EastFruit халқаро жамоаси фаолиятимизга қизиқиш ва хайрихоҳлик билдирган барча ўқувчиларимизга чексиз миннатдорлик билдиради.
Порталимиз ишга туширилгач, бор-йўғи уч йил ичида фойдаланувчиларимиз аудиторияси 1 миллион нафардан ошганлиги, 2021 йилда эса 2020 йилга нисбатан 91 фоизга ортганидан жуда ҳам мамнунмиз. Бу EastFruit порталининг барча ихтисослаштирилган мева-сабзавот ресурслари орасидаги мутлақ минтақавий етакчи мавқеини таъминлади. Бундан ташқари, 2021 йилда жаҳон бўйича ушбу порталдан иқтибослар кескин ошди.
“2020 йил охирида биз EastFruit порталининг инглиз тилидаги версиясини ишга туширдик, 2021 йилда портал материаллари ўзбек тилида ҳам тақдим этилди, бу эса платформанинг фойдаланувчилари географияси сезиларли даражада кенгайишига хизмат қилди. Ва бу юқори сифатли ҳамда тезкор бозор таҳлили, чуқур бозор тадқиқотларидан бохабар бўлиш имконига эга ўзбекистонлик фойдаланувчилар сонини икки баробар ошириш имконини берди. Сайтнинг инглиз тилидаги версияси эса минтақамиз мамлакатларининг мева-сабзавот маҳсулотларига қизиқишини кучайтирди. Европа Иттифоқининг йирик импорт компаниялари ёнғоқ, мева, резавор ва сабзавотларнинг Ўзбекистон, Украина, Молдова, Грузия, Тожикистонда истиқомат қилувчи потенциал экспортёрлари билан алоқа боғлаш бўйича кўплаб сўровлар бераётгани бунинг тасдиғидир”, дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.
“Биз EastFruit материалларининг испан, хитой, немис, итальян, француз, турк ва голланд тилларига таржималарини тез-тез учратамиз, баъзан эса жаҳоннинг турли мамлакатларидан жуда кутилмаган ва миннатдорлик мактубларини оламиз. Яқинда Эроннинг йирик мева экспортёридан хат келди, у бизнинг порталимиздан бир неча йилдирки, фойдаланаётгани ва барча ходимлари уни мунтазам ўқиб боришига ишончи комил эканини айтди!”, дейди ФАО халқаро маслаҳатчиси ва EastFruit лойиҳасининг раҳбари Катерина Зверева.
Шунингдек, 2021 йилда бизнинг EF Trade Platform савдо гуруҳимиз аудиторияси жуда фаол ўсиб борди, ушбу платформа деярли 20 минг аъзони қамраб олган. YouTube каналимиз 2,6 мингдан зиёд обуначи ва юз минглаб видео-томошаларга эга. Бизнинг Теlegram-каналимиз ҳам мева-сабзавот таҳлилий Теlegram-каналлари орасида биринчи ўринда туради – сўнгги янгиликлар бевосита смартфонингизга келиши учун унга обуна бўлишни унутманг!
Лекин бу ҳаммаси эмас! Жаҳон мева-сабзавот бизнеси Linkedln платформасида EastFruit саҳифасининг ишга туширилишига жуда ижобий муносабат билдирди – бир ярим минг киши бизнинг инглиз тилидаги янгиликларимизга обуна бўлди! Айтганча, агар сиз экспорт ёки импорт билан шуғуллансангиз, бу ерда рўйхатдан ўтишни унутманг ва бизга обуна бўлинг – бу жуда фойдали восита.
Шунингдек, машҳур Twitter тармоғида ҳам мева-сабзавот бўйича минглаб твитларимиз, Facebookдаги EastFruit саҳифасида 5000 дан зиёд русийзабон обуначиларимиз ва аудиторияси кундан-кунга ортиб бораётган инглиз тилидаги саҳифамиз мавжуд.
Умид қиламизки, 2022 йилда ҳам сизни кўплаб қизиқарли материаллар билан хурсанд қиламиз. Бундан ташқари, биз сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқ етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, сотишнинг энг замонавий, экологик соф ва самарали технологияларини тадқиқ қилишни бошламоқдамиз.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!