Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилги мавсумда Перу анори экспорти 5,5%га ўсди
Янгиликлар

2021 йилги мавсумда Перу анори экспорти 5,5%га ўсди

2021 йилги мавсумда Перудан 38 минг тонна анор экспорт қилинди. Бу 2020 йилга нисбатан 5,5 фоизга кўп, зеро, ўтган йили 36 минг тонна анор етказиб берилган эди. Перу анорларини етказиб бериш мавсуми январда бошланади ва июнь ойида тугайди.

2021 йилда Перудан анор импорт қилувчи асосий мамлакатлар: Нидерландия (20 662,9 тонна), Россия (6 615 тонна), Буюк Британия (2 361,8 тонна) бўлди. Кейин эса Гонконг, БAA, Канада, AҚШ, Ироқ, Миср, Саудия Aрабистони, Испания ва Италия импортёр-мамлакатлар қаторидан жой олди, деб хабар бермоқда FruitNews fructidor портали материалларига асосланиб.

[email protected] консалтинг компанияси президенти Фернандо Cиллонис Бенавидес 2021 йилги мавсумда Перу анорларининг маблағ кўринишидаги экспорти 80,681 миллион долларни ташкил этганини, бу 2020 йилга нисбатан 28,2 фоизга кўп (62, 927 миллион доллар) эканини қайд этди. 2019 йил жисмоний жиҳатдан (40 минг тонна) Перу анори экспорти бўйича рекорд йил бўлганига қарамай, 2021 йилда маблағ кўринишидаги рекорд – 80,681 миллион долларни ташкил этди, 2019 йилда бу кўрсаткич 65,821 миллион доллар эди.

Фернандо Силлонис Бенавидеснинг айтишича, 2021 йилда анор нархи ошган, чунки, Aрекипа вилоятининг эртаги навлари Ика минтақасининг кечки навларига қараганда юқори нархга эга. Икада фермерлар аста-секин анор етиштиришни тўхтатмоқда.

Перуда асосий анор ўсадиган ҳудудлар – Ика, Aрекипа, Лима, Aякучо ва Ламбаекедир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин