Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан анор экспорти бир ярим баробар ошди, экспортдан тушган даромад эса камайди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистондан анор экспорти бир ярим баробар ошди, экспортдан тушган даромад эса камайди

EastFruit таҳлилчиларининг хабар беришича, 2021 йил август ойи бошидан сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги охирига қадар Ўзбекистондан анор экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 51% га ошган. Шу билан бирга, бу даврда анор экспортидан тушган даромад 4 фоизга камайди.

Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 августидан 20 сентябрига қадар Ўзбекистон 4,1 минг тонна ва қиймати 2,97 миллион долларлик анорни экспорт қилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида экспорт ҳажми 2,7 минг тонна, қиймати эса 3,10 млн. долларни ташкил этди.

Кўриниб турибдики, бу йил ўзбек анорини ташқи бозорга етказиб бериш нархи ўтган йилга нисбатан тахминан 30-40% паст бўлгани экспорт даромади камайишига олиб келди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан анор экспорти мавсуми фаол босқичга кирмоқда

Ўтган йиллар статистикаси шуни кўрсатдики, Ўзбекистон йилига 10 минг тоннадан 18 минг тоннагача анор экспорт қилади. 2020 йилда анор экспорти 17,4 минг тонна, умумий қиймати эса 18,5 миллион долларни  ташкил этди.

Ўзбекистондан ташқи бозорга етказиб бериладиган сархил мева- сабзавотларнинг бошқа турларига қараганда анорни экспорт қилиш мавсуми узоқроқ муддатни ташкил қилади: жорий йилнинг августидан бошланиб, келгуси йилнинг февраль-мартига қадар, яъни, 7-8 ой давом этади. Экспортнинг катта қисми Россия ва бошқа постсовет мамлакатлари улушига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин