Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қовоқ екинидан юқори ҳосил олиш, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаларида қовоқ етиштириш мақсадида қовоқнинг Тожикистон селексиясига мансуб бир нечта нав уруғликлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистонга олиб келинди. Бугунги кунда уруғлар республика ҳудудларидаги элита уруғчилик хўжаликларида экилиб, турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш ҳамда кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди
Хусусан, Наманган вилоятининг Мингбулоқ элита уруғчилик хўжалиги учун қовоқнинг “Лагмани”, “Ленинабадская”, “Одесская”, “Ош каду”, “Aтлас каду”, “Сурх каду” навлари олиб келинди. Aсосий мақсад уруғларни кўпайтириб, келгусида агрокластерлар, фермерлар ҳамда томорқа ер эгаларига арзон ва сифатли қовоқ уруғларини етказиб беришдир. Худди шу ишлар Сурхондарё вилоятлари элита уруғчилик хўжаликларида ҳам ташкил қилинган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!