Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон ва Қозоғистон Украинадан рекорд ҳажмда олма импорт қилишда давом этмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон Украинадан рекорд ҳажмда олма импорт қилишда давом этмоқда

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, Ўзбекистон  2021/22 йилги мавсумда ҳеч кутилмаганда украиналик экспортёрлар ва боғбонлар учун энг жозибадор олма бозорларидан бирига айланди. Айтиш мумкинки, бу қисман бозор иштирокчиларининг биз тақдим этган сифатли бозор маълумотларига эга эканлиги билан боғлиқ.  Хусусан, экспертларимиз ушбу мавсумда Ўзбекистонга олма етказиб бериш имконияти масаласига кўп эътибор қаратиб, ушбу мамлакатда олма нархи юқорилиги сабабларини батафсил таҳлил қилишди, бу эса Украина ва Молдова олмаларини Ўзбекистонга экспорт қилишга қизиқиш биринчи марта ортишига сабаб бўлди.

Дарвоқе, бозорнинг ҳар бир иштирокчиси порталнинг “нархлар мониторинги” бўлимига ташриф буюриб, минтақанинг тўққиз давлати (Украина, Ўзбекистон, Молдова, Польша, Грузия, Беларусь, Тожикистон, Грузия ва Россия)даги улгуржи олма нархларини мутлақо бепул таққослаши мумкин. Ушбу бўлим порталимиздаги энг оммабоп бўлимлардан биридир.

Энди яна олма бозорига қайтсак – бу мавсум Ўзбекистонда ушбу мева нархи аномал даражада юқори. Масалан, Ўзбекистонда машҳур “Голден Делишез” нави ҳақиқий “олтин олма”га айланди – унинг нархи Украинадагидан ўртача 6,5   баробар қиммат! 2022 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, “Голден Делишез” навининг улгуржи нархи Ўзбекистонда 1,38 $/кг бўлса, Украинада – 0,21 $/кг. Худди шундай нарх тафовути бошқа оммавий навларда  ҳам кузатилмоқда.

Нархлардаги бундай жиддий фарқ билан Украина экспортёрлари ҳар ой Ўзбекистонга 150-200 тоннага яқин сархил олма жўнатаётгани ажабланарли эмас. 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача Ўзбекистонга 460 тоннадан ортиқ сархил олма етказиб берилди ва Ўзбекистон Украина олмасининг Топ-10 муҳим ташқи бозорларидан бирига айланди.

Гарчи, Ўзбекистонда олма нархи ғайритабиий даражада юқори бўлса-да, ушбу мева учун юқори нархлар даражаси минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Қозоғистонда ҳам, Тожикистонда ҳам сифатли олма анчайин қиммат. Украина ва Молдова олмаси Тожикистонда яхши сотилаётганини ёзган эдик.  Қозоғистон 2021/22 йилги мавсумнинг дастлабки ойларида Украинадан деярли 200 тонна сархил олма импорт қилди.  Натижада, Қозоғистон Украина олмасининг энг йирик импортёр мамлакатлари орасида 17-ўринни эгаллади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин