Сўнгги ойларда Нидерландия ва Бельгияда помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси (ТоBRFV)ни юқтириш ҳолатлари кўпайди. Охирги расмий маълумотларга кўра, Нидерландияда 36 та, Бельгияда эса 12 та юқтириш ҳолати қайд этилган. Ҳар икки давлат ҳам яқиндагина янги Европа қоидаларига қўшилган эди, деб ёзмоқда EastFruit HortiDaily ҳаволасига таяниб.
Glastuinbouw Nederland ва GroentenFruit Huis саноат ташкилотлари ТоBRFV вируси учун тартибга солинадиган нокарантин зараркунандалар (RNQP) статусини ҳимоя қилади. «Ҳозирги карантин ҳолати (Q) билан тўғри тадқиқот олиб бориш учун етарли имкониятлар йўқ. RNQP статуси бизга вирус ва яшил агентларга қарши курашиш вариантларини топишга кўпроқ эътибор қаратиш имконини беради», дейди Nieuwe Oogstдаги Glastuinbouw Nederlandдан Хельма Верберк.
Шунингдек ўқинг: ToBRFV вируси Туркияда помидор ҳосилига таҳдид солмоқда
Озиқ-овқат занжири хавфсизлиги бўйича федерал агентлик (FAVV) Бельгия учун ТоBRFV бўйича фавқулодда чоралар ҳақида янгиланган хабарнома чиқарди. 4-версия ўзгартирилган Европа қонунчилигига мувофиқ тузатишларни ўз ичига олади ва у авж олиш ҳолатида кўрилиши керак бўлган чора-тадбирлар тасдиқланишини таъминлаши лозим.
Бельгия мавжуд чораларни қўллашда давом этмоқда. Бироқ, кўлам Solanum lycopersicum (помидор) дурагайлари ҳисобига кенгайтирилди. Бундан ташқари, Хитой ва Исроилдан импорт қилинадиган партияларни текшириш частотаси оширилди. Фавқулодда вазият муддати 2023 йилнинг 31 майига қадар узайтирилган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!