Бош саҳифаЯнгиликларРоссия юқори нархларга қарамай, музлатилган малина импорти географиясини кенгайтирмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россия юқори нархларга қарамай, музлатилган малина импорти географиясини кенгайтирмоқда

EastFruit таҳлилчилари музлатилган малинанинг глобал бозоридаги тенденцияларни ўрганиш асносида Россия ушбу резавор импортини ошириш суръати бўйича жаҳонда иккинчи ўринга чиққанлигини, мазкур кўрсаткич бўйича Польшадан кейинги ўринни эгаллаганини қайд этишди.

Қизиғи шундаки, малинанинг жаҳон бозоридаги нархлари тез ўсиб бораётганига қарамай, Россия 2021 йилда импортни оширишда давом этди. Сербияда малина ҳосили кескин пасайгани сабабли, бу мамлакатдан импорт ҳам камайди ва муқобил етказиб берувчиларни излашга тўғри келди.

Ушбу фонда, шубҳасиз, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Украинада етиштирилган малинанинг Беларусь орқали импорти кескин ўсди. 2021 йилнинг биринчи 10 ойида Беларусдан Россияга музлатилган малина импорти 33 фоизга ошиб, 14 минг тоннага етди. Бироқ, энг қизиғи, Россия Федерациясига авваллари музлатилган малина экспорт қилмаган мутлақо янги мамлакатларнинг ушбу бизнесга жалб қилиниши бўлди.

Биз аввалроқ, Ўзбекистоннинг Россияга биринчи марта музлатилган малина экспорт қилгани ҳақида ёзган эдик. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, ўзбекистонлик малина музлатувчилар ҳатто қўшни Тожикистондан ҳам (музлатиш учун) малина сотиб олишган! 2021 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Ўзбекистондан Россияга музлатилган малина етказиб бериш 144 тоннани ташкил этди ва бу Ўзбекистон экспортёрларига экспортдан 570 минг доллардан ортиқ даромад олиш имконини берди.

Шунингдек, Россияга илк бор музлатилган малинани Қозоғистон, Марокаш ва Грузия сезиларли ҳажмда экспорт қилди. Молдова эса Россияга музлатилган малина экспортини 4 баробар ошириб, 222 тоннага, Қирғизистонга эса қарийб 3 баробар ошириб – 240 тоннага етказди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин