Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда

Асосий стартдан олдиноқ #freshapplecrisis хештегини олишга улгурган Ғарбий яримшар мамлакатларида олма мавсуми тобора қизғин тус олмоқда. EastFruit маълумотларига кўра, бу ҳафта Украинада олманинг «Голден Делишез» нави ҳосили йиғим-терими бошланди. Лекин биринчи партиялар баҳоси боғбонларни хурсанд қилмаяпти, шунингдек, савдонинг умумий ҳолати ҳам ёқимсиз туюляпти.

Шундай қилиб, ҳозир олма етиштирувчилар олманинг «Голден Делишез» нави партияларини 10-11 грн/кг ($0,37-0,41/кг) нархида жўнатишга тайёр. Украинанинг десерт олма сегментидаги умумий нархлар диапазони ҳозирча 8-12 грн/кг (0,30-0,45 доллар/кг)ни ташкил этмоқда. Ўртача нархлар эса ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга пасайган ва 2019 йил даражасида турибди.

Бозор иштирокчилари нархлар арзонлашувидан ташқари асосий харидорлардан олмага фаол талаб йўқлигини хабар қилишмоқда.

Биринчидан, Украина бозорида ҳозир дўлдан зарарланган олма билан боғлиқ катта таклиф мавжуд. Сархил бозор операторларига бундай маҳсулот керак эмас, чунки, юқори сифатли меваларга ҳам ҳозир талаб паст. Олма концентратини ишлаб чиқарувчилар эса аввалдан тузилган шартномалар бўйича ишлашни афзал кўришади. Бу ҳолда фермерлар 3,50 грн/кг (0,13 доллар/кг) дан ортиқ ололмаслиги мумкин.

Иккинчидан, бозорда мавжуд  барча асосий навларнинг турғунлиги кузатилмоқда. Бундан ташқари, кечки олма навлари ҳосилини йиғиш мавсуми ҳали фаол босқичга ўтмади. «Гала» нави мавсуми икки ҳафта кеч бошланишига жорий йилнинг об-ҳаво хусусиятлари ҳам ҳисса қўшди. Натижада, фаол талаб бўлмаган шароитда эртаги олма таклифи аста-секин кечки олма мавсумига ўтади, бу эса бозордаги умумий нарх диапазонини пасайтиради.

Масалан, Украинада «Гала» нави учун бошланғич нархлар сентябрь ойи бошида 12-14 грн/кг ($ 0,39-0,52/кг) эди, лекин ҳозирга келиб, 8-11 грн/кг гача ($0,30-0,41/кг) тушди. Бу «АПК-Информ: сабзавот ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчиларининг «Украина олма бизнеси – 2021» конференциясида эълон қилинган прогнозларини  тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирда қатнаша олмаганлар «Украина мева-сабзавот бозори – 2021: кейинги мавсум натижалари ва прогнозлари» тадқиқотида олма бозорининг долзарб таҳлилини олишлари мумкин. Таҳлил шу йилнинг октябрь ойи бошига қадар янгиланади.

Эслатиб ўтамиз, #freshapplecrisis нафақат Украинага, балки ҳеч истисносиз барчага, жаҳон олма бозорининг асосий иштирокчиларига тегишлидир. Масалан, мавсум бошида Россияда олманинг «Гала» нави нархи бирданига икки баравар арзонлади. Польшада эса фермерларнинг маҳаллий чакана савдо тармоқлари белгилаган паст нархларга нисбатан норозиликлари бошланди. Бундан ташқари, кўплаб польшалик фермерлар ҳатто нок эвазига олма етиштиришдан воз кечишни ўйлашмоқда. Молдовада ҳам бозор иштирокчилари савдонинг пастлиги ҳақида хабар беришмоқда ва мамлакатда энг катта олма ҳосилларидан бирининг фонида сақлаш қувватлари кескин танқис бўлиб қолгани кузатилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин