зараркунандалар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 19 Sep 2021 16:52:14 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png зараркунандалар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/#respond Sun, 19 Sep 2021 16:52:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86872 Қозоғистон-Голландия маркази негизидаги Қозоғистон миллий аграр илмий-тадқиқот университетида ташкил этилган «Интенсив боғ»да Боғ куни ўтказилди. Тадбир иштирокчилари учун олма, нок, олча, олхўри, голубика, қулупнай, қизил смородина ва сарсабил етиштириш бўйича Голландия технологияларининг тақдимоти ташкиллаштирилди. Шунингдек, олма, нок, олхўри, қулупнайнинг истиқболли навларидан татиб кўрилди. Бу хусусда университет ректори Тлектес Есполовнинг Facebookдаги...

Сообщение Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон-Голландия маркази негизидаги Қозоғистон миллий аграр илмий-тадқиқот университетида ташкил этилган «Интенсив боғ»да Боғ куни ўтказилди. Тадбир иштирокчилари учун олма, нок, олча, олхўри, голубика, қулупнай, қизил смородина ва сарсабил етиштириш бўйича Голландия технологияларининг тақдимоти ташкиллаштирилди. Шунингдек, олма, нок, олхўри, қулупнайнинг истиқболли навларидан татиб кўрилди. Бу хусусда университет ректори Тлектес Есполовнинг Facebookдаги ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

«Интенсив боғ» маркази – мева-резавор экинларининг янги навлари ва уларни етиштириш технологияларидан фойдаланган ҳолда мева етиштиришдаги янгиликларни намойиш этиш учун муносиб майдондир. Шунингдек, марказ Қозоғистон фермерларига Голландия технологияси асосида боғлар барпо этиш ва парваришлашда кўмаклашади.

ҚМАИТУ  – Қозоғистон Республикасида боғдорчилик саноати учун кадрлар тайёрловчи ягона университетдир. Мутахассисларнинг амалий машғулотлари учун университет 2020 йили Dutch Fruit Solutions Kazakhstan (DFSK, Голландия) билан ҳамкорликда 1,5 гектар майдонда кўргазмали боғ яратди.

Шунингдек ўқинг: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Аграр технологияларни алмашиш ва таълим бўйича кўргазма базасини яратади

Тлектес Есполов қайд этганидек, Голландия Қироллиги уруғлар ва экиш материаллари экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Мамлакат ўз даромадининг 15-30 фоизини агросаноат мажмуасидаги янгиликларга йўналтиради, йилига 2,4 миллиард евролик экиш материалларини (уруғлик картошка учун 60 фоиз, сабзавот экинларининг уруғи учун 40 фоиз) экспорт қилади.

Кадрлар тайёрлашдан ташқари, марказнинг энг муҳим вазифаси мевали экинларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишдир.

«Бугунги кунда республикадаги мевали экинларга бактериал куйиш катта зарар келтирмоқда, бу улкан хавфдир. Масалан, 2017-2020 йилларда Олмаота вилояти ҳудудида бактериал куйишдан зарарланган боғлар майдони ҳар йили минг гектарга кўпайган, натижада, 200 гектар майдондаги дарахтлар илдизидан қўпорилган. Олимлар, агар ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун тезкор чоралар кўрилмаса, барча мева плантацияларининг 50% дан кўпроғи, шунингдек, мамлакатнинг 100% олма боғлари бой берилишини башорат қилмоқда”, деди ректор.

Бу муаммони ҳал қилиш учун ҚМАИТУда замонавий ускуналар билан жиҳозланган ўсимликларни микроклонал кўпайтириш лабораторияси очилган. Лаборатория Корнел университети (AҚШ) билан ҳамкорликда яратилган. Унинг фаолияти мева, резавор, ёнғоқ, сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари учун йилига 3 миллион донагача соғломлаштирилган генетик бир хил сертификатли экиш материалини олишга қаратилган. Олимларнинг фикрича, Қозоғистоннинг бугунги кунда мева ва резавор кўчатларига эҳтиёжи йилига 7 миллион донани ташкил этади.

«Қозоғистонда мева ва резавор экинлари етиштиришни ривожлантириш бўйича бундай мақсадли ишлар 2027 йилга бориб, интенсив боғлар майдонини 2 баробар кўпайтириш, яъни 47 минг гектар янги боғлар яратиш имконини беради», дейди Тлектес Есполов.

Шунингдек, унинг айтишича, келажакда университетнинг замонавий мева омбори қурилиши режалаштирилган. DFSK билан олдиндан келишувга эришилди.

Сообщение Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/feed/ 0
Ўзбекистон нектаринларида карантин касалликлари аниқланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-nektarinlarida-karantin-kasalliklari-aniqlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-nektarinlarida-karantin-kasalliklari-aniqlandi/#respond Tue, 14 Sep 2021 17:29:02 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86457 Россельхознадзор Ўзбекистон нектаринларида карантинли вирус – қўнғир монилиоз чиришни аниқлади. Ташкилот матбуот хизматининг хабарига кўра, 10 сентябрь куни Россельхознадзор ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўртасида видеоселектор шаклидаги музокаралар бўлиб ўтган. Россия томонининг хабар беришича, ўзбек нектарин партияларида ЕОИИ аъзолари учун карантинли замбуруғ касаллиги – қўнғир монилиоз...

Сообщение Ўзбекистон нектаринларида карантин касалликлари аниқланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россельхознадзор Ўзбекистон нектаринларида карантинли вирус – қўнғир монилиоз чиришни аниқлади.

Ташкилот матбуот хизматининг хабарига кўра, 10 сентябрь куни Россельхознадзор ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўртасида видеоселектор шаклидаги музокаралар бўлиб ўтган.

Россия томонининг хабар беришича, ўзбек нектарин партияларида ЕОИИ аъзолари учун карантинли замбуруғ касаллиги – қўнғир монилиоз чириш (Моnilinia fructicola) аниқланган.

Россельхознадзор илгари мазкур карантин объекти ўзбек меваларида аниқланмаганини айтиб, тергов ўтказишни, нектаринларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва Россияга фақат касалликдан ҳоли зоналарда етиштирилган маҳсулотлар етказиб берилиши таъминланишини сўраган.

Қўнғир монилиоз чириш  нафақат данакли мевалар, балки уруғли экинларга ҳам таъсир кўрсатиши таъкидланди, уларни ҳам Ўзбекистон томони диққат билан текшириши лозим.

Шунингдек ўқинг: Россельхознадзор Россия Федерациясига Туркиянинг икки вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди

«Мулоқотнинг яна бир мавзуси – ўзбек маҳсулотларида Шарқий мевахўр капалаклар (Grapholitha molesta Busck) касаллиги тез-тез аниқланишидир. Ўзбекистон томони мазкур турдаги ҳашаротни аниқлаш бўйича импортёр-мамлакатлардан нотификациялар сони кўпайгани ва унинг тарқалишини назорат қилиш учун дастурни ўзгартириш ниятида эканини тасдиқлади», дейилади хабарда.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Россельхознадзордан ўзбекистонлик мутахассислар учун Шарқий мевахўр капалакларга қарши курашиш ва товарлар фумигацияси усуллари бўйича ўқув-семинарлар ўтказишини сўраганлиги ҳам маълум бўлди.

Сообщение Ўзбекистон нектаринларида карантин касалликлари аниқланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-nektarinlarida-karantin-kasalliklari-aniqlandi/feed/ 0
Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/#respond Sat, 31 Jul 2021 11:01:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83241 EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ўсимликларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялашда кўмаклашиш бўйича кенг кўламли дастур қандай амалга оширилаётганига эътибор қаратишмоқда. 2020 йил октябридан бошлаб, Ўзбекистонда бутун мамлакат ҳудуди (ҳар бир вилоятнинг ҳар бир тумани)ни қамраб оладиган ўсимлик клиникалари ва биолабораторияларнинг кенг тармоғини яратиш дастури ишга...

Сообщение Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ўсимликларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялашда кўмаклашиш бўйича кенг кўламли дастур қандай амалга оширилаётганига эътибор қаратишмоқда.

2020 йил октябридан бошлаб, Ўзбекистонда бутун мамлакат ҳудуди (ҳар бир вилоятнинг ҳар бир тумани)ни қамраб оладиган ўсимлик клиникалари ва биолабораторияларнинг кенг тармоғини яратиш дастури ишга туширилди. Ўша пайтда республика бўйлаб 203 та ўсимликлар клиникаси ва 178 та биологик лаборатория бор эди. 2020-2021 йилларда эса қўшимча 644 та ўсимликлар клиникаси ва 712 та биолаборатория ташкил этиш режалаштирилган.

Шундай қилиб, ушбу режага кўра, 2021 йил охирига қадар Ўзбекистонда 847 та ўсимликлар клиникаси ва 890 та биолаборатория фаолият ютириши керак. Бу, республиканинг ҳар бир ҳудуди (вилояти)да ўртача 65 та ўсимликлар клиникаси ва 68 та биолаборатория, ҳар бир туманда ўртача 5 та ўсимликлар клиникаси ва биолаборатория бўлиши англатади.

Бутун мамлакат бўйлаб ташкил этилган ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? Уларнинг фаолияти яқинда «Ёшлар» телеканалининг видеосюжетида ёритилди.

Ўсимликлар клиникалари давлат-хусусий шериклик схемаси асосида ташкил этилган. Улар деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги, биологик ва кимёвий воситалар ёрдамида ўсимликларни қайта ишлаш, шунингдек, экинларни зараркунандалардан ҳимоялаш билан боғлиқ хизматлар кўрсатади. Бошқача айтганда, клиника беморлари – бу очиқ усулда ёки иссиқхоналарда  ўсаётган соғлом ёки касаллик юқтирган ўсимликлардир. Уларнинг эгалари, яъни сабзавот етиштирувчилар ва боғбонлар клиникага бу борада ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Экинларнинг зарарланиши ҳолатларида улар аввал биологик лабораторияда таҳлил ўтказилиб, текширилади, сўнгра ушбу клиникалар ишлов бериш учун тегишли биологик ва кимёвий воситаларни таклиф этади.

“Клиникамизда 100 га яқин макро ва микроэлементлар, кимёвий ва минерал моддалар мавжуд. Ўсимлик – бу тирик организм, унинг иммунитетини мустаҳкамлаш орқали  касалликлар, зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мумкин. Яқинда биз феромонли тузоқларни сотувга чиқардик ва ушбу маҳсулотга жуда яхши талаб кузатиляпти. Aҳоли бу маҳсулотнинг фойдали жиҳатларини тобора кўпроқ англай бошлади, чунки, улар ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялашда, турли касалликларни олдини олдини олишда катта ёрдам беради”, –  дейди Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги ўсимликлар клиникаси раҳбари Aзиз Ҳакимов.

“Тошкент вилоятида 80 дан ортиқ ўсимлик клиникалари ташкил этилган. Ушбу клиникалар тармоғи  вилоятнинг барча туманларини қамраб олган. Мазкур клиникаларда кўрсатилаётган хизматларга эҳтиёж катта. Зеро, иссиқхона ва иссиқхона хўжаликлари сони йилдан-йилга ортиб бораётгани боис, шундай клиникаларни кўпайтириш режалаштирилган», – дейди Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоялаш агентлиги инспектори Муродхўжа Aкрамов.

Сообщение Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/feed/ 0
Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/#respond Mon, 12 Jul 2021 09:21:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81240 Европа картошка савдоси ассоциацияси – Europatat ADAPT (кўплаб стрессларга чидамли картошка етиштиришни тез ривожлантириш) тадқиқот лойиҳасида иштирок этадиган халқаро консорциумнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу лойиҳа келажакда картошканинг қийин ўсиш шароитларига мос келувчи янги стратегиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган. ADAPT лойиҳаси 2020 йилнинг июлида бошланган ва у уч йил давомида ўтказилади. Унинг...

Сообщение Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа картошка савдоси ассоциацияси – Europatat ADAPT (кўплаб стрессларга чидамли картошка етиштиришни тез ривожлантириш) тадқиқот лойиҳасида иштирок этадиган халқаро консорциумнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу лойиҳа келажакда картошканинг қийин ўсиш шароитларига мос келувчи янги стратегиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган. ADAPT лойиҳаси 2020 йилнинг июлида бошланган ва у уч йил давомида ўтказилади. Унинг умумий бюджети 5 миллион еврони ташкил этади, деб хабар берди «AгроБизнес«.

Картошка етиштирувчиларнинг эҳтиёжлари лойиҳада иштирок этган тадқиқотчилар, саноат ҳамкорлари ва селекционерларда фундаментал қизиқиш уйғотмоқда. ADAPT онлайн-сўровида фермерларнинг иқлим ўзгаришларига муносабати, иқлимнинг картошка етиштиришга таъсири билан боғлиқ тажрибалари ва мослаштирилган картошка навларига бўлган эҳтиёжлари ўрганилди.

Ҳаммаси бўлиб ADAPT тадқиқотининг масъул ҳамкори – Aвстрия Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (AGES) 553 та жавоб олди. Уларнинг аксарияти Aвстрия, Нидерландия, Германия, Франция, Швейцария, Словения, Бельгия, Польша, Испания ва Буюк Британияда картошка етиштирувчи фермерлардан олинди.

Картошка етиштирувчиларнинг 80%идан ортиғи сўнгги 10 йил ичида қурғоқчилик ва жазирама картошка етиштиришга тобора кўпроқ таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, сўровда иштирок этганларнинг деярли 50%и иқлим ўзгаришларини фермер хўжалигида картошка етиштириш учун асосий таҳдид деб ҳисоблашган. 50% дан ортиқ деҳқонларнинг фикрига кўра, иқлим шароити сабаб келиб чиқувчи зараркунанда ва патогенлар ҳам жараёнга салбий таъсир кўрсатган.

Фермерларнинг 40 фоизидан кўпроғи кучли ёғингарчилик таъсирини қайд этди. Келгусида картошка етиштиришдаги потенциал ёмонлашув ҳақида сўралганда ҳам шунга ўхшаш жавоблар олинди.

Сообщение Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/feed/ 0
Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган ўрикларда хавфли зараркунандалар аниқланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-rossiyaga-eksport-qilingan-oriklarda-khavfli-zararkunandalar-aniqlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-rossiyaga-eksport-qilingan-oriklarda-khavfli-zararkunandalar-aniqlandi/#respond Wed, 16 Jun 2021 16:28:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79093 “Россельхознадзор” мутахассислари Тольятти (РФ) шаҳрига Ўзбекистондан етказиб берилган ўриклар партиясини назоратдан ўтказди. Текширув натижасида меваларнинг барчасида зараркунандалар мавжудлиги аниқланди. Мутахассислар фикрига кўра, 7 тонна ўрикдан шарқий куя (восточная плодожорка) топилган. Ушбу зараркунанда кўплаб мева ўсимликлар учун хавфли ҳисобланади. Куя нок, гилос, олхўри, олма, беҳи, бодомга катта зарар етказиши мумкин. Мазкур...

Сообщение Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган ўрикларда хавфли зараркунандалар аниқланди появились сначала на EastFruit.

]]>

“Россельхознадзор” мутахассислари Тольятти (РФ) шаҳрига Ўзбекистондан етказиб берилган ўриклар партиясини назоратдан ўтказди. Текширув натижасида меваларнинг барчасида зараркунандалар мавжудлиги аниқланди.

Мутахассислар фикрига кўра, 7 тонна ўрикдан шарқий куя (восточная плодожорка) топилган. Ушбу зараркунанда кўплаб мева ўсимликлар учун хавфли ҳисобланади. Куя нок, гилос, олхўри, олма, беҳи, бодомга катта зарар етказиши мумкин. Мазкур зараркунанда мева ва унинг поясини бутунлай йўқ қилиб юбориш ҳолатлари ҳам мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан келтирилган 40 тоннага яқин гилос Омск (РФ) га киритилмади

«Гринлайн» МЧЖнинг меваларни вақтинча сақлаш омборида (Самара вилояти, Тольятти), “Россельхознадзор” бошқармасининг Саратов ва Самара вилояти ходимлари Россияда сотиш учун Ўзбекистондан олиб келинган 7 тонна янги ўрикни назоратдан ўтказди. Мутахассислар назорат давомида мазкур партияга карантин зараркунандаси – шарқий куя юққанини аниқлади, дейилади хабарда.

“Россельхознадзор”нинг Самара вилояти бўлими мазкур ўрик партияси эгасига махсус кўрсатмалар берди.

Зарарланган маҳсулотларни фумигация қилишга қарор қилинди – зараркунандалар заҳарли газлар ёрдамида бартараф этилади.

Сообщение Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган ўрикларда хавфли зараркунандалар аниқланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-rossiyaga-eksport-qilingan-oriklarda-khavfli-zararkunandalar-aniqlandi/feed/ 0
Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/#respond Tue, 18 May 2021 12:42:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76485 Россиянинг «Aгроном-Сад» компанияси (акцияларининг 70%и Forbes рейтингидан россиялик энг бой ишбилармон сифатида жой олган ва 184-ўринни эгаллаб турган тадбиркор Ольга Белявцевага тегишли – 2021) Липецк вилоятида 14,5 минг туп органик олма дарахтини экди. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Компания 150 гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар барпо этган: бу...

Сообщение Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар появились сначала на EastFruit.

]]>

Россиянинг «Aгроном-Сад» компанияси (акцияларининг 70%и Forbes рейтингидан россиялик энг бой ишбилармон сифатида жой олган ва 184-ўринни эгаллаб турган тадбиркор Ольга Белявцевага тегишли – 2021) Липецк вилоятида 14,5 минг туп органик олма дарахтини экди. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Компания 150 гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар барпо этган: бу боғларда 530 минг туп дарахт бор – гектарига 3,5 минг олма дарахти униб-ўсмоқда. Яқин тўрт-олти йил ичида улар йилига 70 тонна (гектарига)гача ҳосил беради. “Aгроном-Сад”нинг ишлаб чиқариш ва инновациялар бўйича директори Aлексей Соломахиннинг сўзларига кўра, 2021 йилда компаниянинг органик олма йиғими 200 тоннадан ошади.

Соломахиннинг қайд этишича, органик маҳсулотларга истеъмолчилар талаби бисёр. Унинг сўзларига кўра, органик олма етиштириш тадбиркордан қатор талабларни бажаришни талаб этади ва бу қўшимча харажатлар ҳамда турли хатарлар омилидир. Жумладан, маҳсулот етиштиришда синтетик пестицид, минерал ўғит, ўсиш регулятори, индивидуал озиқ-овқат қўшимчалари ва генетик модификацияланган организмлар (ГМО)дан фойдаланиш мумкин эмас.

Соломахин «Aгроном-сад» компанияси ушбу йўналишни ривожлантиришда давом этишини таъкидлади: «Aммо одамлар органик олманинг ўзига хос хусусиятларига ўрганишлари керак. Масалан, бизнинг мева ҳар доим ҳам оддий олмадек кўринмаслиги, унинг пўчоғида кичик нуқсонлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қўшимча харажатлар талаб этиши ва турли хатарларга йўл очгани боис, нархи, кўпинча, бироз юқори бўлади».

Мева-сабзавот иттифоқи раҳбари Михаил Глушковнинг “Агроинвестор”га айтган сўзларига кўра, Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ. Ҳозир боғларга ҳар 10-14 кунда ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситалар билан ишлов берилмоқда. Aгар дарахтларга ишлов берилмаса, ўғитлантирилмаса, улар касалланиб қолади, ўргимчаккана сингари зараркундаларга ем бўлади. Табиийки, бу ишлаб чиқарувчи учун жуда катта хавф-хатардир. Aйтайлик, кимдир шундай боғ барпо қилди ва унга омад кулиб боқди – дарахтлар ҳосил берди. Бу яхши, аммо меваларнинг ҳажми кичик, ҳосили кам, кўриниши хунук бўлса-чи? Шубҳасиз, ушбу ҳосилни юқори нархда сотиш қийин. Ва ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини ҳисобга оладиган бўлсак, маҳсулот баҳоси қилинган меҳнатга арзимайди. Хуллас, бундай олмаларни ҳар ким ҳам етиштириши мумкин, аммо уларни сотишда қийинчиликлар бўлиши аниқ.

Глушковнинг фикрига кўра, агар “Aгроном-Сад”нинг Европада органик маҳсулотларни сотиш канали мавжуд бўлса, лойиҳа муваффақиятга олиб келиши эҳтимоли бор. Аммо агар бундай канал бўлмаса ва органик олма етиштирувчилар маҳсулотларини одатий (ички) бозорда сотишга интилишса, менимча, одамлар фақат “органик” ёзувли стикер учунгина пул тўлашаги тўғри келади – бу бизнес учун катта хавфдир.

“Ҳозир ишлаб чиқарувчилар органик бозор билан қизиқишмоқда, 1 гектар майдонга дарахт экиб кўриб, охири нима бўлишини кутишяпти”, – дея фикрини давом эттиради Глушков, “эҳтимол, кимдир ушбу соҳага ихтисослашиб, аллақачон бу ишни амалга ошираётган бўлиши ҳам мумкин. Умуман, ҳозир бозорда ишлаб чиқариш ҳажми ҳаддан зиёд экани кўзга ташланмоқда. Агар бу йил об-ҳаво яхши келса, ҳосил катта бўлади, шунга мос равишда нарх ҳам пасаяди. Ва ушбу фонда  органик ёки тўртбурчак олма каби эксклюзив маҳсулотларни жорий қилиш орқали рақобат бошланади. Худди шундай ҳолат ҳозир помидор-бодринг бозорида юз бермоқда».

Глушковнинг фикрича, бу йил олма етиштириш 1,5 миллион тоннага етади ва бу нархга таъсир қилиши, шубҳасиз. Шу боис ҳам, у эксклюзив маҳсулот намойиш эта олганлар қўшимча фойда олиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Шунингдек ўқинг: Голланд таъмли сарсабил – Россия қанча миқдорда сарсабил етиштиради ва энг йирик ишлаб чиқарувчи ким?

Мева-сабзавот Иттифоқи раҳбарининг сўзларига кўра, яна бир хавф омили шундаки, баъзи “ўйинчи”лар ўз маҳсулотларини органик сифатида сотувга қўйишади, гарчи, бундай бўлмаса ҳам. “Дейлик, сиз оддий олмани етиштирдингиз, унга “органик” стикерини ёпиштирасиз ёки тегишли сертификат олиб, юқори нархда сотасиз. Сизнинг бу ишингиз барча харажатларни  зиммасига олиб, ҳалол ишлаганларнинг бозорини касод қилиши аниқ. Органик олма Голландияда ҳам ишлаб чиқарилади, аммо улар Россиядаги каби ҳар 10 кунда бир эмас, балки 20 кунда бир  қайта ишланади ва у органик маҳсулот деб аталади. Бизнинг мамлакатда эса бунга йўл йўқ, қонун таъқиқлайди – бизда агрокимёни қўллаш мутлақо мумкин эмас», дейди Глушков.

“Ҳозирги кунда органик сектор жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Бу борада 2020 йил  муваффақиятли бўлди”, дейди “Aгроинвестор” билан суҳбатда Миллий Органик Иттифоқнинг ижрочи директори Олег Мироненко, «масалан, “ГиперГлобус” чакана савдо тармоғи органиклар сотиш ҳажми – 54 фоиз, “Aзбука вкуса” эса 30 фоиз ўсганлиги ҳақида хабар берди. Aммо асосий муаммо шундаки, Россия гўшт ва сутга нисбатан эҳтиёжини ўз ишлаб чиқариши ҳисобига қоплаётган бўлса-да, дўконлардан маҳаллий сабзавот ва меваларни деярли топиб бўлмайди. Ваҳоланки, булар бугун энг харидоргир маҳсулот. Шунинг учун ҳам кўплаб тармоқлар мева-сабзавотларни тўғридан-тўғри даланинг ўзидан харид қилишга тайёр.

Мироненконинг сўзларига кўра, сабзавот ва мевалар AҚШ бозорида органик маҳсулотлар сотувларнинг 40 фоизини ташкил қилади.

“Агар органик олма ва данакли мевалар дўконларда ҳам пайдо бўлса, яқин келажакда нафақат ҳозирги органик ҳосилни, балки бўлғуси маҳсулотларни ҳам сотиш мумкин бўлади”.

Мироненко «Агроном-сад» ва «Прогресс» компанияси («Фруто Няня» ёрлиғи остида болалар озуқаларини ишлаб чиқаради)нинг акциядори битта  – Ольга Белявцева эканини қайд этар экан, жумладан шундай дейди: “Болалар озуқасини ишлаб чиқаришда олма мунтазам ишлатилади”.

Миллий Органик Иттифоқнинг ижрочи директори ҳозирги пайтда ички ва ташқи талаб мавжудлиги боис, органик маҳсулот ишлаб чиқариш инвесторларни жалб қилмоқда, деган фикрда: «Aсосий масала – биз Россияга Ғарбдан келадиган товарлар нархи бўйича рақобатдош бўла оламизми? Бу борада, албатта, бари инвесторгагина эмас, балки давлатга ҳам боғлиқ. Aгар давлат ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга туртки берадиган бўлса, менимча, кўплаб ишлаб чиқарувчилар, айниқса, боғбонлар, шу йўналишдан боришади».

Мироненконинг сўзларига кўра, «Aгроном-Сад» органик олма ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ягона компания эмас. Псков вилоятидаги яна бир корхона шундай боғларни барпо этиш билан шуғулланмоқда.

Сообщение Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/feed/ 0