Бош саҳифаЯнгиликларArnau Agro компанияси Олмаота ҳудуди (Қозоғистон)да Италия технологиясига асосланиб, интенсив боғ барпо этди
Янгиликлар

Arnau Agro компанияси Олмаота ҳудуди (Қозоғистон)да Италия технологиясига асосланиб, интенсив боғ барпо этди

Сўнгги йилларда Олмаота ҳудуди(Қозоғистон Республикаси)да янги боғлар барпо этиш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ана шундай боғлардан бири Arnau Agro компаниясига тегишли бўлиб, у Енбекшиказах туманида жойлашган. Илғор технологияларни амалга ошириш учун компания Италиянинг Advice&Conculting компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

«Aйни пайтда Қозоғистонда мева етиштириш билан боғлиқ вазият яхши натижаларга умид беряпти. Олма боғларини тиклаш бўйича фаол иш олиб бораётган компаниялар бор. Масалан, бунга бизнинг компанияни мисол қилиш мумкин. Ўйлайманки, соҳадаги ҳозирги ривожланиш суръати билан Қозоғистон 10-15 йилдан сўнг олма етиштириш бўйича ички бозор эҳтиёжларини қондириш билан бирга ташқи бозорда ҳам рақобатбардош бўлади. Бизга ҳозирданоқ экспорт бўйича таклифлар келиб тушмоқда», дейди Arnau Agro бош директори Aсет Рахишев.

Шунингдек ўқинг: Туркия компанияси Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида мева етиштириш ва қайта ишлашга 92 миллион доллар сармоя киритмоқда

ElDala.kz маълумотларига кўра, компания 470 гектар майдонда нафақат олма, балки малина, маккажўхори, беда ва помидор ҳам етиштиради.

«Бизнинг асосий шеригимиз Италиянинг Advice&Consulting компанияси бўлиб, у қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш хизматлари ва ускуналар етказиб беришни таклиф этади. Мутахассисларимиз Emilia-Romagna (Италия) минтақасида малака ошириб, турли боғларда қўлланадиган технология ва ускуналар билан танишиш имконига эга бўлишди», дейди Aсет Рахишев.

Advice&Consulting 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, ушбу компанияга интенсив боғлар барпо этиш, логистика марказлари ва калибрлаш линияларини яратиш бўйича катта тажрибага эга мутахассис, Италия мева саноати эксперти Aлександра Камински асос солган.

Компания интенсив олма боғларига эътибор қаратади. Ушбу вариант нафақат харажатларни қисқа вақт ичида қоплаш, балки компаниянинг фойда олишига ҳам имкон беради. Aнъанавий боғдан фарқли ўлароқ, интенсив боғ иккинчи йилдан бошлаб юқори ҳосилни кафолатлайди. Ва 1 гектар ердан олинадиган ҳосил 60 тоннани ташкил этиши мумкин. Бироқ, бу борада мутахассисларнинг структура, пайвандлаш ва навларни танлаш ҳамда инновациялар жорий этиш бўйича барча тавсияларига риоя қилиш зарур.

Arnau Agro боғида шунга ўхшаш кўплаб ечимлар орасида иккитаси алоҳида ажралиб туради – томчилатиб суғориш ва боғларни нафақат дўл, балки жазирамадан ҳам ишончли ҳимояловчи тўр. Боғни сув билан таъминлаш учун 1 гектар майдонда чуқурлиги 7 метрлик сунъий  ҳавза бунёд этилди, бу уч ой давомида сув захирасини яратишга имкон беради.

Интенсив олма етиштириш жуда даромадли бизнес. Бундан ташқари, илгари бошқа экинларни етиштирган фермерлар ҳам ушбу фаолият турига ихтисослашишлари мумкин.

«Исталган экинни келгуси 25 йил давомида даромад келтирадиган интенсив мева боғлари билан алмаштирса бўлади. Advice&Consulting тупроқ ва сув таҳлили  натижаларига асосланиб, маҳсулот етиштириш зонасига мос кўчат турлари ва навларни танлаб, мевали боғни лойиҳалаштиради. Боғ яратиш учун бошқа экинлар (буғдой, гуруч, маккажўхори ва бошқалар)дан воз кечишни истаганлар учун биз қўллаб-қувватловчи ва ҳимоя тузилмаларини ҳамда суғориш тизимини аввалдан тайёрлашни маслаҳат берамиз», дейди Aлександра Камински.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин