Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиЖаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм)
Бозорлар шарҳи Янгиликлар

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм)

2021 йил ҳозирча оғир йил ҳисобланмоқда, айниқса, бу пиёз бозорида янада кўпроқ сезиляпти. Хусусан, Буюк Британияда об-ҳавонинг кучли ўзгаришлари вегетация даврини қийинлаштирди, Голландияда пиёз етиштириш 11% га ошди, аммо савдо ҳали ҳам паст, чунки, ўтган мавсум пиёзи экспортга тўсқинлик қилмоқда. Хитойда логистика савдога салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти, чунки, экспортёрлар ҳажмларни мамлакатдан ташқарига чиқаришга қийналмоқда ва ички талабнинг ўсиши нархларни қўллаб-қувватлаш учун етарли эмас. Жанубий Африкада бу манзара аксинча тус олган: пиёз етиштириш даражасининг пасайиши нархларни юқорига томон кўтармоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига асосланиб ёзди.

Нидерландия: пиёзнинг янги ҳосилига талаб кам

Янги пиёз ҳосилини йиғиш бошланди, аммо савдо ҳамон сустлигича қолмоқда. “Бу ҳар йили тахминан шу вақтда содир бўлади. Июль ҳеч қачон тиғиз ой бўлган эмас. Бозор ҳали ҳам депрессияда. Мижозлар ҳали пиёзга у қадар эҳтиёжманд эмас ва шунинг учун уни кераклича миқдорда буюртма қилишмоқда.

Бу вақт талаб этади. Рецессия тугаганидан сўнг  талаб тез суръатларда ўсишини кутмоқдаман. Бу исталган вақтда содир бўлиши мумкин», дейди голландиялик экспортёр.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир Буюк Британия ва Африкадан камроқ талаб мавжуд, аммо айнан шу йўналишларда ўтган йилги ҳосил пиёзи халал бермоқда. У ҳали ҳам ўйлаганимиздан кўра кўпроқ ва сифати ҳозирча яхши бўлгани учун арзонроқ муқобилни танлаган мижозлар бор. «Умид қиламизки, бозор барқарорлашса ва талаб яна ошса, маҳсулотимизни харидорга етказиб бериш учун моддий-техник имкониятларга эга бўламиз. Контейнерлар етишмовчилиги муаммоси бозорда мавжуд ва у Дамоклнинг қиличидай осилиб турибди», дея қайд этди экспортёр.

Бу йил пиёз жуда кўп бўладиганга ўхшайди, буни CBS маълумотларига кўра, пиёз экилган майдоннинг 11,3 фоизга кўпайгани тасдиқламоқда.

«Айрим маҳсулотлар ортиқча сув туфайли бой берилади, аммо қўшимча 11% – бу кўп. Демак, қилиниши керак бўлган ишлар ҳам кўп» дея қайд этди экспортёр. «Умид қиламизки, якунда яхшигина даромад оламиз, шундай экан, маҳсулот етиштирувчи учун ҳам, савдо учун ҳам мавсум яхши бўлади. Айни пайтда бир тюк нархи 21 дан 22 центга тенг, аммо айтиб ўтилганидек, ҳамма жуда эҳтиёткор».

Мутахассиснинг фикрига кўра, пиёзни биринчи бор экиш осон туюлади. Об-ҳаво шароити қулайми, сифатли маҳсулот ўсади. Ҳозиргача асосий уруғлик пиёз ҳосили нима бўлишини олдиндан айтиш қийин. Баъзи жойларда сувдан қолган излар бор – ёз бошида ортиқча намлик пайдо бўлган. Аммо август ойидаги об-ҳаво ҳал қилувчи омилдир. Агар бизда яхши, қуруқ ой бўлса, зўр сифатга эришамиз. Агар ёмғир ёғса ва пиёзни тупроқдан «тортиб олиш»га тўғри келса, бутун мавсум давомида муаммолар туғилиши мумкин.

Буюк Британия: об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва маҳсулот етиштириш харажатлари ошиши

Буюк Британия бозори ўтган мавсумдаги пиёздан янги ҳосилга ўтмоқда. Янги ҳосилни ҳозир йиғиш керак. Вегетация даври экстремал об-ҳаво шароитида бўлиб ўтди: декабрдан февралга қадар нам қиш, йиллик ёғингарчиликнинг 170%лик меъёрий миқдори, март ойида экин экишни якунлаш учун етарлича қуруқ об-ҳаво ҳукм сурди. Аммо апрелда узоқ давом этган совуқ пайтида ўсимликлар ўсишдан тўхтади. Сўнгги икки ой, гарчи, кучли локал ёмғирлар кўп бўлган бўлса-да, ёмон кечмади. Экинларнинг кўриниши яхши ва ўртача ҳосилдорлик кутилмоқда. Сифат эса об-ҳавога боғлиқ. Озроқ ёмғир ва серқуёш кунлар керак. Зеро, экстремал об-ҳаво шароити фермерларнинг самарали ишлаши ёки аниқ прогнозлар тайёрлашга халал беради.

Фермерлар учун маҳсулот етиштириш харажатлари ўсиб бормоқда – ўғит ва уруғдан тортиб, транспорт ва ишчи кучига қадар – буларнинг барини қоплаш керак.

Нидерландияда экин майдонлари 11 фоизга ўсди. Пиёзнинг катта қисми Африка ҳамда Осиё бозорларига экспорт қилинишига қарамай, контейнер ва етказиб беришнинг кечикиши каби муаммолар сабаб, экспорт қилинмаса, бу Буюк Британия бозорига маълум даражада таъсир этиши мумкин.

Ўтган йил савдо учун қизиқарли йил бўлди, чекловлар туфайли умумий овқатланиш тизимида кескин пасайиш кузатилди, чакана савдода эса ишлар жуда яхши бўлди. Савдо тизими меъёрий ҳолатга қайтмоқда, аммо буни  текшириш учун бир неча ой керак бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин