Жанубий Корея • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 03 Jan 2022 08:33:11 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Жанубий Корея • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Жанубий Корея мутахассислари Ўзбекистон шароитига мослаштирилган юқори ҳосилдор уруғлик картошка тақдимотини ўтказишди (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-mutakhassislari-ozbekiston-sharoitiga-moslashtirilgan-yuqori-hosildor-uruqlik-kartoshka-taqdimotini-otkazishdi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-mutakhassislari-ozbekiston-sharoitiga-moslashtirilgan-yuqori-hosildor-uruqlik-kartoshka-taqdimotini-otkazishdi-foto/#respond Mon, 03 Jan 2022 08:33:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96633 Ўзбекистон агросаноат вакиллари иштирокидаги тадбир доирасида Жанубий кореялик мутахассислар гектарига 35 тоннагача ҳосил олиш имконини берувчи, Ўзбекистон иқлими ва тупроғига тўлиқ мослашган юқори ҳосилдор уруғлик картошкани намойиш этишди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда. “Асл Табиат Боғлари” ҳамда Жанубий Кореянинг “GS-BIO” компаниялари негизида уруғлик картошка...

Сообщение Жанубий Корея мутахассислари Ўзбекистон шароитига мослаштирилган юқори ҳосилдор уруғлик картошка тақдимотини ўтказишди (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон агросаноат вакиллари иштирокидаги тадбир доирасида Жанубий кореялик мутахассислар гектарига 35 тоннагача ҳосил олиш имконини берувчи, Ўзбекистон иқлими ва тупроғига тўлиқ мослашган юқори ҳосилдор уруғлик картошкани намойиш этишди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Асл Табиат Боғлари” ҳамда Жанубий Кореянинг “GS-BIO” компаниялари негизида уруғлик картошка етиштириш учун ташкил этилган махсус иссиқхонага картошка экишга ихтисослашган мутасаддилар ва 20 га яқин фермер хўжаликлари раҳбарлари ташриф буюришди.

Тошкент вилояти ҳудудидаги 10 гектар ер майдонида жойлашган мазкур иссиқхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Республикада уруғлик картошка етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3558 сонли қарорига асосан ташкил этилган. Иссиқхона фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад, ушбу йўналишда хорижий технологиялар асосида маҳаллий уруғчиликни ривожлантириш, шунингдек, ички бозорни сифатли картошка билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришдир.

Сообщение Жанубий Корея мутахассислари Ўзбекистон шароитига мослаштирилган юқори ҳосилдор уруғлик картошка тақдимотини ўтказишди (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-mutakhassislari-ozbekiston-sharoitiga-moslashtirilgan-yuqori-hosildor-uruqlik-kartoshka-taqdimotini-otkazishdi-foto/feed/ 0
Жанубий Корея Тожикистонга халқаро логистика марказларини қуришда кўмак беради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-tozhikistonga-khalqaro-logistika-markazlarini-qurishda-komak-beradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-tozhikistonga-khalqaro-logistika-markazlarini-qurishda-komak-beradi/#respond Mon, 06 Dec 2021 03:00:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94160 Корея Республикаси Тожикистонда транспорт соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшиш ниятида. Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD» компанияси ўртасида имзоланган Меморандум шундан далолат бермоқда. Бу хусусда “Ховар” ТМИА мамлакат Транспорт вазирлигида маълум қилди. Ҳужжат Душанбеда Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD»...

Сообщение Жанубий Корея Тожикистонга халқаро логистика марказларини қуришда кўмак беради появились сначала на EastFruit.

]]>

Корея Республикаси Тожикистонда транспорт соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшиш ниятида. Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD» компанияси ўртасида имзоланган Меморандум шундан далолат бермоқда. Бу хусусда “Ховар” ТМИА мамлакат Транспорт вазирлигида маълум қилди.

Ҳужжат Душанбеда Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD» компанияси вакили иштирокида имзоланди. Ўзаро англашув меморандуми доирасида Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Азим Иброҳим Корея Республикаси компанияси вакиллари билан учрашиб, соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар Тожикистон Республикасида транспорт соҳасидаги турли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, халқаро логистика марказлари, темир йўллар қуриш ва Тожикистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Сообщение Жанубий Корея Тожикистонга халқаро логистика марказларини қуришда кўмак беради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-tozhikistonga-khalqaro-logistika-markazlarini-qurishda-komak-beradi/feed/ 0
Ўзбекистон бу йил Жанубий Кореяга гилос экспортини оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bu-yil-zhanubiy-koreyaga-gilos-eksportini-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bu-yil-zhanubiy-koreyaga-gilos-eksportini-oshirdi/#respond Tue, 09 Nov 2021 08:30:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91458 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Жанубий Кореяга сархил гилос экспортини 65 фоизга оширди. Бироқ экспорт ҳажми нисбатан пастлигича қолди – бутун мавсум давомида ўзбекистонлик экспортёрлар Жанубий Кореялик мева импортёрларининг талабларига жавоб бера оладиган атиги 206 тонна гилос тўплай олишди. Бу Ўзбекистон Жанубий Кореяга 400 тоннадан зиёд гилос экспорт...

Сообщение Ўзбекистон бу йил Жанубий Кореяга гилос экспортини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Жанубий Кореяга сархил гилос экспортини 65 фоизга оширди. Бироқ экспорт ҳажми нисбатан пастлигича қолди – бутун мавсум давомида ўзбекистонлик экспортёрлар Жанубий Кореялик мева импортёрларининг талабларига жавоб бера оладиган атиги 206 тонна гилос тўплай олишди. Бу Ўзбекистон Жанубий Кореяга 400 тоннадан зиёд гилос экспорт қилган 2017 йилги рекорд ҳажмнинг деярли ярмини ташкил этади.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, АҚШ Жанубий Корея бозорига 12 минг тоннага яқин гилос экспорт қила олди. Ва шу билан бирга, бу йил ўзбек гилоси жуда арзон бўлди, Америка гилоси эса аксинча, анча қиммат сотилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон ва АҚШнинг гилос ҳосилини йиғиш ва сотиш мавсумлари бир-бирига мос келади. Ўзбек гилоси, ҳатто Жанубий Кореяга етказиб беришни ҳам ҳисобга олсак, 2021 йилда АҚШникидан ўртача икки баравар арзонга сотилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан узум экспорти ҳажми 58 фоизга ошди

Дарвоқе, Ўзбекистон 2021 йилда Россияга 24,5 минг тонна гилос экспорт қила олди ва бунда Жанубий Кореяга экспорт қилинган гилосдан кўра, килограммига 3-4 баравар кам нархда сотилди. Муаммо – Ўзбекистонда гилоснинг йирик калибрлиси ва зарур сифат кўрсаткичлари етарли эмаслигидадир.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ва Жанубий Кореяга энг юқори нархда маҳсулот экспорт қилиш имконияти билан йирик мевали суперинтенсив гилос боғини яратиш ҳақидаги батафсил маълумотлар ушбу материалда мавжуд. Бу ерда Holland Rosetta компанияси вакили Валерий Ляшинскийнинг ушбу мавзу бўйича тақдимотининг видеоси ҳам мавжуд. EastFruit, шунингдек, иккита қизиқарли видео тайёрлади. Уларда интенсив боғда етиштирилган гилосни замонавий технологиялар ёрдамида совутиш, саралаш ва қадоқлаш ҳамда анъанавий усулда гилос етиштириш, йиғиш ва саралаш жараёнлари кўрсатилган.

Айни пайтда жаҳон бозорида энг замонавий технологиялар ёрдамида етиштирилаётган йирик мевали гилосга эҳтиёж мавжуд. Зеро, уни етиштириш кўпроқ даромад олиш имконини беради. Анъанавий гилосга эса талаб тобора пасайиб бормоқда ва уни фақат нархни кескин пасайтириш (2021 йилда содир бўлган ҳолат) орқали сотиш мумкин.

Сообщение Ўзбекистон бу йил Жанубий Кореяга гилос экспортини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bu-yil-zhanubiy-koreyaga-gilos-eksportini-oshirdi/feed/ 0
Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbek-anorining-bir-donasi-zhanubiy-koreyada-28-dollardan-sotilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbek-anorining-bir-donasi-zhanubiy-koreyada-28-dollardan-sotilmoqda/#respond Thu, 07 Oct 2021 19:17:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88542 Ўзбекистон ташқи бозорларга анор етказиб бериш ҳажмини ошириб, экспорт географиясини кенгайтирмоқда, дея қайд этишмоқди EastFruit экспертлари. «Водий-бозор» номли Тelegram-каналга  жойлаштирилган видеосюжетда Жанубий Кореядаги чакана савдо объектларидан бирининг пештахтасидан ўзбек анори жой олгани кўрсатилган. Ишлаб чиқарилган мамлакат – Ўзбекистон экани қайд этилган уч дона анордан иборат қадоқ нархи 10 000 Жанубий...

Сообщение Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон ташқи бозорларга анор етказиб бериш ҳажмини ошириб, экспорт географиясини кенгайтирмоқда, дея қайд этишмоқди EastFruit экспертлари.

«Водий-бозор» номли Тelegram-каналга  жойлаштирилган видеосюжетда Жанубий Кореядаги чакана савдо объектларидан бирининг пештахтасидан ўзбек анори жой олгани кўрсатилган. Ишлаб чиқарилган мамлакат – Ўзбекистон экани қайд этилган уч дона анордан иборат қадоқ нархи 10 000 Жанубий Корея вони (8,4 доллар), бу эса ҳар бир дона учун 2,8 доллар нарх демакдир! Аммо, видеода Жанубий Кореянинг қайси шаҳри ва савдо объекти экани – супермаркетми ёки бошқа шаклдаги чакана савдо нуқтасими, бу кўрсатилмаган.

EastFruit таҳлилчилари ўзбек анорларини Жанубий Кореяга етказиб бериш ҳажмида аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон ташқи савдосининг расмий статистикасига эътибор қаратишди. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойи бошидан то сентябрь охирига қадар Ўзбекситондан Жанубий Кореяга 125 тонна анор экспорт қилинган. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг 97 фоизи авиатранспорт ёрдамида етказиб берилди ва бу омил ўзбек анорининг Жанубий Корея бозоридаги юқори нархининг асосий сабабидир.

Анор экспорти мавсуми бошлангач, икки ой ичида – 2021 йилнинг август ойи бошидан сентябрь охирига қадар Ўзбекистондан умумий ҳажми 5,9 минг тонна, қиймати эса 4,3 миллион долларга тенг анор экспорт қилинди. 2020 йилнинг шу даврида анор экспорти ҳажми 3,8 минг тонна, умумий қиймати эса 4,6 млн. долларга тенг анор экспорт қилинган. Ўтган йил билан таққослаганда анор экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 55 фоизга ўсди, лекин унинг экспортидан тушган даромад 7 фоизга камайди. Кўриниб турибдики, бу йил ўзбек анорининг ташқи бозорга экспорт қилиш нархи анча паст – ўтган йилга нисбатан тахминан 30-40% га арзон. Бу эса экспорт даромади пасайишига олиб келди.

EastFruit таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистондан анор экспорти умумий ҳажмининг 87 фоизи уч давлат – Россия (50%), Қозоғистон (26%) ва Қирғизистон (11%) улушига тўғри келади. Бу ҳажмнинг қолган қисми Украинага – 350 тонна (6%), Жанубий Кореяга – 125 тонна (2%), Туркманистонга – 124 тонна (2%) ва Беларусга – 90 тонна (1,5%) жўнатилди. 35 тоннагача бўлган кичик партиялар Латвия, Германия, Чехия ва Мўғулистонга юборилди.

Ўзбекистондан ташқи бозорларга етказиб бериладиган сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг бошқа турларига нисбатан анор экспорти мавсуми узоқроқ давом этади – жорий йил августидан кейинги йилнинг февраль-мартига қадар, яъни, 7-8 ой. Ўтган мавсум – 2020 йилнинг август ойи бошидан 2021 йилнинг март ойи охирига қадар – Ўзбекистондан анор экспорти ҳажми 15,3 минг тонна, умумий қиймати эса 15 миллион долларни ташкил этди. Анор экспортининг илк икки ойи ўтган йилги даражадан 1,5 баробар ошаётганини ҳисобга олсак, экспорт даромади пасайишига қарамай, 2021/2022 йилги мавсум муваффақиятли бўлиши эҳтимоли юқори.

Сообщение Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbek-anorining-bir-donasi-zhanubiy-koreyada-28-dollardan-sotilmoqda/feed/ 0
Сеул метросидаги (Жанубий Корея) вертикал ферма анъанавий фермалардан кўра 40 карра самарали https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/seul-metrosidagi-zhanubiy-koreya-vertikal-ferma-ananaviy-fermalardan-kora-40-karra-samarali/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/seul-metrosidagi-zhanubiy-koreya-vertikal-ferma-ananaviy-fermalardan-kora-40-karra-samarali/#respond Wed, 01 Sep 2021 15:22:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85860 Жанубий Кореядаги Farm8 технологик стартап компанияси баргли сабзавотларни Сеулдаги метронинг ўзида етиштирмоқда. Компаниянинг Metro Farm деб номланган гидропоника фермаси 2019 йил сентябрдан буён ўша ерда жойлашган, деб хабар беради AgroPortal.ua. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу ферма 7-Сеул метро линиясининг Sangdo станциясида жойлашган. Светодиодлар нури остида ва автоматлаштирилган техник тармоқ назорати ёрдамида...

Сообщение Сеул метросидаги (Жанубий Корея) вертикал ферма анъанавий фермалардан кўра 40 карра самарали появились сначала на EastFruit.

]]>

Жанубий Кореядаги Farm8 технологик стартап компанияси баргли сабзавотларни Сеулдаги метронинг ўзида етиштирмоқда.

Компаниянинг Metro Farm деб номланган гидропоника фермаси 2019 йил сентябрдан буён ўша ерда жойлашган, деб хабар беради AgroPortal.ua.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу ферма 7-Сеул метро линиясининг Sangdo станциясида жойлашган.

Светодиодлар нури остида ва автоматлаштирилган техник тармоқ назорати ёрдамида бу ерда ейиладиган органик ўсимликларнинг 30 тури, хусусан, майда кўкатлар, гуллар ва қаламчалар ўстирилмоқда.

Farm8 маълумотларига қараганда, унинг вертикал фермаси анъанавий фермаларга нисбатан 40 баравар кўпроқ самара беради.

Ушбу қишлоқ хўжалиги тажрибаси анча кичкина – 394 метр квадрат майдонни эгаллаганига қарамасдан, бу ерда кунига 30 кг янги сабзавотлар ишлаб чиқарилади.

Ушбу маҳсулотларнинг аксарият қисми ферманинг ёнгинасида жойлашган Farm8 кафесига ташриф буюрувчи минглаб хўрандалар учун салатлар ва коктейллар тайёрлашга ишлатилади.

“Биз қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги тасаввурларни ўзгартирмоқчимиз, – дейди лойиҳанинг катта менежери Ли Хван-Мён — Биз одамларни қишлоқ хўжалигига ўтмиш билан боғлиқ бир соҳа деб эмас, балки келажакнинг бир қисми деб қарашга мажбур қиламиз”.

Умуман, илк Metro Farm шу қадар катта шуҳрат қозондики, натижада компания бутун шаҳар бўйлаб бошқа метро бекатларида яна тўртта шундай ферма барпо этди.

Сообщение Сеул метросидаги (Жанубий Корея) вертикал ферма анъанавий фермалардан кўра 40 карра самарали появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/seul-metrosidagi-zhanubiy-koreya-vertikal-ferma-ananaviy-fermalardan-kora-40-karra-samarali/feed/ 0
Ўзбекистон мева-сабзавотлари Жанубий Кореялик харидорларда қизиқиш уйғотмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-meva-sabzavotlari-zhanubiy-koreyalik-kharidorlarda-qiziqish-uyqotmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-meva-sabzavotlari-zhanubiy-koreyalik-kharidorlarda-qiziqish-uyqotmoqda/#respond Mon, 19 Jul 2021 12:26:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81849 Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонасида Жанубий Кореянинг «DAU» компанияси раҳбари Мин Бёнг Ил билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Жанубий Корея бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Учрашувда, шунингдек, «Мirae Bio Pharmа» компанияси раҳбари Юн Ҳо Кёнг...

Сообщение Ўзбекистон мева-сабзавотлари Жанубий Кореялик харидорларда қизиқиш уйғотмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонасида Жанубий Кореянинг «DAU» компанияси раҳбари Мин Бёнг Ил билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Жанубий Корея бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Учрашувда, шунингдек, «Мirae Bio Pharmа» компанияси раҳбари Юн Ҳо Кёнг ва «GAP Trading Cо., Ltd» компанияси раҳбари Пак Хонг Гу иштирок этишди.

Мин Бёнг Ил «DAU»нинг асосий фаолияти Жанубий Корея истеъмолчилари учун чет элдан қишлоқ хўжалиги ва денгиз маҳсулотларини етказиб бериш эканлигини маълум қилди. Ушбу компания бутун Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо корхоналари билан кенг савдо тармоғини ташкил этган. Шунингдек, у Жанубий Aмерика ва Хитой компаниялари билан ҳамкорлик қилинишини, маҳсулот етказиб бериш каналларини келгусида диверсификациялаш, жумладан, бу, Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш йўли билан амалга оширилишини таъкидлади.

Ҳозирги кунда «DAU» компанияси ҳамкорлари – «Мirae Bio Pharmа» ва «GAP Trading Co., Ltd» билан бирга  Жанубий Корея бозорига хорижий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг янги моделини ишлаб чиқмоқда ва Ўзбекистон ҳамкорлик учун муҳим мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан Корея компанияларининг раҳбарлари экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг потенциал турларини, хусусан, Ўзбекистондаги мева-сабзавотлар таҳлилини ўтказиш ниятида эканликларини билдиришди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда сабзи арзонлашди, аммо ҳозирги нархлар Россиядагига қараганда юқори

Музокаралар чоғида Корея томонига Жанубий Корея бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини потенциал етказиб бериш, шунингдек,  карантин хизматлари томонидан Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспорти учун фитосанитария рухсатини бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида, Корея томони ушбу турдаги маҳсулотларни Жанубий Корея бозорига етказиб беришга тайёр бўлган ўзбек компанияларининг тижорат таклифлари ҳақида маълумот берди.

Учрашув натижасида ушбу йўналиш бўйича, жумладан, маҳаллий компаниялар вакиллари иштирокидаги видеоконференцалоқа орқали Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш шартлари бўйича муҳокамалар ташкил этиш ва шу йўл билан ўзаро алоқаларни изчил давом эттириш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Сообщение Ўзбекистон мева-сабзавотлари Жанубий Кореялик харидорларда қизиқиш уйғотмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-meva-sabzavotlari-zhanubiy-koreyalik-kharidorlarda-qiziqish-uyqotmoqda/feed/ 0
2018–2021 йилларда Жанубий Корея 43 турдаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2018-2021-yillarda-zhanubiy-koreya-43-turdagi-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-olib-kirishga-rukhsat-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2018-2021-yillarda-zhanubiy-koreya-43-turdagi-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-olib-kirishga-rukhsat-berdi/#respond Sun, 04 Jul 2021 09:14:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80555 Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонасида Корея Республикаси Ҳайвонлар ва ўсимликлар карантини агентлиги экспорт департаментининг янги тайинланган директори Ким Су Ил билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги. Шунингдек ўқинг: Марказий Осиёдаги илк лаванда фестивали Ўзбекистонда бўлиб ўтди Музокаралар давомида томонлар ўсимликлар карантини соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги...

Сообщение 2018–2021 йилларда Жанубий Корея 43 турдаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонасида Корея Республикаси Ҳайвонлар ва ўсимликлар карантини агентлиги экспорт департаментининг янги тайинланган директори Ким Су Ил билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги.

Шунингдек ўқинг: Марказий Осиёдаги илк лаванда фестивали Ўзбекистонда бўлиб ўтди

Музокаралар давомида томонлар ўсимликлар карантини соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқдилар ва Ўзбекистондан Жанубий Корея бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш орқали икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантиришда ўзаро алоқаларни кучайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

Сўнгги йилларда томонларнинг карантин хизматлари ўсимликлар карантини соҳасида, шунингдек, 2019 йил апрел ойида имзоланган ўзаро англашув меморандуми қоидаларини муваффақиятли амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётгани таъкидланди. Натижада, 2018–2021 йилларда Корея Республикаси бозорига етказиб бериш учун 43 номдаги маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига фитосанитария рухсатномалари олинди.

Хусусан, 2021 йил феврал ойида элчихона «Ўздавкарантин» инспекцияси ва Корея Республикаси Ҳайвонлар ва ўсимликлар карантини агентлиги билан биргаликда «Қовун пашшасини аниқлаш усуллари ва экология» мавзусида онлайн-семинар ташкил этди. Унда Жанубий Кореянинг ушбу соҳадаги мутахассислари, шунингдек, «Ўздавкарантин» инспекциясининг марказий ва минтақавий бўлинмалари вакиллари иштирок этди. Жорий йилда Жанубий Корея агентлиги томонидан 5 та қадоқлаш омборига Корея Республикасига ўзбек гилосини олиб кириш учун рухсатнома берилди, улар умумий қиймати 1 млн. долларлик маҳаллий сархил гилос партиясини етказиб беришни амалга оширишди.

Шунингдек, Жанубий Корея маҳаллий бозорга чиқиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатини кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Ушбу йўналишда мамлакат карантин хизмати келгусида ўзбек, лимон ва қовунни етказиб бериш тахмин қилинган маҳсулот учун зараркунандалар хавфини таҳлил қилишни давом эттирмоқда.

Томонлар Ўзбекистон карантин хизмати ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича дастурлар ва онлайн-семинарлар ташкил қилиш масаласини муҳокама қилдилар.

Сообщение 2018–2021 йилларда Жанубий Корея 43 турдаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2018-2021-yillarda-zhanubiy-koreya-43-turdagi-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-olib-kirishga-rukhsat-berdi/feed/ 0
Қозоғистонда йилига 200 минг тонна картошка қайта ишланадиган завод қурилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-yiliga-200-ming-tonna-kartoshka-qayta-ishlanadigan-zavod-quriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-yiliga-200-ming-tonna-kartoshka-qayta-ishlanadigan-zavod-quriladi/#respond Tue, 15 Jun 2021 11:22:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79035 «Катада TRANS GROUP» МЧЖ Олмаота вилоятининг Уйғур туманида йилига 45 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга модификацияланган картошка крахмалини ишлаб чиқарувчи завод қуради. Бу ҳақда ElDala.kz га вилоят ҳокимининг матбуот хизмати хабар берди. Завод Жанубий Кореялик инвесторлар – ISA.Co.LTD компанияси билан ҳамкорликда қурилади. Лойиҳага қарийб 26 миллиард тенге сармоя йўналтирилиши...

Сообщение Қозоғистонда йилига 200 минг тонна картошка қайта ишланадиган завод қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>

«Катада TRANS GROUP» МЧЖ Олмаота вилоятининг Уйғур туманида йилига 45 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга модификацияланган картошка крахмалини ишлаб чиқарувчи завод қуради. Бу ҳақда ElDala.kz га вилоят ҳокимининг матбуот хизмати хабар берди.

Завод Жанубий Кореялик инвесторлар – ISA.Co.LTD компанияси билан ҳамкорликда қурилади. Лойиҳага қарийб 26 миллиард тенге сармоя йўналтирилиши кўзда тутилган. Корхонада Жанубий Кореянинг замонавий технологияларидан фойдаланилади.

Завод тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш учун 120 гектар майдонда картошка етиштириш режалаштирилган. Шу тариқа йилига қарийб 200 минг тонна картошка қайта ишланади.

Корхонада картошка крахмалидан ташқари йилига 5700 тонна картошка шарбати, 2100 тонна картошка оқсили, 5000 тонна чорва озуқаси ишлаб чиқарилади.

Заводда 80 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, сармоядорлар 10 йил давомида ҳар йили маҳаллий аҳоли орасидан 7 кишини ўқитиб, мутахассис сифатида тайёрлашади.

Вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда «Катада TRANS GROUP» МЧЖ директори ўринбосари Сергази Шалхарбеков ушбу заводни 18 ой ичида қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилганини айтди. Яъни, келаси йил кузда ишлаб чиқариш линияси ишга туширилади.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари объект зарур инфратузилма билан таъминланишини ваъда қилишди.

Сообщение Қозоғистонда йилига 200 минг тонна картошка қайта ишланадиган завод қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-yiliga-200-ming-tonna-kartoshka-qayta-ishlanadigan-zavod-quriladi/feed/ 0
2021 йилда Ўзбекистон Жанубий Кореяга мева экспортини кескин камайтирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-ozbekiston-zhanubiy-koreyaga-meva-eksportini-keskin-kamaytirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-ozbekiston-zhanubiy-koreyaga-meva-eksportini-keskin-kamaytirdi/#respond Thu, 20 May 2021 19:25:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76662 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, жорий йилнинг тўрт ойида Ўзбекистондан Жанубий Кореяга сархил ва қуритилган мевалар экспорти бирданига 29 бараварга камайди! Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга ҳўл мева ва қуруқ мевалар экспортидан олган даромади охирги уч йилликдаги энг паст кўрсаткични – 4 минг доллардан кўпроқ миқдорни ташкил қилди. Ўтган...

Сообщение 2021 йилда Ўзбекистон Жанубий Кореяга мева экспортини кескин камайтирди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, жорий йилнинг тўрт ойида Ўзбекистондан Жанубий Кореяга сархил ва қуритилган мевалар экспорти бирданига 29 бараварга камайди!

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга ҳўл мева ва қуруқ мевалар экспортидан олган даромади охирги уч йилликдаги энг паст кўрсаткични – 4 минг доллардан кўпроқ миқдорни ташкил қилди. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 126 минг долларга тенг бўлган. Дарҳақиқат, 2021 йилда ўзбекистонлик қуритилган мева экспортчилари Жанубий Кореяга атиги 1 тонна майиз (қуритилган узум) ва 1 тоннага яқин туршак (қуритилган ўрик) етказиб беришга муваффақ бўлди.

Бир йил аввал Ўзбекистон Жанубий Кореяга 93 тонна ҳўл меваларни экспорт қилган. Лекин мазкур давр мобайнида қуритилган меваларни умуман экспорт қилмаган. Бироқ жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Кореяга ҳўл мевалар экспорт қилинмади.

Шунингдек, ўқинг: DP World компанияси Тошкент вилоятида (Ўзбекистон) йирик логистика марказини яратиш лойиҳасини амалга оширмоқда

Шундай қилиб, Ўзбекистондан Жанубий Кореяга ҳўл мева ва қуритилган мевалар экспорти уч йил давомида йилма-йил пасайиб бормоқда. EastFruit маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистоннинг мазкур маҳсулотларни Жанубий Кореяга етказиб беришдан тушумлари 860,5 минг долларни ташкил этган. 2019 йили бу кўрсаткич 2 миллион долларни, 2018 йилда эса 2,9 миллион долларни ташкил қилган.

Ўзбекистонда жорий йилда гилос, ўрик ва бошқа данакли мевалар дарахтларини совуқ уриши натижасида уларнинг ҳосилида кутилаётган йўқотишлар туфайли Жанубий Кореяга экспорт қилиш ҳажми яна камайиши мумкин.

Сообщение 2021 йилда Ўзбекистон Жанубий Кореяга мева экспортини кескин камайтирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-ozbekiston-zhanubiy-koreyaga-meva-eksportini-keskin-kamaytirdi/feed/ 0