Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Қозоғистон АСМ 285 та инвестиция лойиҳасини амалга оширади
Янгиликлар

2021 йилда Қозоғистон АСМ 285 та инвестиция лойиҳасини амалга оширади

Қозоғистон Республикаси ҳукумати мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқди. Фақат шу йилнинг ўзида агросаноат мажмуасида 285 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, 2021-2023 йилларда АСМ (агросаноат мажмуаси) маҳсулотлари импорти ўрнини босиш бўйича комплекс режа ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига асосланиб ElDala.kz хабар берган.

Энг истиқболли инвестиция лойиҳаларининг тўплами ҳукуматда кўриб чиқилди. Aйни пайтда уни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилда 285 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш қишлоқ жойларда 7 мингга яқин доимий иш ўринларини яратишга имкон беради. Аксарият лойиҳалар АСМ маҳсулотлари импорти ўрнини босишга қаратилган. Сут фермалари, паррандачилик мажмуалари, иссиқхоналар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводлари қуриш режалаштирилган.

Шунингдек ўқингНидерландия бизнеси Қозоғистон иссиқхоналарида тармоқ технологияси такомиллашувига ёрдам беради

Жорий йилнинг биринчи чорагида 4 та сут маҳсулотлари фермаси, 2 та паррандачилик фабрикаси, 1,5 минг тонна сиғимидаги 1 та мева сақлаш омбори фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, гўшт, мева, сабзавот, шакар, ёрма, мойли ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича 7 та йирик экотизимни шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида АСМни ривожлантиришга жалб қилади.

Шу билан бирга, 2021 йилга мўлжалланган Йўл харитаси доирасида ўзини ўзи таъминлаш кўрсаткичларига эришиш зарур. Масалан, олма учун бу кўрсаткич 80% ни ташкил қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин