Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларАҚШдаги энг йирик вертикал фермада қулупнай етиштирилади
Технологиялар Янгиликлар

АҚШдаги энг йирик вертикал фермада қулупнай етиштирилади

Етти йилдан буён салат ва гиёҳлар етиштириш билан шуғулланувчи АҚШдаги энг йирик вертикал ферма  (Bowery Farming Inc.) ўз ассортиментини қулупнай билан бойитишга қарор қилди. Бу хусусда EastFruit Bloomberg ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Резавор лойиҳаси Bowery асосчиси Ирвинг Фэйннинг сўнгги ташаббуси бўлиб, уни ишга тушириш учун инвесторлардан тахминан 650 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлинди.  Фэйн вертикал фермерликнинг ҳақиқий фанатидир, унинг айтишича, бу иш далада ҳосил етиштиришдан кўра бир неча баробар самаралироқдир.

Bowery ҳозирги кунда иккита вертикал фермага эга ва яна учтасини қурмоқда. Февраль ойида компания сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган қулупнай йиғувчи роботларни ишлаб чиқарувчи Тraptic Inc.ni сотиб олганини эълон қилди. Ушбу хариддан мақсад, маҳсулотларнинг кенг ассортименти билан ишлаш технологиясини жорий қилиш ва вертикал фермада етиштириш мумкин бўлган маҳсулотлар (помидор, бошқа резаворлар, булғор қалампири, бодринг ва бошқалар) ассортиментини кенгайтиришдир.

Шунингдек ўқинг: Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео)

Компания АҚШда қулупнай етиштирувчи илк вертикал ферма эмас. Бундан ташқари, у ўз шаҳри (Кирни, Нью-Жерси)да ҳам биринчи бўлмаган. Мисол учун, рақобатчи “Оishii” фермер хўжалиги 2018 йилдан буён қулупнай етиштириш билан шуғулланади ва ҳозирги кунда ўз ассортиментига қовун, булғор қалампири ва помидорни қўшиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Oishii Кирнига Япония Алп тоғларидан ҳаммуассис Хироки Когой олиб келган Оmakase навли қулупнайларни етказиб беради.

“Келажакда кўплаб компаниялар бизнинг йўлдан боришини кутяпман. Бироқ, қулупнайнинг махсус япон навини таклиф қилишимиз бизнинг афзаллигимиз бўлиб қолади», дейди Хироки Когай.

Bloombergнинг хабар беришича, вертикал фермада етиштирилган қулупнайни татиб кўриш завқи ҳозирча арзонга тушмайди. Bowery ўз резаворини фақат танланган дўконлар ёки ресторанларда ҳар бир қадоқ учун 15 доллардан (тахминан 227 грамм) сотишни режалаштирмоқда. Аммо бу уларнинг Оishiiдаги рақобатчилари сўраётган нархдан камроқ: Оishii маҳсулотлари саккизта резавордан иборат қути учун 50 доллар миқдоридадир!

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди

EastFruit

Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин