Бош саҳифаДолзарбУруғлик картошка етиштирувчи Европадаги уч компания навлар бўйича муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи янги компанияга асос солди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Уруғлик картошка етиштирувчи Европадаги уч компания навлар бўйича муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи янги компанияга асос солди

Ҳозирги вақтда Европа мамлакатларида уруғлик картошка навлари учун муаллифлик ҳуқуқини назорат қилишнинг фаол жараёни бошланган. Бу хусусда «Агрико Украина» компанияси директори Николай Гордийчук Голландияда  бўлиб ўтган Potato Day – 2021га ташрифи якунлари бўйича EastFruit нашрига берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Potato Day (Картошка куни) Eвропада картошка етиштириш тенденцияларини шакллантирувчи анъанавий тадбирдир.

“Европа компаниялари ГМОларни қўллаб-қувватламайди, шунинг учун биз Украинага олиб келадиган барча навлар  ГМО эмас. Ушбу навни етиштириш жараёни агар анъанавий, классик усулда бўлса, деярли 12 йил давом этади. Аммо минглаб потенциал навлардан фақат биттаси тижорат навига айланади. Ваҳоланки, бу вақт ичида селекционер яшаши, оиласини боқиши керак. Одатда, навни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш харажатлари тижорат навига айланган маҳсулотларни сотишдан олинадиган роялти ҳисобидан қопланади», дейди Николай Гордийчук.

Ўсимлик навларига муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланишни назорат қилиш ва роялти тўлови, шунингдек, ушбу ҳуқуқлар бузилишининг олдини олиш учун уруғлик картошка етиштириш билан шуғулланувчи Европадаги етакчи компаниялар –  Аgricо, HZPC ва Европлант – Breeders Trust компаниясини ташкил этди.

Николай Гордийчукнинг сўзларига кўра, бугунги кунда картошка баргининг дрон билан олинган фотосуратлари асосида у ёки бу далада қандай картошка ўсаётганини 98% аниқлик билан кузатиш мумкин.

“Бунинг учун Европада «Фонтане», «Аризона», «Дитта» каби 10 дан ортиқ энг машҳур навлар бўйича тадқиқот олиб бордик. Қайси нав қаерда, неча гектарда ўсаётганини ўлчовлар аниқ кўрсатди. Шундан сўнг агар бу нав уруғлик учун етиштирилаётган бўлса,  қонуний савол туғилади: ушбу нав учун роялти тўланганми? Назорат кучайди. Агар илгари барчамиз фермер хўжаликлари тақдим этган маълумотларга эга бўлган бўлсак, бугунги кунда назоратни исталган вақтда, дрон ёрдамида амалга ошириш мумкин ва бу у ёки бу навдан фойдаланиш борасида аниқ маълумот олиш имкониятидир», дейди «Агрико Украина» директори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

2022 йили Ўзбекистонда картошка экиладиган майдонлар ҳажми 55 фоизга оширилди

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка экспорти учун апрель ойи квотасини белгилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин