Бош саҳифаЯнгиликларҚирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли?
Янгиликлар

Қирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли?

Қирғизистон  маҳсулотлари Фарғона ва Тошкент орқали Россияга етказиб берилса, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашиши мумкин. Бу ҳақида “Народное слово” газетаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабарига таяниб хабар бермоқда.

«Агроэкспресс»нинг янги йўналишлари ишга туширилиши Ўзбекистонга фойда келтириши мумкин. Гап шундаки, айни пайтда Қирғизистон ҳам лойиҳага қўшилиш жараёнидадир.

Шу муносабат билан “Агроэкспресс” раҳбарияти иккита етказиб бериш йўналиши бўйича иш олиб боряпти ва улардан бири Ўзбекистон шаҳарлари орқали ўтади: Ўш – Фарғона – Тошкент –   Москва.

Камроқ вақт ва камроқ бюрократия

“Агроэкспресс” лойиҳаси бутун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) маконини қамраб олишини ҳисобга олсак, янги йўналиш туфайли Ўзбекистон барча тез бузиладиган маҳсулотларни Россия, Қозоғистон ва Беларусга тезлик билан ҳамда ортиқча йўқотишларсиз етказиб бериш имконига эга бўлади. Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали доценти Равшан Назаров шундай фикр билдирмоқда.

«Қолаверса, Ўзбекистоннинг ўзига ҳам гўшт ва сут маҳсулотлари одатдагидан тезроқ етиб келади», дейди эксперт. Маълумки, етказиб бериш жараёнининг тезлашуви ҳар доим нархга таъсир қилган.

“Етказиб бериш муддатини қисқартириш ва сақлаш харажатларини камайтириш товарларнинг истеъмолчи учун арзон бўлишини таъминлайди”, дейди Равшан Назаров.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда сархил мева-сабзавотларни «Агроэкспресс» орқали ташиш учун тариф имтиёзлари тақдим этилди

Бунда бюрократия билан боғлиқ жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш зарур.  “Агроэкспресс” лойиҳаси чегара ва божхона масалаларини тўлиқ тартибга солиш, шунингдек, соддалаштириш имконини беради.

“Агроэкспресс» бўйича келишув божхона тартиб-таомилларидан ўтишда “яшил йўлак” тамойилини назарда тутади, чунки, у биринчи навбатда тез бузиладиган маҳсулотларни ташишга мўлжалланган”, дейди эксперт.

Барча келишувлар ўз кучида қолган

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга мувофиқ, ишга туширилган “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларни ташиш учун барча шартлар 2022 йилда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди.

“Қирғизистоннинг жанубий ҳудуди орқали юк ташишдаги йўналиш Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Транзит масофаси Қирғизистондан юк жўнатиш станциясига қараб ўзгаради”, дейилади компания хабарида.

Қирғизистоннинг “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилиши жўнатмаларнинг қўшимча ҳажмини жалб қилади, деб ҳисобламоқда “Ўзбекистон темир йўллари”. Поезддаги таркиб тўлиқ бўлган ҳолатда Ўзбекистон ҳудуди орқали шунчаки транзит амалга оширилади. Поезд таркиби тўлиқ бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон товарлари юкланган қўшимча контейнерлар бириктирилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “Агроэкспресс” – “РЖД Логистика” АЖнинг “Россия экспорт маркази” АЖ (РЭМ) иштирокидаги ихтисослаштирилган хизмати бўлиб, тезюрар контейнер поездлари ёрдамида Хитой, Ўзбекистон ва МДҲ давлатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин