳотиёқ мижоз бу ҳақда хабар топиши мумкин.
«Сўнгги икки ой ичида божхоначилар томонидан мева экспорти бўйича 2064 та декларация қайд этилган, шундан 713 таси Гуржаани шаҳрида амалга оширилган. Бундан ташқари, худди шу даврда божхона бўлими томонидан 1136 та маҳсулот аслияти тўғрисидаги сертификатлар (Грузия меваларини экспорт қилиш учун) берилган, шулардан 740 таси Гуржаанига тегишли», – дейилади даромадлар хизмати хабарида.
Бўлим божхона назорати зоналарида фитосанитария гувоҳномасини бериш туну кун давомида амалга оширилишини эслатади, фақат таҳлил қилиш ёки қўшимча ишлов бериш учун намуналар олиш билан рўйхатдан ўтиш зарур бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Импорт қилувчи мамлакат фитосанитария талаблари асосида фитосанитар сертификати берилади.
Муҳим жиҳатлардан бири, Грузиядан Европа Иттифоқи, Туркия, МДҲ мамлакатларига, шунингдек, Хитойга, ЕЭСУ (Европа Эркин Савдо Уюшмаси) мамлакатларига (Исландия, Лихтенштейн Қироллиги, Норвегия ва Швейцария Қироллиги) ва АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотлар аслият сертификати билан маълум солиқ имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!