Россия аҳолиси картошка тақчиллиги хавфидан огоҳлантирилди. Ушбу мамлакатда картошкани қайта ишлаш қуввати 50% га ошиши, шахсий ёрдамчи фермер хўжаликларида мазкур турдаги сабзавотни етиштиришнинг камайиши ва қурғоқчилик туфайли ҳосил пасайиши келгуси йили маҳаллий картошка танқислигини келтириб чиқариши мумкин. Бу хусусда «Картофельная система» («Картошка тизими») портали «Коммерсантъ» ҳаволасига таяниб ёзмоқда.
Бозор иштирокчилари Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигини огоҳлантирди. Қайд этилишича, картошка етиштириш субсидияланмас экан, унинг етишмовчилигини фақат импорт ёрдамидагина бартараф этиш мумкин. Идоранинг қайд этишича, айни пайтда картошка ҳосилини кўпайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
Картошка ва сабзавот бозори иштирокчилари иттифоқи раиси Сергей Лупехиннинг сўзларига кўра, агар 2021 йилда Россияда бир миллион тоннага яқин картошка қайта ишлашга юборилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 1,5 миллион тоннага, 2026 йилга келиб эса уч миллион тоннага етади.
Маreven компаниясининг саноат директори Алексей Анашко, ўз навбатида, келгуси йили (компания маҳсулот етказиб берувчиларининг фикрига кўра) бозорда картошка ёрмалари етишмовчилиги ва хомашё нархи 50%га ошиши мумкинлигини қайд этди. Импорт қилинадиган хом ашё нархи ҳам ошиши кутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 2 декабрь ҳолатига кўра, Россияда 2020 йилдаги 6,64 миллион тоннага нисбатан 6,68 миллион тонна картошка йиғиб олинган. Жорий йил охирига қадар бу кўрсаткич 6,71 миллион тоннага, 2022 йилда эса 7,2 миллион тоннага етиши кутилмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!