Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилнинг январь ойи боши ҳолатига кўра, Қозоғистонда сабзи захираси 200 минг тоннадан ортиқ экани аниқланди
Янгиликлар

2022 йилнинг январь ойи боши ҳолатига кўра, Қозоғистонда сабзи захираси 200 минг тоннадан ортиқ экани аниқланди

Қозоғистон Республикасининг Картошка-сабзавот етиштирувчилар уюшмаси ўтказган захиралар бўйича ревизияга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 206,7 минг  тонна сабзи бор.

Туркистон вилоятида максимал захира – 85,6 минг тонна, Павлодарда – 56,5 минг тонна, Қарағандада эса 24,1 минг тоннадир. Шунингдек, Олмаота вилоятида – 11,3 минг тонна, Жамбилда –  7,6 минг тонна катта захиралар мавжуд. Олмаота шаҳрида сабзи ҳажми 5 минг тоннани, Қўстанай вилоятида 4,3 минг тоннани, Шимолий Қозоғистонда 3,3 минг тоннани  ташкил этади, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси йилига киши бошига 23 кг сабзи истеъмол қилиш ставкаларига асосланиб, Қозоғистонда январдан апрелга қадар (жанубий вилоятларда янги ҳосил олингунигача) 143 минг тонна сабзи кераклигини аниқлади.

Маълумки, ўтган йил якунида идоралараро комиссия ушбу турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳорги тақчиллигидан хавотирланиб, уларнинг экспортига уч ойлик таъқиқ жорий этишга қарор қилган эди. Хавотирга сабаб расмий статистиканинг бузилган маълумотлари бўлиб, улар асосида талаб ва таклиф мувозанатини объектив баҳолаб бўлмайди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди

Объектив манзарани аниқлаш учун Уюшма ревизия ўтказди.

Унинг натижасига кўра, картошка ва сабзи захираси нафақат ички бозорни таъминлаш учун етарли, балки салмоқли экспорт салоҳияти ҳам мавжуд экани аниқланди. Шундай қилиб, киши бошига ҳақиқий истеъмолдан келиб чиқиб, Уюшма янги ҳосил олингунига қадар картошканинг ортиқча миқдорини 195,8 минг тонна, сабзининг ортиқча миқдорини эса 63,1 минг тонна деб ҳисоблаган.

Идоралараро комиссия шу маълумотлардан келиб чиқиб, 28 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда 22 январь санасидан эътиборан, сабзи экспортига қўйилган таъқиқни тўлиқ бекор қилиш, картошка экспортига қўйилган таъқиқни эса квоталар билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Уч ойлик (1 февралдан 1 майга қадар) квота ҳажми 144 минг тонна қилиб белгиланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин