Бош саҳифаЯнгиликларХорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда
Янгиликлар

Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда

Қозоғистон агросаноат мажмуасида трансмиллий компаниялар иштирокидаги умумий сармояси 2,3 миллиард долларлик ўнта йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда. Энг йирик лойиҳа Туркистон вилоятида амалга оширилади.  Бу хусусда қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди, дея хабар берди ElDala.kz.

“Россиянинг “Экокультура” номли агросаноат холдинги Туркистон вилоятида умумий майдони 500 гектарга тенг 1,3 миллиард долларлик иссиқхона мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда”, деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари.

Бундан ташқари, Farm Frites (Нидерландия) компанияси Жамбил вилоятида картошка фриси ишлаб чиқариладиган завод қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати – 145 миллион доллар. Fruitart компанияси эса Олмаота вилоятида умумий қиймати 77 миллион долларлик сублимациялаш заводи, мева омбори ва иссиқхона мажмуасини қуришни режалаштирмоқда.

Боғдорчилик соҳасида иккита йирик лойиҳа амалга оширилади.  Швейцариянинг ИNOKS компанияси 1000 гектар майдонда интенсив боғ, умумий сиғими 7900 тонна мева омбори ва Олмаота вилоятида 81,5 миллион долларлик мевани қайта ишлаш цехлари қурилишини режалаштирмоқда. Туркиянинг Göknur Gida лойиҳаси эса Жамбил вилоятидаги 5 минг гектар майдонда интенсив боғ барпо этиш ва мевани қайта ишлаш цехи қурилишини ўз ичига олади.  Лойиҳанинг умумий қиймати 98 миллион долларни ташкил қилади.

Швейцариянинг Suisag компанияси Жамбил вилоятида умумий қиймати 220 миллион долларлик шакар заводини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Шунингдек, чорвачиликда ҳам бир қатор ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Valmont компанияси билан ҳамкорликда яна бир муҳим лойиҳа амалга ошириляпти. Қозоғистон Республикаси ҳудудида сув пурковчи машиналар ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Лойиҳага 50 миллион доллар сармоя киритилмоқда.

«Вазирлик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, агросаноат мажмуасига инвестициялар жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштириш юзасидан барча зарур чораларни кўрмоқда», дейди Ербол Карашукеев.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин