ёмон об-ҳаво • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 11 Apr 2022 17:48:45 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ёмон об-ҳаво • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/#respond Tue, 12 Apr 2022 03:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103189 Молдованинг жанубий вилоятларидаги боғдорчилик агрокорхоналари мутахассислари апрель ойининг биринчи ўн кунлигидаги совуқлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва агротехнологиялар даражасига таъсирчан мевалар – бодом, ўрик ва гилоснинг баъзи Европа навлари (Кодия ва бошқалар) гуллаётган плантацияларга зарар етказганини қайд этишди. Жорий йилда бир қатор сабабларга кўра, боғбонларнинг аксарияти данакли мева боғларини баҳорги аёзлардан...

Сообщение Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдованинг жанубий вилоятларидаги боғдорчилик агрокорхоналари мутахассислари апрель ойининг биринчи ўн кунлигидаги совуқлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва агротехнологиялар даражасига таъсирчан мевалар – бодом, ўрик ва гилоснинг баъзи Европа навлари (Кодия ва бошқалар) гуллаётган плантацияларга зарар етказганини қайд этишди.

Жорий йилда бир қатор сабабларга кўра, боғбонларнинг аксарияти данакли мева боғларини баҳорги аёзлардан суғурталамаган, шу боис,  давлат идоралари вакиллари ва суғурта компаниялари иштирокида боғларга етган зарар даражаси расман тасдиқланмади.  Боғбонларнинг ўзлари совуқлар туфайли юқорида санаб ўтилган мевали дарахтлар ҳосилининг камида 20-30 фоизи бой берилади, деб ҳисоблашмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида данакли мевалар (шафтоли, нектарин, олча ва олхўри) ҳали гулламаган, фақат куртаклар бўртиши ва  очилиши қайд этилмоқда. Аёзлар бу ҳудудлардаги боғларга ҳали зарар етказмаган.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, салқин об-ҳаво шу ҳафта охиригача давом этади. Шу билан бирга, Молдовада узоқ давом этган қурғоқчилик давридан кейин ёғингарчилик бошланди. Молдова қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси FARM мутахассисларининг фикрига кўра, бу боғларнинг чангланиш жараёнига икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан, ёмғирлар атмосфера ҳарорати нисбатан пастлиги билан бирга чанглатувчи ҳашаротлар фаоллигини пасайтирса, бошқа томондан, намлик гулчангларнинг «умри»ни ва чанглатишнинг потенциал даврини узайтиради.

Сообщение Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/feed/ 0
Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/#respond Mon, 11 Apr 2022 04:00:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103150 Бундан тахминан икки-уч ҳафта аввал EastFruit жорий йилги март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб мунтазам ёмғир ёққани ва мартнинг иккинчи ярмида аномал совуқ ҳукм сургани ҳақида ёзган эди. Қолаверса, ушбу даврда мамлакатнинг, асосан, марказий қисмини қамраб олган икки совуқ тўлқини кузатилди. Полиз маҳсулотларини етиштирувчилар учун март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг оқибатларидан...

Сообщение Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан тахминан икки-уч ҳафта аввал EastFruit жорий йилги март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб мунтазам ёмғир ёққани ва мартнинг иккинчи ярмида аномал совуқ ҳукм сургани ҳақида ёзган эди. Қолаверса, ушбу даврда мамлакатнинг, асосан, марказий қисмини қамраб олган икки совуқ тўлқини кузатилди.

Полиз маҳсулотларини етиштирувчилар учун март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг оқибатларидан бири – бу  республикадаги жанубий вилоятлар далаларида эртаги тарвуз кўчатларининг одатдагидан кеч экилгани бўлди. Тинимсиз ёққан ёмғир ва ундан кейинги совуқлар экин-тикин тадбирларини тахминан 10-12 кунга кечиктирди, дея, қайд этди Қашқадарё вилояти фермерлари “Халқ сўзи” нашрига берган интервьюсида. Уларнинг фикрига кўра, 2022 йилда эртаги тарвуз йиғим-терими мавсуми бошланиши июнь ойининг биринчи ўн кунлигига тўғри келиши – ўтган йилга нисбатан 12-15 кун кечикиши кутилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани фермерлари, одатда, Ўзбекистон бўйича биринчилар қаторида бозорга тарвузнинг улгуржи партияларини олиб чиқишади. Бунинг учун улар январь ойида тарвузнинг эртапишар навлари кўчатларини “стаканчалар”да ўстира бошлашади. Март ойининг биринчи ўн кунлиги охирида ёки иккинчи ўн кунлиги бошида бу кўчатлар ерга – плёнкали туннеллар остига экилади.

Кўкдала туманидаги Ўтамайли қишлоғида истиқомат қилувчи фермер Ғаюм Толиповнинг айтишича, бу йил тарвуз кўчатлари ўтган йилгидан 10 кун кеч, яъни, 22 март куни далага экилган. Шунга кўра, унинг ҳосилини йиғиб олиш ҳам 12-15 кунга кечикади. Фермернинг тахминига кўра, бу йил йиғим-терим мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади, ваҳоланки, ўтган йили ушбу ҳудудда май ойининг учинчи ўн кунлигида тарвуз ҳосили йиғиб олинган эди. Жорий мавсумда фермер 1 гектар ерга 6 минг туп эртапишар тарвуз кўчатини экиб, 30 тоннага яқин ҳосил олишни мўлжалламоқда.

«Халқ сўзи” нашрининг маълум қилишича, Ўтамайли қишлоғида 1004  хонадон мавжуд ва уларнинг аксарияти тарвуз етиштириш (асосан, эртаги навларни) билан шуғулланади. Бу қишлоқдаги тарвуз плантацияларининг умумий майдони 2000 гектарга яқинни ташкил этади.

Сообщение Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/feed/ 0
Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/#respond Mon, 31 Jan 2022 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98600 Бир аср давомида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 5 даражага ошиши салкам ҳалокатли глобал иқлим ўзгаришидир. “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритаётган иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертларнинг фикрига кўра, кейинги асрда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражага ошиши мумкин.  Бу салкам ҳалокатли ўзгаришдир ва шунинг учун турли давлатлар ҳарорат кўтарилиши таъсирини...

Сообщение Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир аср давомида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 5 даражага ошиши салкам ҳалокатли глобал иқлим ўзгаришидир.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритаётган иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертларнинг фикрига кўра, кейинги асрда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражага ошиши мумкин.  Бу салкам ҳалокатли ўзгаришдир ва шунинг учун турли давлатлар ҳарорат кўтарилиши таъсирини камайтириш мақсадида зарарли газлар чиқишини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, жаҳон экспертлар ҳамжамиятида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражадан зиёд ошишига йўл қўйиб бўлмайди, деган якдил фикр мавжуд – шу доирада глобал иқлим ўзгаришига қарши курашиш мумкин. Бироқ, бугунги кунда барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳарорат кўтарилишини ушбу доирада ушлаб туриш иложсиз экани билан боғлиқ катта хавф мавжуд”, деди USAIDнинг Украинадаги Аграр ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури – АГРО директори ўринбосари Андрей ЗаикаИқлим ўзгаришига мослашиш ва ўзгарувчан иқлим шароитида мева-сабзавот экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган веб-форумда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда БМТга аъзо давлатлар зарарли газлар чиқиндилари ва уларнинг иқлим ўзгаришига таъсирини камайтириш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга асос бўлган Париж битимини имзолаган эди. Бир аср ичида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражадан зиёд кўтарилишига йўл қўймасликни мақсад қилган ушбу битимни Украина биринчилардан бўлиб ратификация қилган.

“Ўтган йили Украина иқлим ўзгариши жараёнига ушбу мамлакатнинг таъсири бўйича чора-тадбирлар мажмуини белгилайдиган Париж келишувига иккинчи миллий улушини қўшди. Ушбу улушнинг жуда муҳим элементи иқлим ўзгаришига мослашувдир. Бундан ташқари, миллий даражадаги муҳим элемент ҳукумат томонидан ўтган йили Экологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиясининг қабул қилиниши ҳисобланади. Бу асос ҳужжат бўлишига қарамай, Стратегия режасида яқин келажакда амалга ошириладиган қатор қадамлар белгиланган. Хусусан, бу иқтисодиётдаги турли тармоқларнинг иқлим ўзгаришига заифлигини баҳолаш ва уларни  ўзгаришларга мувофиқ мослаштириш бўйича режаларни ишлаб чиқиш дегани”, дейди USAIDнинг Аграр ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури – АГРО директори ўринбосари.

«Украинада бугунги кунда иссиқлик таъминотига талаб юқори бўлган деярли барча экинларни етиштириш мумкин».

Укргидрометеорология марказининг агрометеорология бўлими бошлиғи Татьяна Адаменконинг қайд этишича, кўпчилик экспертлар зарарли газ чиқиндиларининг кўпайиши глобал ҳарорат ошишига сабаб бўлганига қўшилади, аммо мутахассислар буни табиий ҳодиса деб билишади.

Мутахассис, шунингдек, глобал исиш жараёнини тўхтатиш учун 2030 йилга бориб, 2010 йилги даражага нисбатан зарарли газ чиқиндиларининг глобал даражасини 45 фоизга камайтириш зарурлигини маълум қилди.

“Украинадаги иқлим ўзгаришининг ёрқин мисоли 2019-2020 йиллар бўлди, бу йиллар ўн йиллик фавқулодда исишни якунлади ва ушбу даврдаги энг иссиқ йиллар бўлди. Қайд этилган йилларда Украинада ўртача йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 3 даражага кўтарилди.

Глобал ҳароратнинг ошиши турли хил экинларни етиштиришда самарали деб аталадиган ҳарорат тўпланишига олиб келади, бу эса ўсимликларнинг тўғри ривожланишига имкон бермайди. Украина учун классик мисол – ўрик. Глобал ҳарорат ошиши билан у декабрь, январь ёки февраль ойларида самарали ҳароратни тўплайди, бу эса дарахтларнинг ўта эрта гуллашига олиб келади – ушбу даврда, табиийки, чанглатувчилар ва ўртача суткалик ҳарорат чегараси мавжуд бўлмайди», дейди Татьяна Адаменко.

Укргидрометеорология маркази агрометеорология бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, ҳарорат Цельсий бўйича 2 даражага кўтарилганидан сўнг барча экинлар ҳосилдорлиги 20 фоиздан кўпроқ пасайиши, 3-4 даража иссиқ бўлганда эса 30 фоизга камайиши мумкин.

Татьяна Адаменко, шунингдек, бугунги кунда Украинада бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг барқарор кўтарилиши кузатилаётганини айтди.  Максимал ҳарорат 2011-2019 йилларнинг ёз мавсумида максимал кўтарилди.

Шу муносабат билан, бугунги кунда Украинада иссиқлик таъминотига талабгир бўлган деярли барча экинларни етиштириш мумкин.

“Украина бўйлаб мева-сабзавот экинларини етиштириш учун етарли иссиқлик мавжуд, ҳарорат янада ошиши ривожланиш даврларининг давомийлиги ва ҳосилдорлик ўзгаришига таъсир этади. Сабзавот экинлари учун бу жуда яхши – суғориш йўли билан йилига бир неча бор ҳосил олиш мумкин. Шу билан бирга, глобал ҳарорат ошишининг умумий тенденцияси мева-сабзавот экинлари сифатига анча ижобий таъсир кўрсатади ва уларни етиштириш майдони пишиб етилиш учун зарур бўлган иссиқлик миқдорини олган ҳолда аста-секин кенгайиши мумкин.

Шу билан бирга, йилнинг қишки даврида музлаш туфайли мева-сабзавот экинларини совуқ уриши ва уларнинг шикастланиши хавфи камаяди», дейди Татьяна Адаменко.

Ҳарорат кўтарилишининг салбий таъсири, мутахассиснинг фикрига кўра, ҳароратнинг кескин ўзгариши туфайли тобора кучайиб бораётган кўп йиллик дарахтларнинг стрессларга қарши тура олишини камайтириш бўлади.

“Яъни, ушбу тебранишларга мослашиш учун ўсимлик ресурслари сарфланади, бу келгусидаги ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, ёзги-кузги қурғоқчилик билан боғлиқ хавфлар кучаяди, унинг салбий таъсири нафақат жорий йил, балки кейинги йил ҳосилдорлигига ҳам таъсир қилади.

Шунингдек, ўсимликларни қишлаш учун тайёрлаш жараёнига таъсир этадиган кузнинг узайиши ҳам салбий омилдир. Бундай шароитда ўсимликларнинг совуқдан зарар кўриши эҳтимоли ортади. Қолаверса, дўл ва кучли ёмғир барча турдаги экинлар учун катта хавф туғдиради”, дейди Татьяна Адаменко.

USAIDнинг Аграр ва қишлоқ ривожи бўйича дастури эксперти Василий Кифорукнинг айтишича, интеллектуал суғориш тизимисиз мева-сабзавот етиштириш жуда қийин.  Шундан келиб чиққан ҳолда  тупроқда намлик мувозанатини сақлаш бўйича биринчи тавсия сабзавот, резавор, мева ва полиз экинларини етиштиришда намлик даражасини назорат қилишни таъминлайдиган интеллектуал суғориш тизимларини шакллантиришдир.  Намликни сақлаш ва тўплашда ёрдам берадиган кейинги омил – бу ерга ишлов бериш технологиясини ўзгартириш. Хусусан, сабзавот экинлари экиладиган майдонларда чуқур юмшатишга ўтиш мумкин, бу эса пастки тупроқ қатламларининг қалинлашувини камайтириш имконини беради. Табиийки, у ерга намлик кўпроқ кириб боради ва чуқур қатламда намлик тўпланиши таъминланади.

“Бундан ташқари, ерга вертикал ишлов беришдан фойдаланиш мумкин, бу тупроқни қалинлаштирмаслик ва унинг сув ўтказувчанлигини сақлаш имконини беради.

Муҳим омил – намликнинг буғланишини назорат қилиш. У қуйидаги босқичлардан иборат: мульчалаш, тупроқ юзасини иссиқлик изоляцион материаллар (сомон, плёнка, агротола) остида сақлаш, соя берувчи тўрлардан фойдаланиш.

Иссиқлик таъсирини камайтириш учун турли  қалинликдаги қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда соя берувчи экинлардан фойдаланиш мумкин»,  дейди мутахассис.

Голландиядаги «АГРИКО» кооперативининг Украинадаги расмий вакили ҳисобланмиш “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук иқлим ўзгаришига мослашиш ва об-ҳаво прогнози хизматларидан фойдаланиш бўйича амалий тажриба ҳақида гапирди.  Компаниянинг мақсади – Украина фермер хўжаликларини юқори генетик салоҳиятга эга юксак сифатли картошканинг экин материали билан таъминлашдир.

“Бугунги кунда кўпчилик об-ҳаво хизматлари қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни тўлиқ ҳал қилишига ишонади. Лекин, аслида, бу ечим эмас, балки ёрдам берувчи воситадир.  Метеостанциялар ва турли датчиклар бизга ҳарорат, намлик даражаси, шамол тезлиги ва ҳоказоларни қайд этишда кўмак беради. Лекин ушбу маълумотларни олгач, якуний қарор барибир инсон омилига боғлиқ. Шунинг учун олинган маълумотлар билан айнан ким ишлаётгани жуда муҳим», дейди Николай Гордийчук.

Унинг сўзларига кўра, «Агрико Украина» Киев ва Чернигов вилоятларидаги 100 гектарга яқин майдонда уруғлик картошка етиштиради.

“Далаларимизга ўрнатилган метеостанцияларидан олинган маълумотлардан қандай фойдаландик? Бундай станциялар бизга, асосан, икки нарсада – далага ишлов бериш ва картошкани суғориш жараёнида ёрдам берди.

Агар далаларга ишлов бериш ҳақида гапирадиган бўлсак, биз биринчи навбатда,  метеостанцияларнинг ҳаво ҳарорати ва шамол тезлигига оид об-ҳаво  маълумотларига қизиқдик.  Маълумки, далаларга шамол тезлиги 3-6 м/с дан ошмаганда ишлов бериш керак. Илгари, метеостанцияни ўрнатишдан аввал биз кечки пайт ёки эрталаб соат 5 ларда далага ишлов берганмиз. Об-ҳаво станцияси бизга реал вақт режимида ҳарорат ва шамол тезлиги кўрсаткичларини, шунингдек, кечқурунги прогнозларни кўриш имконини берди. Шуни ҳисобга олиб, далага ишлов бериш вақтини аниқроқ башорат қилиш, ишни қулай об-ҳаво шароитида ўзимиз учун мақбул вақтда бажариш имконига эга бўлдик”, дейди Николай Гордийчук.

Бундан ташқари, «Агрико Украина» директорининг сўзларига кўра, метеостанция қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ёғингарчилик даражасини аниқроқ қайд этиш имконини беради. Ўз навбатида, бу суғориш ва шунга мос равишда 1 га экин майдонига қанча сув сарфланишини башорат қилишга кўмаклашади.

“Агар биз об-ҳаво станцияларидан фойдаланишнинг камчиликлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда прогнозлаш моделлари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилишини кўрганимизни қайд этишимиз керак. Бу суғориш борасида нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб келиши мумкин.

Мисол учун, ўтган йилнинг август ойидаги кунларнинг бирида бизда 30 дақиқа ичида 30 мм ёмғир ёққан бўлса, бир кун аввал метеостанция прогнозлари атиги 13 мм ёмғир ёғишини кўрсатган. Шунинг учун фақат рақамли ечимлардан фойдаланишга таяниб қолмаслик керак”, дея ишонч билан сўзлади Николай Гордийчук.

Метеорология станцияси, шунингдек, «Агрико Украина» маълумотлар таҳлилини тақдим этади – бир вақтнинг ўзида унинг бир неча йиллигини кўриш мумкин. Бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ўсимликларнинг ривожланиш босқичлари ҳақида тушунча беради. Шунингдек, ана шундай таҳлил туфайли вилоятимиз ҳудудида вегетация маҳали қарийб 8 кун ҳаво ҳарорати +30 даражадан юқори бўлганига гувоҳ бўлдик. Бу шуни англатадики, ўтган вақт давомида картошка ўсмаган, чунки, мазкур турдаги экин +18-22 даража ҳароратда ўсади. Қолаверса, яхши ҳарорат картошкани кейинги сақлаш сифатига таъсир қилади»,  дейди Николай Гордийчук.

Шунингдек, у бу йил “Агрико Украина” фермер хўжалигида тупроқ намлиги датчиклари қўлланганини айтди: «Бу суғориш учун 15 фоизга яқин сувни тежаш имконини берди. Агар бундай датчиклар бўлмаганида биз тупроқ намлигининг ҳолати ва ҳар хил чуқурликдаги (15, 30 ва 45 см) ҳарорат ҳақида тасаввурга эга бўлмас эдик».

“Агрико Украина» компанияси директори, шунингдек, компанияда тажриба ўтказилганини маълум қилди: бир гектар майдонга картошканинг “Ривьера” нави суғорилмасдан, 3 гектар майдонга эса худди шу нав суғориш тизими билан экилган. «Суғориладиган майдонларда сувдан оптимал фойдаланиш ҳисобига бир тупдан ўртача 18 дона, суғорилмайдиган майдонларда эса 14 дона сабзавот олдик. Шунга кўра, суғориладиган майдонларда прогноз қилинган ҳосил 42 т/га.ни, суғорилмайдиган майдонларда эса 24 т/га.ни ташкил этди. Шу билан бирга, уруғлик фракциясининг ҳосилдорлиги суғориладиган майдонда 35 т/га.ни, суғорилмаган майдонда эса 20 т/га.ни ташкил этди.

Шундай қилиб, об-ҳаво прогнози хизматлари деҳқонларга кўпроқ ҳосил ва сифатли маҳсулот олишда ёрдам беради, деган хулосага келиш мумкин. Бироқ, энг муҳими –  одамларни ушбу хизматлардан фойдаланишга ўргатишдир.  Зеро, юқоридаги ускунадан муваффақиятли фойдаланиш кўп жиҳатдан техник ёрдам ва уни қўллайдиган одамларга боғлиқ», дея хулоса қилди Николай Гордийчук.

Сообщение Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/feed/ 0
«Молдова» узумини бозорга фаол етказиб бериш октябрь ойи ўрталарига қолдирилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-uzumini-bozorga-faol-etkazib-berish-oktyabr-oyi-ortalariga-qoldirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-uzumini-bozorga-faol-etkazib-berish-oktyabr-oyi-ortalariga-qoldirildi/#respond Tue, 28 Sep 2021 19:57:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87802 Ўтган ҳафта Молдова Республикасида сентябрь ойининг ғайритабиий совуқлиги туфайли «Молдова» навли хўраки узум ҳосилини оммавий йиғиш кампанияси октябрь ойининг иккинчи ҳафтасига борибгина бошланиши мумкин. Яъни, прогноз қилинган муддатдан тахминан яна бир ҳафта – ўн кун кеч. Натижада республика учун узумнинг асосий экспорт нави саналмиш «Молдова» ҳосилини оммавий йиғиш даври ўтган...

Сообщение «Молдова» узумини бозорга фаол етказиб бериш октябрь ойи ўрталарига қолдирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган ҳафта Молдова Республикасида сентябрь ойининг ғайритабиий совуқлиги туфайли «Молдова» навли хўраки узум ҳосилини оммавий йиғиш кампанияси октябрь ойининг иккинчи ҳафтасига борибгина бошланиши мумкин. Яъни, прогноз қилинган муддатдан тахминан яна бир ҳафта – ўн кун кеч.

Натижада республика учун узумнинг асосий экспорт нави саналмиш «Молдова» ҳосилини оммавий йиғиш даври ўтган йилги вазиятга нисбатан қарийб бир ойга кечикмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси вакилларининг сўзларига кўра, мамлакатнинг жанубий ва марказий ҳудудларидаги алоҳида узумзорлар «Молдова» узуми ҳосилини йиғиб олиш ишларини бошлаган. Мутахассисларнинг қайд этишича, бу асосли қарор, чунки, баъзи плантацияларда резаворларнинг шакар миқдори 18-19%га етди. Аммо шакар миқдори 17%дан кўп бўлмаган маҳсулотларни йиғиш ҳоллари ҳам мавжуд, бундай узумни ҳозир яхши нархда сотиш мумкин эмас ва уни омборга қўйиш ҳам тавсия этилмайди. Баъзи фермерлар ёмғир (шунингдек, эрталабки қуюқ туман)дан ва бу ҳолатда узум меваси ёрилишидан хавфсираб, «Молдова»ни йиғишга шошилаётган бўлиши мумкин.

Агар об-ҳаво маълумотларига ишонилса, бу ҳафта Молдовада ҳарорат илиқроқ бўлади ва қуёш чиқади. Аммо, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳолда узумда шакар тўпланиши жараёни нисбатан секинлашади – ҳафтасига 1-2% дан ошмайди.

Аввалроқ EastFruit хабар берганидек, сентябрь ойининг охирги ўн кунлиги бошида узум етиштирувчиларга савдогарлардан «Молдова» навли хўраки узумни 8-12 лей/кг (0,45-0,68 доллар/кг) нархда харид қилиш бўйича синама таклифлар туша бошлади. Баъзи вино заводлари узумзорлар эгаларига «Молдова» узумини қайта ишлаш учун 5,5 лей/кг (0,31 доллар/кг) нархда қабул қилишга тайёр эканликларини маълум қилишган.

Сообщение «Молдова» узумини бозорга фаол етказиб бериш октябрь ойи ўрталарига қолдирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-uzumini-bozorga-faol-etkazib-berish-oktyabr-oyi-ortalariga-qoldirildi/feed/ 0
Об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилди? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ob-havo-anomaliyalari-ozbekistonda-olma-hosiliga-qanday-tasir-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ob-havo-anomaliyalari-ozbekistonda-olma-hosiliga-qanday-tasir-etdi/#respond Thu, 23 Sep 2021 10:59:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87244 EastFruit мутахассислари билан суҳбатда «Fruit House Organics» директори ва интенсив боғдорчилик бўйича мутахассис Шуҳрат Аброров 2021 йилги об-ҳаво сюрпризлари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилгани ҳақида сўзлади. Шунингдек, у ўз кузатувларига асосланиб, олманинг қайси навлари Ўзбекистонда етиштирилганда яхши натижа бериши мумкинлигини баён этди. «Албатта, Ўзбекистонда кузатилаётган об-ҳаво аномалиялари – қиш...

Сообщение Об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилди? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари билан суҳбатда «Fruit House Organics» директори ва интенсив боғдорчилик бўйича мутахассис Шуҳрат Аброров 2021 йилги об-ҳаво сюрпризлари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилгани ҳақида сўзлади. Шунингдек, у ўз кузатувларига асосланиб, олманинг қайси навлари Ўзбекистонда етиштирилганда яхши натижа бериши мумкинлигини баён этди.

«Албатта, Ўзбекистонда кузатилаётган об-ҳаво аномалиялари – қиш фаслидаги кескин исиш ва шу йилнинг февраль ойи охири, мартнинг ўрталарида кузатилган совуқ 2021 йилги олма ҳосилига салбий таъсир кўрсатди. Бироқ, зарар миқдори бўйича вазият ҳудудлар кесимида турлича.

Шу билан бирга ушбу муҳим жиҳатни қўшимча қилиш зарурки, солкашлик (мевали дарахтларнинг даврийлик хусусияти) туфайли баъзи боғларда ҳосилдорлик паст  ёки умуман йўқ бўлган бўлиши мумкин. Бу вазиятни совуқнинг таъсири билан аралаштириб юбормаслик керак, зеро, шу туфайли кўплаб боғбонлар нотўғри хулосага келмоқда. Чунки, ўрик ва бодом экилган қўшни боғларда ҳосил нормал ҳажмда бўлсаю, олма боғларида бундай бўлмаса, бундай вазият мутлақо мантиқсиз кўринади», – дея қайд этди эксперт.

Шуҳрат Абороровнинг сўзларига кўра, мевалар етилган даврда бу совуқларнинг олма ҳосилига энг катта таъсири Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида сезилди. Шу билан бирга, мазкур вилоятларда бу манзара тумандан-туманга турлича экани кузатилади:

– Тошкент вилояти бўйича – Қибрай, Юқоричирчиқ ва Паркент туманларида совуқ олма ҳосилига катта зарар етказди, аксинча, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманларида эса бу совуқлар сезиларли зарар еткизмади;

– Жиззах вилояти бўйича – Бахмал ва Зомин туманларида боғбонлар бу йил олмадан яхши ҳосил олишди. Аммо вилоятнинг бошқа туманлари ҳақида бундай деб бўлмайди;

– Самарқанд вилояти бўйича – Ургут туманининг олма боғларида ҳосил сақланиб қолган, аммо Жомбой туманида эса ҳосил йўқотилган боғлар ҳам бор.

«Ҳисоб-китобларимга кўра, ўртача кўрсаткичлар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, юқоридаги ҳудудларда олма ҳосили ўтган йилгидан паст даражада. Бу вилоятлардаги бир қатор олма боғларида ҳосил жуда кам, лекин ушбу вилоятларнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида олма ҳосили яхши экани кузатилмоқда», – деди Шуҳрат Аброров.

Эксперт, шунингдек, олма ҳосили ўтган йилги даражадан паст бўлмаган ҳудудларни ҳам санаб ўтди: «Fruits House Оrganics жамоаси бориб кўрган Хоразм вилоятидаги олма боғларида айтарли ҳеч қандай зарар аниқланмади. Қорақалпоғистонда ҳам ҳосил одатдагидек, ушбу ҳудудда ҳам ҳосил яхши эканлигин қайд этилди. Бунинг сабаби шундаки, об-ҳаво аномалиялари мазкур ҳудудларни деярли четлаб ўтди, 2021 йилда мазкур ҳудудларда кузатилган кечки баҳор ҳам ўз ролини ўйнади. Қолаверса, Фарғона водийсининг олма боғларида ҳам ҳеч қандай зарар кузатилмади», – дейди Шуҳрат Аброров.

Эксперт Ўзбекистон иқлим шароитида етиштирилганда яхши натижалар кўрсатган олма навларини қайд этди: эртаги навлардан – «Сўх гўзали», ўртапигшар ва кечки навлардан – Gala, Golden, Jeromine, Pink Lady, шунингдек, For Lady кабиларни қайд этиш мумкин.

EastFruit мутахассислари Pink Lady – бу олманинг клуб нави бўлмиш – «Crisp Pink» навининг савдо белгиси эканлигини қайд этишмоқчи. Бренд ва навнинг барча ҳуқуқлари Ғарбий Австралия Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат департаментига (DAFWA) тегишлидир. Олманинг ушбу турини етиштириш ва сотиш, шунингдек, «Pink Lady» маркасидан лицензиясиз фойдаланиш маън этилади. Муаллифлик ҳуқуқи соҳиби олма билан боғлиқ таклифни қатъий назорат қилади ва бренд рекламасига сармоя киритади. Шу боис, ўзбек боғбонлари халқаро қонунчилик бузилишининг олдини олиш учун «Crisp Pink» навини етиштиришнинг ушбу муҳим жиҳатига эътибор қаратишлари лозим.

Экспертнинг сўзларига кўра, олманинг «For Lady» навини Ўзбекистонда етиштириш учун ажойиб имкониятлар мавжуд, чунки, унинг товар кўриниши чиройли ва қип-қизил, иссиққа чидамли, сувли, қарсилдоқ ва иссиқ ҳудудларда ҳам қизара олади.

Бу йил олмаларнинг ўртача нархи ўтган йилгига нисбатан баланд, бу айниқса, эртаги навларга кўпроқ тегишли. Масалан, июнь ойи охирида – «Сўх гўзали» навининг йиғим-терим мавсуми бошида олмаларни фермерлар даладан 15 000 сўм/кг (1,42 доллар)дан сотишди. Кейинчалик нархлар аста-секин пасайди ва йиғим-терим мавсуми охирига келиб, нархлар 7 000-8 000 сўм/кг (0,65-0,75 доллар)гача тушди.

Gala, Golden, Jeromine ва Pink Lady навлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу йил ушбу олмаларни боғлардан етказиб бериш нархи олма сифати ва калибрига қараб, ўтган йилгидан 20-30% юқоридир.

«Fruits House Оrganics» компанияси Тelegram-каналини ишга туширган. Ушбу каналда фермерлар, боғбонлар учун интенсив боғларда олма ва бошқа меваларни етиштириш бўйича маслаҳат ҳамда тавсиялар жойлаштирилади.

Сообщение Об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ob-havo-anomaliyalari-ozbekistonda-olma-hosiliga-qanday-tasir-etdi/feed/ 0
Молдовалик фермерлар боғларни ҳимоялаш учун дўлга қарши тўрлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-boqlarni-himoyalash-uchun-dolga-qarshi-torlardan-tobora-koproq-foydalanmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-boqlarni-himoyalash-uchun-dolga-qarshi-torlardan-tobora-koproq-foydalanmoqda-video/#respond Wed, 08 Sep 2021 16:51:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85988 Кўплаб молдован фермерлар ўзларининг ҳосилини барбод қилган дўл ва жалалардан норози бўлиб юрган бир пайтда, бошқалари боғ участкаларини об-ҳаво инжиқликларидан асрашга қарор қилдилар ва дўлга қарши тўрлар сотиб олдилар. Бундай тўрлар арзон эмас, аммо сарфланган харажатни оқлайди, деб ёзади Publika.md. Шолданешт районидаги Вадул-Рашков қишлоғида Адриан Кавкалюкнинг гилос боғи бор. 2019 йилда...

Сообщение Молдовалик фермерлар боғларни ҳимоялаш учун дўлга қарши тўрлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Кўплаб молдован фермерлар ўзларининг ҳосилини барбод қилган дўл ва жалалардан норози бўлиб юрган бир пайтда, бошқалари боғ участкаларини об-ҳаво инжиқликларидан асрашга қарор қилдилар ва дўлга қарши тўрлар сотиб олдилар. Бундай тўрлар арзон эмас, аммо сарфланган харажатни оқлайди, деб ёзади Publika.md.

Шолданешт районидаги Вадул-Рашков қишлоғида Адриан Кавкалюкнинг гилос боғи бор. 2019 йилда у 12 гектарлик майдонга дўлга қарши тўр ўрнатди:

“Бизда дўл хавфи каттароқ. Ҳосилни ҳимоя қилиш учун дўлга қарши тўр ўрнатишга қарор қилдик. Агар қайсидир бир йилда дўл дарахтларни ҳам уриб кетса, биз ўша йилнинггина эмас, балки кейинги йиллар ҳосилини ҳам йўқотамиз”.

Шунингдек ўқинг: Молдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади

Ҳимоя тизими, боғбоннинг сўзларига қараганда, 90 минг еврога тушди. Энди унинг гилос мевалари яқин 15 йил давомида муҳофаза остида бўлади. Деҳқон молиялаштиришда ёрдам беришини сўраб Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш агентлигига мурожаат қилган.

“Улар қуйидаги шаклда ишлайди: 25% харажатлар – фермердан, 75% – агентлик томонидан қарзга берилади. Уч йил давомида кредитни тенг бўлиб, фоизларсиз тўлаш керак бўлади. Бу суммани тўлиқ қайтарганимиздан сўнг, биз AIPAга мурожаат қиламиз ва улар киритган инвестициямизнинг ярмини қоплаб беради”, дейди боғбон.

12 гектарлик боғда 120 минг метр дўлга қарши тўр ишлатилган. Грант олиш учун фермерлар IFAD дастурларини амалга ошириш бўйича консолидациялашган органга ариза топширишлари мумкин:

“Корхоналар инвестиция суммасининг 70%и миқдорида кўмак олиши мумкин. Ёрдамнинг энг кўп миқдори – 5 минг доллар”, дейди IFAD дастурларининг бош мутахассиси Лидия Гофман.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил дўл-ёмғирлар оқибатида 29 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари майдони зарар кўрган.

Сообщение Молдовалик фермерлар боғларни ҳимоялаш учун дўлга қарши тўрлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-boqlarni-himoyalash-uchun-dolga-qarshi-torlardan-tobora-koproq-foydalanmoqda-video/feed/ 0
Замбуруғли касаллик эпидемияси Швейцария узумзорларига таҳдид солмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zamburuqli-kasallik-epidemiyasi-shveytsariya-uzumzorlariga-tahdid-solmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zamburuqli-kasallik-epidemiyasi-shveytsariya-uzumzorlariga-tahdid-solmoqda/#respond Tue, 10 Aug 2021 10:47:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83908 Швейцарияда сўнгги бир неча ҳафтада узлуксиз давом этган ёмғир Унсимон сохта шудринг касаллиги (пероноспороз)нинг тез тарқалишига олиб келди.  Замбуруғли касаллик узумзорлар бўйлаб эпидемик миқёсда тарқалмоқда, чунки, у нам ва салқин шароитда тез кўпаяди, деб ёзган lid.ch ҳаволасига асосланиб, AgrоХХI. Шунинг учун, узум ва вино етиштирувчилар ҳосил жуда паст бўлишини айтишмоқда....

Сообщение Замбуруғли касаллик эпидемияси Швейцария узумзорларига таҳдид солмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Швейцарияда сўнгги бир неча ҳафтада узлуксиз давом этган ёмғир Унсимон сохта шудринг касаллиги (пероноспороз)нинг тез тарқалишига олиб келди.  Замбуруғли касаллик узумзорлар бўйлаб эпидемик миқёсда тарқалмоқда, чунки, у нам ва салқин шароитда тез кўпаяди, деб ёзган lid.ch ҳаволасига асосланиб, AgrоХХI.

Шунинг учун, узум ва вино етиштирувчилар ҳосил жуда паст бўлишини айтишмоқда. Замбуруғли касалликлар келтирган зарар бу йил бошқа йилларга нисбатан юқори бўлишини Вале узумчилик бошқармаси бошлиғи Пьер-Aндре Родуи тасдиқлади.

Шунингдек ўқинг: Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди

Валедан ташқари, Во ва Тичино кантонларида ҳам ушбу касаллик кенг тарқалган. Махсус экинлар бўйича Vaudois компетенция маркази раҳбари Оливье Виретнинг сўзларига кўра, жазирама июндан сўнг –  токзорлар жуда фаол ўсган пайтда, ой охири, яъни 20 июндан шу кунга қадар ёмғир ёғди. Ва бу касаллик  бошланишига сабаб бўлди.

Итальян тилида сўзлашувчи Тичино вилоятида узум етиштирувчиларнинг кайфияти бутунлай тушиб кетган, чунки, дўл туфайли маҳаллий ҳосилнинг 90%игача йўқ бўлгач, Унсимон сохта шудринг уларгача етиб келди.

Доимий нам ҳаво туфайли замбуруғли касалликларга қарши курашиш ниҳоятда қийинлашган: энди токларга пестицидлар билан ишлов бериш керак, аммо ёмғирда фунгицид сепиш мумкин эмас – бунинг учун ҳаво очиқ бўлиши керак.

Сообщение Замбуруғли касаллик эпидемияси Швейцария узумзорларига таҳдид солмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zamburuqli-kasallik-epidemiyasi-shveytsariya-uzumzorlariga-tahdid-solmoqda/feed/ 0
Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/#respond Sat, 31 Jul 2021 10:51:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83236 2021 йил ҳозирча оғир йил ҳисобланмоқда, айниқса, бу пиёз бозорида янада кўпроқ сезиляпти. Хусусан, Буюк Британияда об-ҳавонинг кучли ўзгаришлари вегетация даврини қийинлаштирди, Голландияда пиёз етиштириш 11% га ошди, аммо савдо ҳали ҳам паст, чунки, ўтган мавсум пиёзи экспортга тўсқинлик қилмоқда. Хитойда логистика савдога салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти, чунки, экспортёрлар...

Сообщение Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йил ҳозирча оғир йил ҳисобланмоқда, айниқса, бу пиёз бозорида янада кўпроқ сезиляпти. Хусусан, Буюк Британияда об-ҳавонинг кучли ўзгаришлари вегетация даврини қийинлаштирди, Голландияда пиёз етиштириш 11% га ошди, аммо савдо ҳали ҳам паст, чунки, ўтган мавсум пиёзи экспортга тўсқинлик қилмоқда. Хитойда логистика савдога салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти, чунки, экспортёрлар ҳажмларни мамлакатдан ташқарига чиқаришга қийналмоқда ва ички талабнинг ўсиши нархларни қўллаб-қувватлаш учун етарли эмас. Жанубий Африкада бу манзара аксинча тус олган: пиёз етиштириш даражасининг пасайиши нархларни юқорига томон кўтармоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига асосланиб ёзди.

Нидерландия: пиёзнинг янги ҳосилига талаб кам

Янги пиёз ҳосилини йиғиш бошланди, аммо савдо ҳамон сустлигича қолмоқда. “Бу ҳар йили тахминан шу вақтда содир бўлади. Июль ҳеч қачон тиғиз ой бўлган эмас. Бозор ҳали ҳам депрессияда. Мижозлар ҳали пиёзга у қадар эҳтиёжманд эмас ва шунинг учун уни кераклича миқдорда буюртма қилишмоқда.

Бу вақт талаб этади. Рецессия тугаганидан сўнг  талаб тез суръатларда ўсишини кутмоқдаман. Бу исталган вақтда содир бўлиши мумкин», дейди голландиялик экспортёр.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир Буюк Британия ва Африкадан камроқ талаб мавжуд, аммо айнан шу йўналишларда ўтган йилги ҳосил пиёзи халал бермоқда. У ҳали ҳам ўйлаганимиздан кўра кўпроқ ва сифати ҳозирча яхши бўлгани учун арзонроқ муқобилни танлаган мижозлар бор. «Умид қиламизки, бозор барқарорлашса ва талаб яна ошса, маҳсулотимизни харидорга етказиб бериш учун моддий-техник имкониятларга эга бўламиз. Контейнерлар етишмовчилиги муаммоси бозорда мавжуд ва у Дамоклнинг қиличидай осилиб турибди», дея қайд этди экспортёр.

Бу йил пиёз жуда кўп бўладиганга ўхшайди, буни CBS маълумотларига кўра, пиёз экилган майдоннинг 11,3 фоизга кўпайгани тасдиқламоқда.

«Айрим маҳсулотлар ортиқча сув туфайли бой берилади, аммо қўшимча 11% – бу кўп. Демак, қилиниши керак бўлган ишлар ҳам кўп» дея қайд этди экспортёр. «Умид қиламизки, якунда яхшигина даромад оламиз, шундай экан, маҳсулот етиштирувчи учун ҳам, савдо учун ҳам мавсум яхши бўлади. Айни пайтда бир тюк нархи 21 дан 22 центга тенг, аммо айтиб ўтилганидек, ҳамма жуда эҳтиёткор».

Мутахассиснинг фикрига кўра, пиёзни биринчи бор экиш осон туюлади. Об-ҳаво шароити қулайми, сифатли маҳсулот ўсади. Ҳозиргача асосий уруғлик пиёз ҳосили нима бўлишини олдиндан айтиш қийин. Баъзи жойларда сувдан қолган излар бор – ёз бошида ортиқча намлик пайдо бўлган. Аммо август ойидаги об-ҳаво ҳал қилувчи омилдир. Агар бизда яхши, қуруқ ой бўлса, зўр сифатга эришамиз. Агар ёмғир ёғса ва пиёзни тупроқдан «тортиб олиш»га тўғри келса, бутун мавсум давомида муаммолар туғилиши мумкин.

Буюк Британия: об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва маҳсулот етиштириш харажатлари ошиши

Буюк Британия бозори ўтган мавсумдаги пиёздан янги ҳосилга ўтмоқда. Янги ҳосилни ҳозир йиғиш керак. Вегетация даври экстремал об-ҳаво шароитида бўлиб ўтди: декабрдан февралга қадар нам қиш, йиллик ёғингарчиликнинг 170%лик меъёрий миқдори, март ойида экин экишни якунлаш учун етарлича қуруқ об-ҳаво ҳукм сурди. Аммо апрелда узоқ давом этган совуқ пайтида ўсимликлар ўсишдан тўхтади. Сўнгги икки ой, гарчи, кучли локал ёмғирлар кўп бўлган бўлса-да, ёмон кечмади. Экинларнинг кўриниши яхши ва ўртача ҳосилдорлик кутилмоқда. Сифат эса об-ҳавога боғлиқ. Озроқ ёмғир ва серқуёш кунлар керак. Зеро, экстремал об-ҳаво шароити фермерларнинг самарали ишлаши ёки аниқ прогнозлар тайёрлашга халал беради.

Фермерлар учун маҳсулот етиштириш харажатлари ўсиб бормоқда – ўғит ва уруғдан тортиб, транспорт ва ишчи кучига қадар – буларнинг барини қоплаш керак.

Нидерландияда экин майдонлари 11 фоизга ўсди. Пиёзнинг катта қисми Африка ҳамда Осиё бозорларига экспорт қилинишига қарамай, контейнер ва етказиб беришнинг кечикиши каби муаммолар сабаб, экспорт қилинмаса, бу Буюк Британия бозорига маълум даражада таъсир этиши мумкин.

Ўтган йил савдо учун қизиқарли йил бўлди, чекловлар туфайли умумий овқатланиш тизимида кескин пасайиш кузатилди, чакана савдода эса ишлар жуда яхши бўлди. Савдо тизими меъёрий ҳолатга қайтмоқда, аммо буни  текшириш учун бир неча ой керак бўлади.

Сообщение Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/feed/ 0
Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shveytsariyadagi-boronlar-boqlarning-butunlay-yoq-bolishiga-olib-keldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shveytsariyadagi-boronlar-boqlarning-butunlay-yoq-bolishiga-olib-keldi/#respond Thu, 22 Jul 2021 09:59:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82313 Швейцариянинг Эше шаҳридаги Мörgeli Оbstbau  фермер хўжалиги бошқарувчиси Маркус Мёргели буткул бой берилган ҳосил ҳақида гапирди: «Ўтган сешанба куни бизнинг боғимиз бўрон туфайли бутунлай вайрон бўлди. Бу ерда, Швейцарияда, афсуски, зарарни қоплаш учун имкониятлар кам, чунки, дарахтларни суғурталаш мумкин эмас. Федерал ҳукумат ва кантондан товон пули олишнинг иложи йўқ, юқорида...

Сообщение Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди появились сначала на EastFruit.

]]>

Швейцариянинг Эше шаҳридаги Мörgeli Оbstbau  фермер хўжалиги бошқарувчиси Маркус Мёргели буткул бой берилган ҳосил ҳақида гапирди: «Ўтган сешанба куни бизнинг боғимиз бўрон туфайли бутунлай вайрон бўлди. Бу ерда, Швейцарияда, афсуски, зарарни қоплаш учун имкониятлар кам, чунки, дарахтларни суғурталаш мумкин эмас. Федерал ҳукумат ва кантондан товон пули олишнинг иложи йўқ, юқорида айтганимдек, дарахтлар учун суғурта йўқ, у фақат мева етиштириш учун зарур бўлган материал ва жиҳозлар учун бор». Бу хабарни EastFruit FreshPlaza ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.

Мörgeli Оbstbau компаниясидагилар ҳосилнинг бир қисми бўрондан қутқариб қолинганидан мамнун: «Бизнинг эскироқ корхонамиз қисман зарар кўрди. Энди биз бу ҳосилни олма, нок ва олхўри етиштириладиган боғларда сақлашга эътибор қаратмоқдамиз».

Германиядан фарқли ўлароқ, Швейцарияда олди-сотди шартномалари мавжуд эмас: «Aгар сиз товарни етказиб бермасангиз, бунинг ҳеч қандай оқибатлари йўқ ва кафолатлар ҳам йўқ. Aвгуст ойи бошида биз ҳосилни баҳолаш тадбирларини ўтказамиз. Бундан  омборларимиздаги вазиятни муҳокама қилиш ва режалаштириш ишларида фойдаланамиз».

Маркуснинг қайд этишича, кўплаб боғдорчилик компаниялари бўрон оқибатларини бартараф этиш учун ўз ёрдамларини таклиф этишади. Масалан, картошка ва сабзавот етиштирувчи Lemm компанияси бўрондан жабрланганларга сув чиқаришда ёрдам беради.

 

Сообщение Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shveytsariyadagi-boronlar-boqlarning-butunlay-yoq-bolishiga-olib-keldi/feed/ 0
Испания: сўнгги 5 йил ҳисобидан данакли мевалар ҳосили энг паст кўрсаткичда бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-songgi-5-yil-hisobidan-danakli-mevalar-hosili-eng-past-korsatkichda-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-songgi-5-yil-hisobidan-danakli-mevalar-hosili-eng-past-korsatkichda-boladi/#respond Tue, 29 Jun 2021 10:43:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80072 Испаниянинг кичик фермерлар уюшмаси (UPA) 2021 йилги мавсумда данакли мевалар ҳосили аввалги 5 мавсумнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан 20 фоиз камайишини хабар қилди. Испания ҳукумати маълумотларига кўра, данакли мевалар етиштириш 1 миллион тоннадан зиёдни ташкил қилади. Аммо уюшма бундай прогноз ҳаддан ташқари оптимистик руҳда экани ва апрель, май, июнь ойларида боғларга...

Сообщение Испания: сўнгги 5 йил ҳисобидан данакли мевалар ҳосили энг паст кўрсаткичда бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Испаниянинг кичик фермерлар уюшмаси (UPA) 2021 йилги мавсумда данакли мевалар ҳосили аввалги 5 мавсумнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан 20 фоиз камайишини хабар қилди.

Испания ҳукумати маълумотларига кўра, данакли мевалар етиштириш 1 миллион тоннадан зиёдни ташкил қилади. Аммо уюшма бундай прогноз ҳаддан ташқари оптимистик руҳда экани ва апрель, май, июнь ойларида боғларга зарар етказган бўронлар таъсири ҳисобга олинмаганини қайд этди. Каталония ва Aрагон ёмон об-ҳаводан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардир. Баъзи жойларда ҳосил 20-50 фоизга камайди, дея хабар бермоқда Freshplaza материалларига асосланиб FruitNews.

Маҳсулотлар танқислигига қарамай, Испанияда данакли мевалар нархи пастлигича қолмоқда ва UPA аъзолари бунга бозордаги очиқ-ойдин спекуляциялардан бошқа изоҳ топа олмаганликларини тан олишди. Уюшма Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бозор бош бошқармасига муаммонинг ечимини топиш учун давра суҳбати ташкиллаштиришни сўраб, мурожаат қилди.

Сообщение Испания: сўнгги 5 йил ҳисобидан данакли мевалар ҳосили энг паст кўрсаткичда бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-songgi-5-yil-hisobidan-danakli-mevalar-hosili-eng-past-korsatkichda-boladi/feed/ 0