Бош саҳифаДолзарбСамарқанд вилоятида 467 гектарлик самарасиз боғлар ўрнига замонавий плантациялар барпо этилади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Самарқанд вилоятида 467 гектарлик самарасиз боғлар ўрнига замонавий плантациялар барпо этилади

2022 йил давомида Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида иқтисодий самарасиз, камрентабелли ёки яроқсиз деб топилган 467 гектар боғ плантациялари ва узумзорларини тугатиш режалаштирилган. Бунинг ўрнига замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда янги интенсив боғлар ва узумзорлар барпо этилади, мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда бу ерларда бошқа экинлар етиштирилади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари “Халқ сўзи” нашри материали ҳаволасига таяниб.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бош инспектори маълум қилишича, иқтисодий самарасиз деб топилган боғ ва токзорларни бузиш ишлари баҳор ва куз фаслларида амалга оширилади. 2022 йили вилоятда 67 гектар токзор ва 400 гектар боғ плантацияларини тугатиш режалаштирилган. Шундан 221 гектар майдонда баҳорги мавсум учун ишлар режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди

Ўзбекистонда паст рентабелли боғ ва узумзорларни тугатиш, улар ўрнига янги замонавий плантациялар барпо этиш Республика Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Президентнинг 2019 йил 18 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 октябрга қадар ваколатли давлат органлари ва фермер хўжаликлари кенгаши вакилларидан иборат махсус комиссия яроқсиз ёки ҳосилдорлиги паст боғ ва токзорларнинг мақсадли рўйхатини шакллантиради.  Агар улар иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилса, ўрнига янги замонавий интенсив боғ ва узумзорлар барпо этилади, агар бу мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда, бу ерларда экспортбоп ва юқори даромадли бошқа экинлар етиштирилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин