Бодринг, шубҳасиз, сабзавот секторидаги энг қизиқарли маҳсулотлардан бири. Бу сабзавот Италия жанубида кўп миқдорда етиштирилади. Иссиқхона бодрингини етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар орасида “F.IIi Facchini” фермер хўжалиги ҳам бор. Ушбу компаниянинг мини-бодрингги узоқ муддат сақлаш имконияти туфайли чакана савдо тармоқларида жуда харидоргир.
Бодринг гидропоник иссиқхоналарда зараркунандаларга қарши комплекс курашишга мўлжалланган воситалар қўлланган ҳолда етиштирилади. Апулия минтақасининг Жовинаццо коммунасидаги компанияда сархил бозор учун помидорнинг ҳам турли навлари ўстирилади. Улар «Insalataro», қизил ва рангли «Даттерино» (чизиқли, сариқ, сабзиранг) ва «Чилиегино» помидорларидир. EastFruit бу хусусда FreshPlaza ҳаволасига таяниб ҳикоя қилади.
TSI Italia уруғлик компаниясининг Minuto (Baresano тури) навли бодрингги 1 гектарлик дала майдонида етиштирилади. Май ва сентябрь ойларида компания 200 тонна бодринг сотади, улар марказий ва шимолий Италиядаги турли супермаркетлар тармоқлари учун мўлжалланган. Маҳсулот 750 граммлик махсус халталарга қадоқланади.
“TSI Italia Мinuto бодрингининг ўзига хос хусусияти ўсимликнинг юқори ҳосилдорлигидир. Унинг меваларини бутунлигича истеъмол қилиш мумкин, чунки, улар ингичка; ҳеч қачон аччиқ бўлмайди, таъми ширин, қарсилдоқ ва серсув», дейди тажрибали агроном Pietro Facchini.
Шунингдек ўқинг: Томаты и баклажаны на одном кусте – что такое бримато?
Бу силлиқ партенокарпик мини-бодрингнинг гибриди бўлиб, иссиқхонада ҳам, туннел усулида ҳам етиштириш мумкин.
«Меваси мукаммал цилиндрсимон шаклда, узунлиги 10-14 см, ҳар доим силлиқ ва ёрқин яшил рангдадир. Шунингдек, уни йиғим-теримдан кейин узоқ вақт сақлаш мумкин ва бу йирик чакана сотувчилар учун айни муддаодир. Ўсимлик очиқ ва ихчам бўлиб, япроқлари оралиғи жуда қисқа ва мукаммал кўпайиш хусусиятига эга», дея тушунтиради агроном.
Глобал G.А.P сертификатига эга фермер хўжалиги 15 гектарга яқин майдонни эгаллаган, шундан 10 гектари пленка остидаги иссиқхоналардир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!