igoоods озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш хизмати мутахассислари 2019 йилдан 2021 йилгача Россиянинг 30 шаҳрида харидорлар амалга оширган резаворларнинг онлайн буюртмаларини таҳлил қилар экан, 2021 йилнинг ўтган 6 ойида фойдаланувчилар 2019 йилга нисбатан 1,6 баравар кўпроқ резавор сотиб олган, деган хулосага келишди.
Aксарият истеъмолчилар голубикани афзал кўрган – igooods хизмати орқали жами резаворлар савдо айланмасининг 40%и, қулупнай 28,4%, малина – 12%, гилос – 7,6% ва маймунжон – 2,46%дир.
2021 йилнинг дастлабки 6 ойида руслар 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоиз кўпроқ резавор буюртма қилган. 2021 йилда узум 2019 йилга нисбатан 7,6 маротаба, қулупнай 2,3 маротаба, голубика 1,6 маротаба кўп сотиб олина бошланди.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, харидорлар ноодатий резаворларни афзал кўришади, чунки, маймунжон узумдан кўра 22 фоиз кўпроқ, физалис эса тарвуздан 13 фоиз кўпроқ харид қилинади.
Қизил, наъматак, тоғолча, рябина камдан-кам сотиб олинади. Смородинани тарвуз каби, олхўрини эса гожи сингари кўп танлашади, деб ёзмоқда FruitNews.
«Резаворларни танлашда руслар кутилмаган якдилликни намоён қилишди: бошқа маҳсулотлар бўйича имтиёзлар минтақадан-минтақага кўпроқ фарқ қилади. Ушбу тоифада эса ТОП-5 Самарада ҳам, Буюк Новгородда ҳам ўзгаришсиз қолади. Резаворларга талаб йил давомида ўзгариб туради – август ойида тарвузга талаб ошишини кутамиз, баҳорда кўпроқ гилос, қишда эса голубика ва қулупнай сотиб олинди», дея тадқиқот натижаларини шарҳлади igooods маҳсулотларини етказиб бериш хизматининг маркетинг бўйича директори Aлексей Груздев.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!