Бош саҳифаЯнгиликларТуркистон вилоятида (Қозоғистон) 780 гектарлик интенсив боғлар барпо этилди
Янгиликлар

Туркистон вилоятида (Қозоғистон) 780 гектарлик интенсив боғлар барпо этилди

Туркистон вилоятида интенсив боғлар майдони 2021 йилда 779,3 гектарга кўпайиб, 3,9 минг гектарга етди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йили вилоятда 516,9 гектар майдондан боғлар барпо этилган эди. Бу хусусда “ElDala.kz”га вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, жорий йилда интенсив олма боғларида гектарига ўртача 250 центнердан ёки 45 минг тонна мева йиғиш режалаштирилган. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 15 минг тоннага кўпдир.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонга Ўзбекистондан касалланган помидорлар олиб кирилишига рухсат берилмади

Айни пайтда Туркистон вилоятида 108 нафар тадбиркор интенсив боғдорчилик билан шуғулланмоқда. Вилоятда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, давлат қўллаб-қувватламоқда. Жорий йилда “Уруғчиликни ривожлантиришни субсидиялаш” дастури доирасида 16 та қишлоқ хўжалигига 252,6 миллион тенге миқдорида субсидиялар ажратилди. Шунингдек, тақдим этилган аризаларга мувофиқ, минерал ўғитлар ва пестицидлар харид қилиш қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидиялар тўланади. Шунингдек, 685 гектар майдонлик 13 та инвестиция лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Боғбонлар харажатларининг 40 фоизини қоплаш учун бюджетдан умумий миқдори 2,3 миллиард тенгелик субсидиялар ажратилди.

Вилоятда бугунги кунда жами 18,3 минг гектар майдонда мевали дарахтлар ва резаворлар экилган. Жумладан, 15,8 минг гектарга олма, 0,5 минг гектарга нок, 1,1 минг гектарга ўрик, 0,5 минг гектарга олча, 0,5 минг гектарга шафтоли, 1,1 минг гектарга олхўри кўчатлари экилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин