Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБиоактив плёнка қулупнайни 12 кунгача сархил ҳолатда сақлаш имконини беради
Технологиялар Янгиликлар

Биоактив плёнка қулупнайни 12 кунгача сархил ҳолатда сақлаш имконини беради

Канада Миллий илмий-тадқиқот институти (INRS) олимлари қулупнайни сақлаш учун биоактив қадоқлаш плёнкасини ишлаб чиқишди. У меваларни 12 кунгача сархил ҳолатда сақлаш имконини беради. Ушбу тадқиқот натижалари Food Hydrocolloids журналида эълон қилинди, деб ёзмоқда FruitNews.

Қадоқлаш плёнкаси хитозандан тайёрланади, у моллюскалар қобиғида мавжуд бўлиб, моғор замбуруғи ўсишига тўсқинлик қилиш хусусиятига эга. Шунингдек, плёнка эфир мойи ва антимикроб хусусиятга эга нанозарралардан таркиб топган.

«Эфир мойи буғлари қулупнайни ҳимоялайди ва  плёнка мева билан алоқага киришганида хитозан ҳамда нанозарралар резавор юзасига касаллик чақирувчи микроорганизмлар тушишининг олдини олади», дейди INRS профессори ва озиқ-овқат фанлари бўйича эксперт Моник Лакруа.

Резаворни янги плёнка билан қадоқлаганда ҳозир барча мева етиштирувчилар фойдаланаётган абсорбцияловчи субстратни  қўллаш мумкин.

«Тадқиқотларимиз плёнканинг Aspergillus niger замбуруғига қарши самарадорлигини кўрсатди. Бу замбуруғ қулупнай етиштирувчиларга жуда кўп йўқотишлар олиб келган», деди Моник Лакруа.

Шунингдек, қадоқлаш плёнкаси Escherichia coli, Listeria monocytogenes ва Salmonella Typhimurium  патогенлари (озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш жараёнидаги ифлосланиш натижасида юзага келади ва улар соҳа вакилларида доимий хавотир уйғотади)га қарши антимикроб таъсир кўрсатди.

Шунингдек, профессор Моник Лакруа ва унинг жамоаси биоактив плёнкага қадоқланган меваларнинг ионлантирувчи нур билан  комбинациясини синовдан ўтказишди. Плёнка нурланиш таъсири остида бўлган пайт кузатувчилар резаворнинг яроқлилик муддати сезиларли даражада ортганлиги ва қулупнайнинг назорат намунаси биоактив плёнка ҳам, ионлантирувчи нур ҳам қўлланмаган резавор билан таққосланганда ишлаб чиқариш билан боғлиқ йўқотиш тенг ярмига камайганини қайд этишди.

Сақлаш билан боғлиқ тажрибанинг 12-куни олимлар қулупнайнинг назорат намунасида 55%, янги плёнкада сақланган меваларда 38% ва ионлантирувчи нур таъсирида қадоқланган меваларда 25% йўқотишларни қайд этишди. Нурланиш нафақат маҳсулотни узоқроқ сақлашга имкон берди, балки резавор таркибида полифеноллар кўпроқ сақланиб қолишига ҳам ёрдам берди. Маълумки, ушбу молекулалар қулупнайга ранг бериш ва антиоксидант хусусиятларга эга.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео)

EastFruit

Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин