Грузияда, мана, икки ойдирки, нархлар ўсиши бўйича сабзавотлар биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошишига асосий сабаблар – мавсумий омиллар ва маҳаллий маҳсулот етиштиришнинг етарли эмаслигидир. Шу боис, кузнинг иккинчи ярмидан бошлаб, мамлакат деярли бутунлай хориждан сабзавот импорт қилишга ўтади. Бу ҳақида Business Грузия сайти ёзмоқда.
Қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис Паата Арошидзенинг сўзларига кўра, баҳорда сабзавотлар қимматлашади, чунки, маҳаллий захиралар тугаб, деярли 100% маҳсулот импорт қилинади. Ва бу баҳор охирига қадар маҳаллий маҳсулотларни мавсумий етказиб бериш бошлангунича давом этади.
«Лари курси пасаймоқда, табиийки, нархлар ўсиб бормоқда ва бу инфляцияда ўз ифодасини топяпти. Маҳаллий сабзавотлар шу қадар камки, улар талабни қисман қоплайди, ҳатто майдан октябрга қадар, холос. Ҳозир импорт қилинадиган сабзавотлар ҳам қимматлашмоқда, чунки, логистика қиммат”, дейди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий маҳсулот етиштиришни ривожлантириш қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш муаммоларини тубдан ҳал этишни тақозо қилади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!