Бош саҳифаЯнгиликларAфғонистон Тожикистондан хўраки узум импортини тиклади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Aфғонистон Тожикистондан хўраки узум импортини тиклади

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, шу ҳафта Aфғонистонлик савдогарлар узумнинг фаол импортига қайтишди ва бу тожик боғбонлари учун анчайин енгиллик туғдирди. Aхир, бир ҳафта аввал бозорда кайфият кўтаринки эмас эди, зеро, Тожикистон хўраки узум навлари етказиб бериладиган иккита энг муҳим бозорлар – Афғонистон ва Қирғизистон бозорларидан узилиб қолган эди.

Бироқ, ҳозирча, афғон импортёрлари фақат битта узум навини сотиб олмоқда, у ҳам бўлса, «Тойфи»дир. Бунга сабаб, мазкур турдаги узумнинг пўстлоғи қалин ва у узоқ муддатли транспортировкага бардошлидир. Aфғонистон мева бозоридаги вазият ҳали тўлиқ барқарорлашмагани ва логистика аввалдан айтиб бўлмайдиган шароитда экани боис, бу жиҳат муҳимдир.

“Aфғонистонлик мева импортёрларининг бир неча гуруҳи тожик узумини сотиб ола бошлади. Улардан бири 200 тоннадан кўпроқ маҳсулот харид қилди, демак, импортнинг умумий ҳажми сезиларли бўлиши мумкин. Бу эса «Тойфи» навининг ички нархларини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Тожик узумлари юкланган биринчи афғон автомобиллари чегарадан ўтмоқда», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов.

“Тойфи» узумини фермердан сотиб олиш нархи 2,6 сомоний, яъни, қадоқлаш материаллари нархини ҳисобга олмаганда тахминан 23 центни ташкил этмоқда. Ва бу нисбатан баланд нарх бўлмаса-да, ўтган йилгидан паст ҳам эмас. Бошқа узум навлари 2020 йилга қараганда арзонроқ сотилмоқда. Шуниси қизиқки, «Тойфи» навини афғонистонлик импортёрлар юк ташиш харажатларини тежаш мақсадида музлатгичсиз юк машиналарига юклашяпти. Узумнинг бошқа барча навларига нисбатан «Тойфи» белгиланган жойга кундузи +35 даража ҳароратда ҳам бузилмасдан етиб боради» дейди ФAО мутахассиси.

Шу билан бирга, бошқа барча узум навлари арзонлашишда давом этмоқда. Чунки, Тожикистонда ҳали ҳам мева сақлаш учун замонавий омборлар ва хўраки узумни  совутиш камералари танқислиги кузатилмоқда. Шунингдек, бошқа навлар «Тойфи»га нисбатан транспортабеллиги камроқ бўлиб, афғон импортёрлари уларга қизиқмайди.

Шунга қарамай, бозор иштирокчилари 10 сентябрдан бошлаб, узум нархи барқарорлашишини ва эҳтимол, ўсишни ҳам бошлашини кутишмоқда, чунки, мавжуд сақлаш жойларига узумни оммавий жойлаш бошланади. Бундан ташқари, бу йил нархлар шунчалик пастки, Қирғизистон билан чегараси ёпиқ бўлгани учун Россияга узум экспорт қилишда аниқ қийинчиликларга қарамай, кўпчилик таваккал қилишга қарор қилади ва узумни сақлаш учун жойлаштиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин