Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИталия селекционерлари олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этишди
Технологиялар Янгиликлар

Италия селекционерлари олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этишди

Тоp Seeds International халқаро тадқиқот компаниясининг Италия бўлинмаси олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этди.

Fanello – тўрт йилдан зиёд давом этган тадқиқот натижасидир. Помидорнинг юқори ҳосилдорлиги, сифати ва ташқи кўринишидан ташқари, TSI Italia тадқиқотчилари унинг таъм сифатига эътибор қаратишди, деб хабар бермоқда FruitNews.

«Олхўрисимон помидор бозори таъм сифатига жуда ҳам мослашган ва Fanello  бу эҳтиёжни тўлиқ қондиради, чунки, Брикс шкаласи бўйича янги навнинг ширинлик даражаси юқори (11 ° гача)», дейди Тop Seeds International компаниясининг Италиядаги ишлаб чиқарувчиси ва савдо вакили Фабрицио Иурато.

Fanello навли помидор ёрқин қизил рангда бўлиб, мевалари поясига зич жойлашган. Бу унинг сархиллиги ва ташқи кўринишини сақлаб туришга ёрдам беради. Fanello парвариш борасида кўп қиррали, уни сентябрдан май ойининг охиригача экиш ва ноябрдан августгача йиғиб олиш мумкин. 2021 йилнинг февраль-март ойларида Сицилияда ўтказилган синовлардан сўнг помидор Италия марказида етиштирила бошланди.

Шунингдек ўқинг: Немис олимлари бинафшаранг ГМО помидорини етиштиришди

Янги навнинг номи мева -сабзавот бозори жойлашган Fanello (Виттория коммунаси, Сицилия вилояти) минтақаси шарафига берилган.

«Биз бу ном Сицилияга ва янги нав етиштирилган ҳудудга обрў келтиришини истаймиз, зеро, бу уни халқаро миқёсда тарғиб қилишга кўмак беради», дея қўшимча қилди Марказий ва Жанубий Италиядаги Top Seeds International компаниясининг минтақавий менежери Росарио Привитера.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Бир тупда 1269 дона черри – Британиянинг янги рекорди

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео)

EastFruit

Францияда рангги ноодатий помидорларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин