Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади
Янгиликлар

Ўзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади

Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ меваларни Буюк Британияга экспорт қилиш бўйича навбатдаги шартнома имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Элчихона маълумотларига кўра, «Sofia Agro» (Ўзбекистон) ва «Brooks & Kempton» (Буюк Британия) компаниялари Ўзбекистонда етиштирилган олхўри қоқининг синов партиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Эътиборлиси, ушбу партия Буюк Британия бозорига Ўзбекистонда  олхўри қоқининг биринчи бор етказиб берилиши бўлади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт географияси сезиларли даражада кенгайди. Ушбу мамлакатда етиштирилган қуруқ меваларнинг юқори сифат ва таъм хусусиятлари хорижий савдо компаниялари эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилгидан 4 баробар ошди

Тадбир давомида Британиянинг Brooks & Кempton компанияси асосчиси Карим Асаад ўзбек маҳсулотларининг маркетинг ва лаборатория тадқиқотлари Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган меваларнинг юқори сифати ҳамда таъм хусусиятларини кўрсатганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия томони мунтазам экспортни йўлга қўйиш ва ўзбек маҳсулотлари ассортиментини босқичма-босқич кенгайтириш ниятида.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистондан қуруқ мевалар экспорти кўламини кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлар билан жойида танишиш мақсадида яқин келажакда британиялик тадбиркорнинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин