Бош саҳифаЯнгиликларГрузия картошка экспортининг ўсиши, бу – давомий бўлиши мумкин бўлган вақтинчалик имконият
Махсус Янгиликлар

Грузия картошка экспортининг ўсиши, бу – давомий бўлиши мумкин бўлган вақтинчалик имконият

Яқинда биз грузиялик картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотларини сотишда қийинчиликларни бошдан кечираётганликлари ва логистика занжири ва маркетингни модернизация қилиш зарурлиги тўғрисида ёзган эдик. Ҳозир биз картошка экспорти кўпайганини кўрмоқдамиз, аммо бу Грузия экспортчилари ҳаракатлари эвазига эмас. Мамлакат иккинчи чоракда пайдо бўлган Россиянинг картошка бозорида экспорт дарчасидан фойдаланишни бошлагандек туюлиши мумкин – Россия картошканинг энг катта ҳажмларини импорт қилган бир пайтда, Грузиянинг EastFruit жамоаси вазиятни ўрганиб чиқди ва бу фақат вақтинчалик имконият эканлигини аниқлади. Ва бундай экспорт тизимли бўлиб қоладими-йўқми, бу грузиялик картошка етиштирувчиларнинг импортёрлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш хоҳиш-истакларига боғлиқ.

Манба: Грузия Молия вазирлиги 

2021 йил январ-май ойларида Грузия 5 миллион долларлик картошка экспорт қилди (уруғлик картошкадан ташқари), бу ҳар йилгидан кўра картошка экспорти қийматида камида 21 фоизга кўпдир. 85% даромад апрел-май ойларида олинган, экспортнинг асосий улуши Россияга тегишли бўлиб, у 93 фоизни ташкил қилмоқда. Апрел-май ойларида экспорт ҳажми 11 минг тоннани ташкил этди – бу охирги 5 йилга нисбатан ўртача кўрсаткичдан 5 баравар кўп – ва ушбу ҳажмнинг 79%и (9,5 минг тоннаси) Россияга экспорт қилинди. Янги терилган картошка Россияга кг учун 0,40–0,45 доллар (FOB) нархида экспорт қилинди, фермерлар, одатда, тахминан 0,27–0,35 долларга яқин даромад олишарди ва бундан мамнун эдилар.

Респондентларнинг фикрига кўра, Грузияда ҳосилни йиғиб олгандан кейин қайта ишлаш амалиётида деярли ҳеч нарса ўзгармади. Логистика занжири ҳозирги кунда ҳам пассивлигича қолмоқда: Россиядан келган юк машиналари картошкани сотиб олиш учун тўғридан-тўғри далаларга боришади ва ўша ердан қайтиб кетишади. Бу жуда кам учрайдиган ҳолат, одатда, озарбайжонлик трейдерлар Грузия картошкасини сотиб олишарди. Россияга жўнатилган йиллик экспорт ҳеч қачон 650 минг доллардан ошмаган, ҳозир эса апрелдан майгача бўлган экспорт 4 миллион доллардан ошган. Умумий ҳолда экспорт ўсиши ҳанузгача ўз маҳсулотларини илгари сураётган Грузия картошка сектори томонидан эмас, балки чет эллик импортерлар  фаолияти ҳисобига таъминланмоқда.

Шунингдек ўқинг: Грузия авиатранспорт орқали Қатардаги Lulu супермаркетлари учун гилос экспортини кўпайтирмоқда

Россия картошка импорти ҳар йилнинг иккинчи чорагида юқори бўлади, ўтган йилги ҳосил захираси охирлаб бораётгани учун Россияга четдан келадиган картошкага талаб бу йил ҳар қачонгидан ҳам юқори кўринади. Юзага келган ушбу талаб асосан мамлакатда картошка захирасининг жуда пастлиги ва нархларни пасайтириш чораларини кўриш зарурати билан изоҳланади. Бошқа томондан қараганда, картошка захираси пастлиги бу ўтган йилги об-ҳаво шароити ноқулай келганлиги сабаблидир. Агар 2020 йилнинг майида янги мавсум картошкалари нархи кг учун 32–38 рубл ($ 0,45–0,53) оралиғида бўлса, бу йил 50 рубл ($ 0,67–0,68) оралиғида турибди.

Ўртача ҳисобда кейинги 7 йил ичида Россия ҳар йили иккинчи чоракда тахминан 322 минг тонна картошка импорт қилади (уруғлик картошкасини ҳисобга олмаганда). Иккинчи чорак, бу – катта экспорт дарчаси – 70% картошка импорти ҳар йили иккинчи чоракка тўғри келади. Қўшни Озарбайжон иккинчи чоракда Россияга, одатда, 52 минг тонна картошка экспорт қилади, бу Грузиянинг 2017 йилдан 2020 йилгача бўлган  экспорт ҳажмига тенг. Айтишимиз мумкинки, Грузиянинг ўзи бу дарчадан фойдаланмайди ва, турган гапки, бу билан ҳеч нарса ўзгармай қолиб кетаверади.

Биздаги маълумотларга кўра, Грузия картошка етиштирувчиларининг аксарияти ҳозирги вазиятни қисқа муддатли имконият деб билишади. Қайсидир маънода, улар ҳақ – минтақа ичида Россия, одатда, Озарбайжондан импорт қилади ва Грузия картошкасини яхши билмайди. Бироқ, Грузия картошкачилиги соҳаси ушбу кутилмаганда пайдо бўлган вазиятдан келажакда ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, халқаро харидорларга рақобатбардош таклифлар билан чиқиш каби ишларни амалга оширишни бир имконият сифатида қараш керак. Грузия пассив позициядан чиқиши керак, агар Грузия бозорлари аниқ экспортга йўналтирилса, мамлакат Россия бозорида ўз улушига эга бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин