Бош саҳифаЯнгиликларИспания: сўнгги 5 йил ҳисобидан данакли мевалар ҳосили энг паст кўрсаткичда бўлади
Янгиликлар

Испания: сўнгги 5 йил ҳисобидан данакли мевалар ҳосили энг паст кўрсаткичда бўлади

Испаниянинг кичик фермерлар уюшмаси (UPA) 2021 йилги мавсумда данакли мевалар ҳосили аввалги 5 мавсумнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан 20 фоиз камайишини хабар қилди.

Испания ҳукумати маълумотларига кўра, данакли мевалар етиштириш 1 миллион тоннадан зиёдни ташкил қилади. Аммо уюшма бундай прогноз ҳаддан ташқари оптимистик руҳда экани ва апрель, май, июнь ойларида боғларга зарар етказган бўронлар таъсири ҳисобга олинмаганини қайд этди. Каталония ва Aрагон ёмон об-ҳаводан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардир. Баъзи жойларда ҳосил 20-50 фоизга камайди, дея хабар бермоқда Freshplaza материалларига асосланиб FruitNews.

Маҳсулотлар танқислигига қарамай, Испанияда данакли мевалар нархи пастлигича қолмоқда ва UPA аъзолари бунга бозордаги очиқ-ойдин спекуляциялардан бошқа изоҳ топа олмаганликларини тан олишди. Уюшма Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бозор бош бошқармасига муаммонинг ечимини топиш учун давра суҳбати ташкиллаштиришни сўраб, мурожаат қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин