захиралар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 23 Mar 2022 19:53:27 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png захиралар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украинада карам захиралари тугаб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-karam-zakhiralari-tugab-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-karam-zakhiralari-tugab-bormoqda/#respond Thu, 24 Mar 2022 05:30:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102026 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабар беришича, Украина фермер хўжаликларида оқ бошли карам захиралари тугашига оз қолган. Лойиҳанинг кундалик мониторингига кўра, биргина ўтган дам олиш кунларининг ўзида ушбу маҳсулот нархи ўртача 40 фоизга ошган ва мамлакат мустақиллиги тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етган. Украина оқ карамининг улгуржи партиялари эркин савдога деярли чиқмаяпти. Маҳсулоти...

Сообщение Украинада карам захиралари тугаб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабар беришича, Украина фермер хўжаликларида оқ бошли карам захиралари тугашига оз қолган. Лойиҳанинг кундалик мониторингига кўра, биргина ўтган дам олиш кунларининг ўзида ушбу маҳсулот нархи ўртача 40 фоизга ошган ва мамлакат мустақиллиги тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етган.

Украина оқ карамининг улгуржи партиялари эркин савдога деярли чиқмаяпти. Маҳсулоти ҳали ҳам етарли бўлган фермерлар тизимли етказиб беришни амалга ошира олмаяпти. Бундай вазиятнинг асосий сабаби – логистика занжирлари узилгани ва катта ҳажмдаги оқ бошли карам захиралари жанговар ҳаракатлар давом этаётган ҳудудларда жойлашганлигидир. Ички бозордаги ажиотаж таъсирида ушбу маҳсулот нархи деярли ҳар куни ўсиб бормоқда: агар ўтган ҳафта охирида фермер хўжаликлари карамни 14-18 грн/кг (0,48-0,62 $/кг) нархда сотган бўлса, бугунги кунда нархлар 20- 25 грн/кг (0,68-0,85 $/кг)га ўсиб кетган.  Шу билан бирга, маҳаллий улгуржи компаниялар маҳаллий маҳсулот танқислигини дарҳол Польшадан импорт қилиш йўли билан бартараф этишга киришишди.

«АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси маълумотларига кўра, бугунги кунда Польша оқ бошли карамининг улгуржи нархлари Украинада 17-20 грн/кг (0,58-0,68 $/кг) оралиғида шаклланган.

Шуни қайд этиш жоизки, бугунги кунда Украинада оқ бошли карам нархи 2021 йилнинг март ойи ўрталарига нисбатан ўртача 5,8 баробар юқоридир. Нархларнинг бундай кескин ўсишига Украинада ҳосил пастлиги сабаб бўлди, ўшанда октябрь ойидаги кескин совуқ туфайли карам ҳосилининг катта қисми далаларда нобуд бўлган ва йиғиб олинган маҳсулотлар сифати кўп ҳолларда узоқ муддатли сақлов учун ярамаган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари, айниқса, оқ бошли карам нархи ошишида Украина валютасининг жанговар ҳаракатлар туфайли давом этаётган девальвацияси ҳам катта роль ўйнайди.

Сообщение Украинада карам захиралари тугаб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-karam-zakhiralari-tugab-bormoqda/feed/ 0
Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/#respond Mon, 07 Mar 2022 05:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101081 Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, олма ва нок захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШда олма захиралари 0,8 фоизга камайган, нок захиралари эса 2021 йилги кўрсаткичдан 31,9...

Сообщение Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, олма ва нок захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШда олма захиралари 0,8 фоизга камайган, нок захиралари эса 2021 йилги кўрсаткичдан 31,9 фоизга юқоридир. WАРА ҳар ойлик  маълумотларни ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали мавсум охирига қадар жойлаштиришда давом этмоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

WАРА Европа ҳамда АҚШнинг олма ва ноклари учун ойлик захиралар маълумотларини тўплайди. Унинг маълумотларига кўра, Европадаги олма захиралари 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, 3 606 980 тоннани ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 7,2 фоизга кўп.  Galа (+19,9%, Jonagold (+17,2%) навлари ортган, Cripps Pink (-17,3%) ва Granny Smith (-13,2%) каби бир қанча навлар эса камайган. Бошқа томондан, нок захиралари 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 408 340 тоннани ташкил этди, мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 30%га камдир. Бу, асосан, Италиядаги сезиларли пасайиш (-83,2%) туфайли эканини қайд этиш жоиз.

Шунингдек ўқинг: Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари

АҚШда январь ойидаги олма захиралари 1 478 180 тоннани ташкил этди (2021 йилга нисбатан 0,8 фоизга кам). Умумий барқарорлик Granny Smithнинг йилига 26,9%  ўсиши билан боғлиқ бўлиб (2021 йил билан солиштирганда), у Fuji (-19,1%), Red Delicious (-12,6%) ва Galа (-9,3%) каби бир қанча бошқа навлар орасидаги пасайиш ўрнини босди. АҚШдаги нок захиралари 149,553 тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 31,9%га кўпдир.

WАРА мавсум охирига қадар захиралар даражасини эълон қилишда давом этади. 2022 йилнинг 1 март санаси учун маълумотлар апрель ойи бошида WАРА веб-сайтида эълон қилинади.

Сообщение Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/feed/ 0
Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oq-boshli-karam-zakhiralari-tez-kamaymoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oq-boshli-karam-zakhiralari-tez-kamaymoqda/#respond Thu, 27 Jan 2022 03:30:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98354 Россия бозорида оқ бошли карам нархи фермер хўжаликларида ушбу маҳсулот ҳажми қисқариши, шунингдек, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқларининг карам харидига юқори қизиқиш билдираётгани туфайли  ўсишда давом этяпти, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, баъзи фермерлар оқ бошли карамни чекланган ҳажмда сотмоқда ва бу  мазкур...

Сообщение Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия бозорида оқ бошли карам нархи фермер хўжаликларида ушбу маҳсулот ҳажми қисқариши, шунингдек, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқларининг карам харидига юқори қизиқиш билдираётгани туфайли  ўсишда давом этяпти, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, баъзи фермерлар оқ бошли карамни чекланган ҳажмда сотмоқда ва бу  мазкур сегментдаги нархлар янада жадал ўсишига олиб келяпти. Булар карамнинг асосий ҳажмини кейинроқ сотишни режалаштирган ихтисослаштирилган сабзавот дўконлари эгаларидир ва шунинг учун улар ҳозир сотув нархларини анча юқори даражада айтишмоқда.

Шунингдек ўқинг: Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади

Бугунги кунда оқ бошли карамнинг сотув нархи 44-58 рубл/кг (0,56-0,73 доллар/кг)ни ташкил қилмоқда, бу бир ҳафта аввалгидан ўртача 10% қимматроқ кўрсаткичдир. Айни вазиятнинг асосий сабаби, Россия Федерациясининг марказий зонасида ушбу маҳсулотни етказиб беришнинг қисқариши бўлиб, у ерда фермер хўжаликларининг аксарияти карам сотишни тугатган.  Бундан ташқари, қаттиқ совуқ туфайли Доғистондан карам етказиб бериш мураккаблашди, бу ўтган ҳафта баъзи ҳудудларда етказиб бериш танқислигини келтириб чиқарди ва ўз навбатида, ушбу сегментдаги нархлар янада «қайноқ» тус олди.

Айни пайтда Россияда оқ бошли карам нархи ўтган йилги даражадан анча юқори.  Шундай қилиб, бугунги кунда россиялик фермерлар ушбу маҳсулотни 2021 йилнинг январь ойи охирига қараганда ўртача 4,6 баробар қимматроқ етказиб беришга муваффақ бўлишмоқда. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг аксарияти ушбу маҳсулот нархи янада ошиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти ва уларнинг фикрича, маҳаллий фермер хўжаликларида оқ карам захиралари камайиши билан нархнинг ўсиш суръатлари тезлашади.

Сообщение Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oq-boshli-karam-zakhiralari-tez-kamaymoqda/feed/ 0