Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада эртаги карам нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайди
Янгиликлар

Украинада эртаги карам нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайди

Украинада янги узилган оқ карамнинг нархи пасаймоқда, дея хабар беради “АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси таҳлилчилари. Бозор иштирокчилари ушбу маҳсулотлар нархларининг пасайиш тенденциясини маҳаллий хўжаликларнинг эртаги карам етказиб беришидаги мавсумий ўсиши билан изоҳлашади. Шу билан бирга, уни амалга ошириш суръати анча чекланганлигича қолмоқда.

Фермерларнинг айтишича, мамлакатнинг аксарият қисмида кучли ёғингарчилик оқ карамнинг янги ҳосили сифатини тушириб юборган. Юқори намлик ва кучли ёғингарчилик ушбу маҳсулотларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатди, натижада, карам ёрила бошлади. Шу билан бирга, улгуржи савдо компаниялари вакиллари сифатсизлиги сабаб, ушбу сабзавотни кўп миқдорда сотиб олишни ҳоҳлашмаяпти.

Натижада, бугунги кунда аксарият ишлаб чиқарувчилар эртаги карамни сотиш учун 2-4 гривна/кг (0,07–0,15 доллар/кг) таклиф қилмоқдалар, бу охирги иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 33 фоизга арзон дегани.

Шунингдек ўқинг: Олма ҳали кўп ва у арзонлашмоқда, лекин қулупнай қимматлашяпти – савдо майдончаларининг ҳафталик таҳлили

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Украинада эртаги карамнинг нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 26 фоизга арзонроқ. Шу билан бирга, бозорнинг асосий иштирокчилари ушбу сегментдаги нархларнинг янада пасайишини истисно этмайдилар, чунки бозорда карамни етказиб бериш ҳажми ошади ва етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати харидорларга ҳар доим ҳам маъқул келавермайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин