Атирау вилояти (Қозоғистон Республикаси) Махамбет туманида майдони 22 гектар бўлган иссиқхона қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йил дастлабки 4 гектар майдонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу ҳақда ElDala.kz порталидаги хабарда шундай ёзишади.
Иссиқхонанинг тўлиқ ишга туширилиши йилига 350 тоннага яқин бодринг ва помидор етиштириш, шунингдек, вилоят аҳолисини иш билан таъминлаш имконини беради.
Қишлоқнинг ривожланиши учун нафақат замонавий технологияларни жорий этиш, балки кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, жумладан, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунга келиб, ишчилар етарли бўлмаган ҳудудларда вазиятни яхшилаш учун “Еңбек” давлат дастури йўлга қўйилган.
Атирау вилояти ҳокимлигига вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида 23 та лойиҳани амалга оширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилди, шундан олтитаси бу йил ишга туширилади ва улар: иссиқхоналар, сут ишлаб чиқариш цехи, озуқа майдончаси ва суғориладиган ер майдонларини ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиш кабилардир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!