Бош саҳифаЯнгиликларЕвгений Харлан: «Бугунги кунда голубикани экспорт қилишдан кўра, Украина ички бозорида сотиш афзалроқ»
Интервью Янгиликлар

Евгений Харлан: «Бугунги кунда голубикани экспорт қилишдан кўра, Украина ички бозорида сотиш афзалроқ»

Украинада голубика етиштириш жадал ривожланмоқда. Резавор  майдонлари яна бир неча йил давомида кенгайтирилади, чунки, маҳсулотга талаб юқорилигича қолмоқда. Бу йилги голубика мавсуми нимаси билан ажралиб туради ва Украина резавори қаерга етказиб берилмоқда? Бу хусусда SEEDS учун «Никдария» МЧЖ (ТМ iBerry) нинг стратегия ва ривожланиш бўйича директори Евгений Харлан ўз шарҳида сўз юритди.

– Бу йилги голубика мавсумининг ўзига хослиги нимада?

– Голубиканинг эртаги навлари йиғим-терими ўрта навлар ҳосили йиғими вақтига тўғри келади. Шу тариқа биз резаворни мунтазам равишда йиғиб оламиз. Голубика ҳажми катта, шу боис, ҳосил йиғиш учун ишчилар етишмаяпти.

– Facebookдаги iBerry саҳифасида голубика экспортига тайёргарлик ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. У қаерга экспорт қилинади ва етказиб бериш ҳажми қандай?

– Биз ҳозирча ҳажм ҳақида гапиришга тайёр эмасмиз. Бу хусусда фақат мавсум охирида хабар беришимиз мумкин. Умуман олганда, ҳозир Украинадан голубика Гонконг, Малайзия ва Бирлашган Aраб Aмирликларига жўнатилмоқда. Булар асосий экспорт йўналишларидир. Aммо Украинанинг ички бозорида нархлар ҳали ҳам юқори, шу сабабдан, голубикани экспорт қилишдан кўра, мамлакат ички бозорида сотиш иқтисодий жиҳатдан афзал саналяпти. Ушбу мевага талаб юқорилигича қолмоқда.

– Фақат янги узилган меваларни сотасизми ёки музлатилган ҳолатда ҳам харидорга тақдим этасизми? Голубика етиштиришни кенгайтириш-чи, режада борми?

– Музлатиш учун резавор қолмайди – биз унинг барини сархил ҳолатда сотиб бўламиз. Ҳозирча плантацияларнинг жуда катта майдони бор, шунинг учун ҳали ишни кенгайтиришни режалаштирмаяпмиз.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин