Rungis бозоридаги Мighirian Frères номли улгуржи савдо компанияси январь ойи охирида Provence маркасининг кўкимтир-бинафшаранг помидорлари (Indigo Blue) савдосини бошлади.
«Биз ҳозирча фақат Испанияда етиштирилган “Indigo Blue” помидорларини таклиф қилмоқдамиз. Провансдаги фермеримиз билан жуда яхши муносабатда бўлганимиз боис, ундан оз миқдорда Indigo Blue помидорини етиштириб беришини сўраган эдик», дейди Мighirian Frères вакили Cедрик Лейте. «Бу йил биринчи марта мижозларимизга Франциядан келтирилган ушбу ноодатий рангдаги маҳсулотни таклиф қилмоқдамиз».
EastFruit бу хусусда Freshplaza.com сайти ҳаволасига таяниб ёзмоқда.
Шунингдек ўқинг: Италияда қовоқчанинг совуққа чидамли нави етиштирилди (видео)
Сотувчиларнинг сўзларига кўра, синов мақсадидаги савдо анчайин муваффақиятли кечган, чунки, Провансда етиштирилган янги навни бозор яхши қабул қилмоқда: “Ҳозирча уни татиб кўрган барча харидорлар кўпроқ харид қилиш учун яна қайтиб келишмоқда. Испания помидорлари билан солиштирганда Indigo Bluе кўкимтирроқ ва рангги очроқ. Таъми эса испанча аналогларидан кўра тотлироқ, пўстлоғи юпқа ва ёқимли ўткир ҳидлидир. Биз помидорга берилаётган ижобий таърифлардан жуда мамнунмиз ва кейинги мавсумда ҳам ушбу линияни сақлаб қолишни режалаштирмоқдамиз».
Компания мижозларга помидорнинг бошқача ноодатий рангларини ҳам таклиф этмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!