Бош саҳифаЯнгиликлар«Энг ширин аччиқ қалампир» – Туркия изот қалампирини экспорт қилишга тайёргарлик кўрмоқда
Янгиликлар

«Энг ширин аччиқ қалампир» – Туркия изот қалампирини экспорт қилишга тайёргарлик кўрмоқда

2021 йилда Туркиядан чили қалампири экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан 21,8 фоизга ошиб, 9,2 миллион долларга етди. Экспорт ўсишига савдо бозорларини диверсификациялаш ва янги маҳсулотлар, жумладан, изот қалампирини оммалаштириш ҳисобига эришилди. Бу хусусда «Анадолу» агентлиги Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлари бирлашмаси ассоциацияси ҳаволасига (GAIB) таяниб хабар бермоқда.

2020 йили Туркиядан 7,57 миллион долларлик қалампир экспорт қилинган эди.

Туркия ўтган йили Германия, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Голландия, Франция, Швеция, Канада, Италия, АҚШ каби жаҳоннинг 114 давлатига 3 минг 886 тонна чили қалампирини экспорт қилди.

Ушбу маҳсулотни Туркиядан импорт қилувчи етакчи мамлакат Германия (2,2 миллион доллар), ундан кейин Нидерландия (1,6 миллион доллар) ва сўнг Буюк Британия (997 минг доллар) бўлди.

Шонлиурфа вилоятининг савдо биржаси вакили Исо Қизилдемир «Анадолу» агентлигига берган интервьюсида 2021 йилги экспорт кўрсаткичларидан мамнун эканлигини айтди.

Шунингдек ўқинг: Туркия 2021 йилда жаҳоннинг 54 мамлакатига помидор етказиб берди

«Туркиянинг экспорт кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан ўсгани жуда ҳам қувонарли. Қолаверса, Туркиядан чили қалампирини импорт қилувчи давлатлар сони ортган. Бозорларни диверсификациялаш ҳам экспортдаги жуда тўғри тенденциядир», дейди Қизилдемир.

Шу билан бирга, мутахассис турк зиравори – «изот» қалампири (isot biber) ҳақида алоҳида тўхталди.

«Биз жаҳонга «энг ширин аччиқ қалампир», деб аталадиган изот қалампирини таништира бошладик. Ушбу зираворни татиб кўрган киши уни яна ва яна харид қилишни истайверади. Умид қиламанки, 2022 йилда биз жуда яхши экспорт кўрсаткичларига эришамиз», дейди савдо биржаси вакили.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин