Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида сабзавот ва мевалар экспортини 35 фоизга қисқартирди
Янгиликлар

Қозоғистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида сабзавот ва мевалар экспортини 35 фоизга қисқартирди

Қозоғистон сабзавот ва мевалари экспорти жорий йилнинг 9 ойида 96 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоиз кам кўрсаткичдир. Шу билан бирга, жисмоний жиҳатдан пасайиш даражаси янада кўпроқ – 730 дан 391 минг тоннагача (-46%). Бу хусусда tradereport.kz Telegram-канали ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

Сабзавотлар савдоси 27 фоиз камайиб, 70,7 миллион доллар (-38% тоннада)га, мева савдоси эса 49 фоизга, 25 миллион доллар (-65% тоннада)га камайган.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига вақтинчалик таъқиқ жорий этилди

Сабзавотлардан помидор экспорти тушумлари 28 фоиз (-48% тоннада), картошка 2 баробар (-1.9 марта тоннада), пиёз 2,2 баробар (-12% тоннада) карам 3,8 баробар (-4.1 баробар тоннада) камайган.

Мевалар бўйича қуруқ мевалар ва ёнғоқ экспорти 23 баробар (-16 баробар тоннада), ўрик, гилос ва шафтоли экспорти 6,8 баробар (-1,8 баробар тоннада), қовун ва тарвуз экспорти 4 баробар (-5,9 марта тоннада) камайди.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин