Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда пиёз нархи икки ҳафта ичида 35 фоизга ошди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда пиёз нархи икки ҳафта ичида 35 фоизга ошди

Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил пиёзининг улгуржи нархи кетма-кет иккинчи ҳафта ошиб бормоқда. Охирги икки ҳафта ичида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 35 фоизга ошди ва 2022 йилнинг ўтган даври учун энг юқори даражага етди. Бундан ташқари, жорий нархлар ўтган йилларнинг шу даврида қайд этилган даражадан деярли 2 баробар юқоридир, дея қайд этишмоқда EastFruit  таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 11 мартидан 25 мартига қадар ўтган йилги ҳосил пиёзининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 2000 дан 2700 сўмгача, яъни, 35% га ошган. Ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархларининг жорий даражаси 2021 ва 2020 йилларнинг шу санасига нисбатан 1,9 баробар юқоридир.

Бундан ташқари, ўтган йилги ҳосил пиёзининг жорий улгуржи нархлари нафақат 2022 йилнинг ўтган даври учун, балки 2020-2021 йилларнинг январь-май ойларидагидан ҳам максимал даражага етган.

Шу билан бирга, нархларнинг бундай ўсишига ташқи бозорлар таъсири бўлмади.  Мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 мартидан 24 мартигача бўлган даврда Ўзбекистондан пиёз экспорти умумий ҳажми 50 тоннадан ошмаган. Шундай қилиб, сўнгги икки ҳафта давомида пиёз нархи ошиши ички бозордаги вазият билан боғлиқ, яъни, бундай динамика ушбу бозордаги талаб ва таклиф нисбати билан шаклланган.

Айни пайтда Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида янги ҳосилнинг эртаги пиёзи пайдо бўлди! 2022 йилнинг 24 мартидан Korzinka супермаркетлар тармоғи дўконларида 7 990 сўм/кг нархда янги ҳосил пиёзи сотила бошлангани эълон қилинди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, пойтахт супермаркетларида ўтган йилги ҳосил сариқ пиёзининг чакана нархи 1 кг учун 3900 дан 5900 сўмгача бўлган оралиқда.

«Мазкур маҳсулот пишиб етилиши ва унинг таъминоти кўпайиши билан нархлар пасаяди ва ушбу товарни харид қилиш мумкин бўлган дўконлар сони ҳам ортади”, дейилади Korzinka.uz тармоғи хабарида.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин