Бош саҳифаЯнгиликларЭнг арзон киви — Грузияда, авокадо — Украинада
Долзарб Махсус Янгиликлар

Энг арзон киви – Грузияда, авокадо – Украинада

Минтақанинг беш мамлакатидаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимлари аудити жараёнида EastFruit мутахассислари сабзавот ва меваларнинг ассортименти ҳамда сифатига қўшимча равишда Киев, Кишинёв, Тбилиси, Душанбе ва Тошкент дўконларидаги чакана нархлар даражасини ҳам таҳлил қилишади. Шу билан бирга, мана, иккинчи йилдирки, биз илгари экзотик саналган, ҳозир эса жуда тез оммабоп мевалар қаторига кириб бораётган киви ва авокадони аудит жараёнида ўрганилган мевалар қаторига киритамиз.

2021 йилнинг ноябрь ойида Грузия пойтахти – Тбилисидаги дўконларда киви нархи жуда паст бўлди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки, Грузия иқлим афзалликларидан фаол фойдаланиб, киви етиштириш ва унинг экспортини кўпайтиришда давом этмоқда. Грузия кивиси Япония ҳамда Германияга экспорт қилинади ва Европадаги энг ширин кивилардан бири ҳисобланади (Грузия кивиси ҳақидаги видеога қаранг).

Тбилиси супермаркетларида  1 кг киви ўрта ҳисобда атиги 1,38 доллар туради. Пештахталардаги барча киви импорт қилинадиган Киевда нарх 35 фоиз, Кишинёвда 60 фоиз қимматроқ. Душанбеда эса киви учун Тбилисидагидан икки ярим баравар кўп пул тўлаш керак. Шу билан бирга, Тожикистонда киви етиштириш учун шароит Грузиядагидан қолишмайди. Масалан, қўшни Ўзбекистонда бир неча кичик киви етиштирувчилар бор, балки шунинг учун ҳам у ерда киви нархи Тожикистонникидан анча паст бўлса керак. Ўзбекистонда айни дамда чакана савдода кивининг бир килограммини ўртача 2,14 доллардан харид қилиш мумкин.

Қуйидаги диаграммада: EastFruit аудитига киритилган алоҳида шаҳарларда киви ва авокадонинг ўртача чакана нархлари, 2021 йилнинг ноябрь ойида кг учун АҚШ долларида

Аммо авокадо Тошкентда катта фарқ билан энг қиммати бўлди. Ваҳоланки, Ўзбекистонда ҳам уни етиштиришга уриниб кўриш мумкин.

Киви билан бўлгани каби грузин фермерлари минтақада авокадо етиштириш бўйича ҳам биринчи бўлишди. Бу ерда илк авокадо боғи (тижорат мақсадида) барпо этилган. Тўғри, Грузия пештахталаридаги барча авокадолар ҳозирча импорт маҳсулот эканлиги аниқ, чунки, уларнинг нархи нисбатан юқори, масалан, Украина ва Молдовага нисбатан анча баланд, Тожикистон билан эса бир хил даражада.

Дарвоқе, биз бундан бир йил аввал авокадо нархлари таҳлилини бу ерда нашр этган эдик. Ўшанда ҳам энг қиммат авокадо Ўзбекистонда бўлган. Тўғри, шундан буён Ўзбекистонда авокадо нархи килограмм учун 2 АҚШ долларига арзонлашди. Тожикистонда авокадо нархи янада сезиларли даражада арзонлашди – килограмм учун ўртача 3 долларга.

Бу йил энг арзон авокадо Киевда бўлди – ушбу турдаги меванинг 1 кг атиги $ 4,56 эди ва йил давомида нарх деярли $ 2,5 га пасайди! Молдова пойтахти Кишинёвда эса авокадонинг чакана нархи сезиларли даражада пасаймади, бу уни нархлар бўйича Украинанинг Киев ва Днепр шаҳарларидан кейин учинчи ўринда бўлишига олиб келди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин