Бош саҳифаЯнгиликларЧили гилосининг экспорти ушбу мавсумда 9,8 фоизга ўсади
Видео Долзарб Махсус Янгиликлар

Чили гилосининг экспорти ушбу мавсумда 9,8 фоизга ўсади

Чили гилоси экспортининг 82% дан ортиқ улушига эга Чили мева экспортёрлари уюшмаси (АSOEX) маълумотларига кўра, 2021/22 мавсумда гилос экспорти 2020/21 йилги мавсумга нисбатан 9,8% га ўсади. Гилос етказиб беришнинг кутилаётган ҳажми 77 453 626 қути (ҳар бири 5 кгдан)ни ёки 387 268 тоннани ташкил этади.

Мавсум аллақачон бошланган. АSOEX маълумотларига кўра, 11 ноябрь ҳолатига кўра, Чилидан 44 162 қути гилос экспорт қилинди.

“Биз гилос экспортининг янги мавсумини бошладик. Бутун жаҳон бўйлаб истеъмолчиларга сифатли ва хавфсиз мева етказиб беришни мақсад қилганмиз. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик хизмати (SAG) раҳбарияти билан биргаликда ажойиб мавсумга тайёргарлик кўрдик. Бундан ташқари, биз экспорт географиямизни Россия сингари янги бозорларга кенгайтириш устида ишлаяпмиз”, дейди АSОЕХ президенти Рональд Баун.

АSОЕХ гилос қўмитасининг раиси Кристиан Тагле эса шундай дейди: «Умуман олганда, бу йилги об-ҳаво шароити ёмон бўлмади. Ҳосил ёмғир ёки совуқдан азият чекмади ва меванинг сифати юқори эканлигига ишончимиз комил. Жаҳонда логистика билан боғлиқ мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда биз мавсум муваффақиятли ўтиши учун тармоқ сифатида яқиндан ҳамкорлик қиламиз”.

АSОЕХнинг Европа ва Осиё бўйича маркетинг директори Шариф Кристиан Карвахаль шундай хулоса қилди: «Гилос бўйича ProChile қўмитаси билан биргаликда биз реклама кампаниясини ишлаб чиқдик. Бу ҳосил ҳажми ошиши жараёнида мева истеъмолини рағбатлантиради. Турли бозорларда бир қатор маркетинг тадбирларини ишлаб чиқамиз. Хусусан, Россияда бу йил биринчи бор ишладик. Чили гилосини тарғиб қилиш учун маҳаллий дистрибьюторлар билан фаол ҳамкорлик қилиш умидидамиз”.

Эслатиб ўтамиз, Чили гилосининг жорий мавсуми масалалари, шунингдек, ушбу турдаги мевани Россия бозорига олиб чиқиш режалари “Чилидан гилос импорти – 2021. Саволлар ва жавоблар” деб номланган вебинарда муҳокама қилинади. Тадбир 2021 йилнинг 14 декабрь куни соат 10:00 да (UТC+2) бўлиб ўтади.

Вебинар Чили мева экспортёрлари уюшмаси (АSОЕХ) томонидан ташкил этилади.

Ушбу тадбирнинг спикерлари сифатида Чили мева экспортёрлари уюшмаси (АSОЕХ)нинг Европа, Осиё ва Яқин Шарқ бўйича маркетинг директори Шариф Кристиан Карвахаль ва «Крисп Консалтинг» консалтинг агентлиги директори Ксения Горовая чиқиш қилади.

Вебинарда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин