Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон шимолида инновацион иссиқхона мажмуи қурилади
Янгиликлар

Қозоғистон шимолида инновацион иссиқхона мажмуи қурилади

Қозоғистонлик инвестор –  Green Smart Farm “Кazakh Invest” миллий компанияси кўмагида кўкат етиштириш учун 3,4 млрд тенге (7, 83 млн доллар) сармоя эвазига иссиқхона мажмуини қуради. Биринчи босқичда йиллик қувват 2 200 тоннага яқин маҳсулотни ташкил этади. Бу хусусда ElDala нашри хабар берди.

Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Лойиҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланади: “Бизнеснинг йўл харитаси – 2025” дастури доирасида иссиқхонага инфратузилма етказиб берилади.

“Ушбу лойиҳага сармоя киритишдан аввал биз кўплаб таҳлилий ишларни амалга оширдик. Натижада, Шимолий Қозоғистон вилоятига киришга қарор қилинди. Бу ҳудудда кўкатларнинг барча турларига талаб катта, айниқса, қиш мавсумида маҳсулот нархлари баланд бўлади ва ушбу маҳсулотларнинг барчаси жанубий вилоятлардан импорт қилинади», дейди “Green Smart Farm” МЧЖ директори Семён Пак.

Шунингдек ўқинг: Туркистон вилоятида (Қозоғистон) 780 гектарлик интенсив боғлар барпо этилди

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Кейинги босқич доирасида тадбиркор ишлаб чиқариш қувватини йилига 4 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Россияга маҳсулот экспортини йўлга қўйиш режалаштирилган.

«Барча технологик жиҳозлар Жанубий Кореядан келтирилади. Жанубий кореялик ҳамкорлар билан бир қанча учрашувлар ўтказдик. Агар ушбу лойиҳа муваффақиятли йўлга қўйилса, Қозоғистон компанияси хорижий ҳамкорлар билан бошқа қўшма лойиҳаларни режалаштириш учун ажойиб имкониятга эга бўлади. Бу иссиқхонада кўкатларнинг барча турлари, жумладан, салат барги, руккола, шивит, петрушка, сельдерей, райҳон, айсберг ва бошқалар етиштирилади”, дейди НК Kazakh Investнинг шимолий Қозоғистон вилоятидаги ҳудудий директори Данияр Шалабаев.

Лойиҳанинг ишга туширилиши 50 га яқин доимий иш ўринларини яратиш имконини беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин