Япония • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 22 Mar 2022 19:24:03 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Япония • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/#respond Wed, 23 Mar 2022 06:00:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101974 Ўзбекистон Республикасининг Токио (Япония)даги элчихонасида «Number one Solutions Inc.» компанияси президенти Тецуо Омораи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Япония компанияси «Nippon Investment Operating Corporation», «Number one Solutions Inc.» ва “Japan DX” компаниялари ҳамкорликда “Japan DXT” япон корхонаси ҳамда «Japan GXT» қўшма корхонасини Ўзбекистонда  рўйхатдан ўтказгани...

Сообщение Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Токио (Япония)даги элчихонасида «Number one Solutions Inc.» компанияси президенти Тецуо Омораи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Япония компанияси «Nippon Investment Operating Corporation», «Number one Solutions Inc.» ва “Japan DX” компаниялари ҳамкорликда “Japan DXT” япон корхонаси ҳамда «Japan GXT» қўшма корхонасини Ўзбекистонда  рўйхатдан ўтказгани ҳақида маълумот берди.

«Japan DXT” хорижий корхонаси криптовалюта биржасини очиш ва рақамлаштириш борасидаги бошқа қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, «Japan GXT» қўшма корхонаси қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширувчи ва сув тежовчи технологияларни Ўзбекистонга жалб этиш, шунингдек, агромаҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ҳамда тиббий каннабис етиштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширади.

Япония компаниялари Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки босқичида криптовалюталар (токенлар) чиқариш орқали ўз молиявий ресурсларидан 15 миллион доллардан зиёд сармоя киритиш ва хорижий инвестициялар жалб қилишни режалаштирмоқда.

Компания ва қўшма корхонанинг очилиши муносабати билан расмий тақдимот ҳамда тадбир март-апрель ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

«Nippon Investment Operating Corporation» ва «Number one Solutions Inc.» компанияларининг президентлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Сообщение Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/feed/ 0
Ўзбекистон 2021 йилда Японияга майиз экспортини икки баробар оширди ва қовуннинг илк синов партиясини етказиб берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-yaponiyaga-mayiz-eksportini-ikki-barobar-oshirdi-va-qovunning-ilk-sinov-partiyasini-etkazib-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-yaponiyaga-mayiz-eksportini-ikki-barobar-oshirdi-va-qovunning-ilk-sinov-partiyasini-etkazib-berdi/#respond Wed, 09 Feb 2022 06:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99450 EastFruit таҳлилчилари 2021 йилда Ўзбекистондан Японияга майиз экспорти сезиларли даражада ошганини қайд этишмоқда.  Йил якунига кўра, ушбу мамлакатга Ўзбекистонда етиштирилган майиз экспорти 2,4 баробар ошди, бироқ, экспорт ҳажми нисбатан анча кам – 27 тоннани ташкил этди. Шунга қарамай, Япония маҳсулот сифати ва хавфсизлиги бўйича жаҳондаги энг талабчан мамлакатлардан бири бўлганлиги...

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилда Японияга майиз экспортини икки баробар оширди ва қовуннинг илк синов партиясини етказиб берди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари 2021 йилда Ўзбекистондан Японияга майиз экспорти сезиларли даражада ошганини қайд этишмоқда.  Йил якунига кўра, ушбу мамлакатга Ўзбекистонда етиштирилган майиз экспорти 2,4 баробар ошди, бироқ, экспорт ҳажми нисбатан анча кам – 27 тоннани ташкил этди.

Шунга қарамай, Япония маҳсулот сифати ва хавфсизлиги бўйича жаҳондаги энг талабчан мамлакатлардан бири бўлганлиги ва алоҳида мамлакатдан харидлар ҳажмини камдан-кам ҳолларда кескин оширганлиги сабабли, етказиб бериш ҳажмини ўсиши тенденциясининг ўзи жуда муҳим кўрсаткичдир.  Ўзбекистон Японияга майиздан ташқари 6 тонна қуритилган ўрик ҳам  экспорт қилган, ўтган йили бу кўрсаткич 5 тонна, ундан аввалги йили 2 тонна, ундан ҳам аввалги йили эса 22 тонна эди.

Ўзбекистон сархил меваларидан Японияга қовуннинг икки тонналик битта кичик партияси етказиб берилди. Бунгача ўзбек қовуни Япония бозорига кирмаган, яъни ушбу воқеликни маълум бир ютуқ деб ҳисоблаш мумкин,  импортёрнинг биринчи синов партияси борасида шикояти бўлмаса, албатта.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қуритилган меваларнинг жаҳондаги энг йирик экспортёрларидан бири ҳисобланади. Майиз экспорти бўйича ушбу мамлакат мунтазам равишда энг йирик экспортёр давлатлар бешлигига киради, бироқ, Ўзбекистондан ушбу маҳсулот экспорти ҳажми йилдан-йилга ўзгариб турибди. Ўзбекистон майизи экспортининг энг катта ҳажми 2017 йилда қайд этилган ва 78 минг тоннани ташкил қилган. Жаҳон майиз бозорининг етакчиси Туркия бўлиб, у ушбу маҳсулотни 280 минг тоннагача экспорт қилади.  Майиз экспорти бўйича иккинчи ўринни Эрон, учинчи ўринни эса АҚШ эгаллаган. Майизнинг бошқа йирик экспортёрлари қаторига Жанубий Африка, Чили, Афғонистон ва Аргентина киради.

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилда Японияга майиз экспортини икки баробар оширди ва қовуннинг илк синов партиясини етказиб берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-yaponiyaga-mayiz-eksportini-ikki-barobar-oshirdi-va-qovunning-ilk-sinov-partiyasini-etkazib-berdi/feed/ 0
Япония Фарғона водийсида агрометеостанциялар тармоғини яратиш учун 1 миллион доллар сармоя киритмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-farqona-vodiysida-agrometeostantsiyalar-tarmoqini-yaratish-uchun-1-million-dollar-sarmoya-kiritmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-farqona-vodiysida-agrometeostantsiyalar-tarmoqini-yaratish-uchun-1-million-dollar-sarmoya-kiritmoqda/#respond Fri, 04 Feb 2022 04:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99066 Фарғона водийсида метеостанциялар тармоғини яратиш ташаббуси зарарли газ чиқиндиларини ноль даражага етказиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг кескин муаммоларига жавобан, Япония ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги мева-сабзавот етиштирувчилар учун иқлимга чидамли воситалар манбаларини яратиш” лойиҳасини амалга ошириш учун...

Сообщение Япония Фарғона водийсида агрометеостанциялар тармоғини яратиш учун 1 миллион доллар сармоя киритмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Фарғона водийсида метеостанциялар тармоғини яратиш ташаббуси зарарли газ чиқиндиларини ноль даражага етказиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг кескин муаммоларига жавобан, Япония ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги мева-сабзавот етиштирувчилар учун иқлимга чидамли воситалар манбаларини яратиш” лойиҳасини амалга ошириш учун салкам 1 миллион АҚШ доллари (956 147 доллар) ажратишни маъқуллади. Лойиҳа қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришининг таъсири ва асоратларига мослаштириш, шунингдек, Фарғона водийсида иқлимга чидамли манбалар орқали зарарли газларнинг ноль эмиссиясига эришишга ҳисса қўшади.  Масалан, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ресурс тежовчи технологияларни қўллаш, қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш ва сув ресурслари бошқарувини такомиллаштириш орқали зарарли газлар миқдорини камайтиришга миллий миқёсда ҳисса қўшиш асосий мақсаддир.

Иқлим бўйича Париж келишуви доирасида қабул қилинган иккинчи Миллий миқёсда белгиланадиган ҳисса (МБҲ)да Ўзбекистон 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келувчи зарарли газлар эмиссиясини дастлабки МБҲда эълон қилинган 2010 йил даражасига нисбатан 35 фоизга, яъни, 10 фоизлик пасайишдан 35 фоизга камайтиришни мақсад қилиб, эмиссияларни қисқартириш амбицияларини 300 фоиздан ортиқроққа оширди. Иккинчи МБҲдаги мослашув чоралари қишлоқ аҳолисини иқлим ўзгаришининг салбий таъсиридан ҳимоялаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни қамраб олади. Бу хусусда Nuz.uz хабар бермоқда.

Бир йиллик лойиҳа ташаббусини ишга тушириш 2022 йилнинг март ойига мўлжалланган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ва Фарғона водийсидаги қатор маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилади.

Фарғона водийсида агрометеорологик станциялар тармоғини кенгайтириш, масофавий зондлаш ва замонавий моделлаштириш асосида агрометеорологик мониторингнинг интеллектуал операцион тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, прогнозлаш ва эрта огоҳлантириш тизимларининг ишончлилигини ошириш орқали лойиҳадан кўзланган мақсадга эришилади.

Суғориш учун сув билан таъминланганликни прогнозлаш ва эрта огоҳлантириш тизими экин экишни тўғри режалаштириш учун жуда муҳимдир. Лойиҳа Фарғона водийсида мева-сабзавот етиштириш билан шуғулланувчиларга агрометеорологик ахборот хизматларини кўрсатишга қаратилган бўлади. Фермерларга такомиллашган прогноз кузатувлари ва  иқлимга чидамли мева- сабзавотларни етиштириш бўйича тегишли маслаҳат хизматлари тақдим этилади, шунингдек, улар иқлим ўзгарувчанлигининг мева-сабзавот экинларини режалаштиришга таъсири ҳақидаги билимларга эга бўлишади.

Хусусий фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича бундай чора-тадбирлар хусусий боғдорчилик бизнесини коронавирус пандемиясидан кейинги шароитда иқлим хавф-хатарларидан тиклашни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан асосий ва долзарб ҳисобланади.  Шунингдек, лойиҳа трансчегаравий ҳудудларда кузатувлар натижасида олинган гидрометеорологик маълумотлар алмашинуви бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш орқали Фарғона водийси яқинида яшовчи қўшни давлатлар ҳамжамиятларига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 1951 йилдан буён кузатилган иқлим  исиши тенденциялари жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўпроқни ташкил этмоқда ва сезиларли иқлим хатарлари намоён бўлиб улгурган. Айниқса, қурғоқчилик, чўлланиш ва экстремал мавсумий об-ҳаво ҳодисалари иқлим ўзгариши натижасида кучайиб бораётган Оролбўйи ва Фарғона водийсининг шарқий қисмида вазият оғир бўлиб, маҳаллий аҳолининг асосий турмуши ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги ва маҳсулдорлиги пасайишига йўл қўймаслик, аҳолининг энг заиф қатламларини яшаш ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун шошилинч ҳамда илмий асосланган  мослашув чораларини кўриш зарур.

Япония ҳукумати ва БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистондаги узоқ муддатли ҳамкорлигини ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмай, иқтисодий, ижтимоий, экологик ривожланишни қамраб олувчи ҳукумат ислоҳоти дастурини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли лойиҳа ва ташаббуслар орқали давом эттирмоқда.

Сообщение Япония Фарғона водийсида агрометеостанциялар тармоғини яратиш учун 1 миллион доллар сармоя киритмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-farqona-vodiysida-agrometeostantsiyalar-tarmoqini-yaratish-uchun-1-million-dollar-sarmoya-kiritmoqda/feed/ 0
Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/#respond Tue, 26 Oct 2021 14:02:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90285 Японлар – экстравагант халқ, ҳар доим нималарнидир ўйлаб топишади ва Ер юзидаги барча мамлакатлардан олдинда  юришни афзал билишади. Бу сафар улар жаҳондаги энг қиммат мева салони билан эътиборга тушишмоқчи. «Сембикия» моҳиятан мева дўкони, лекин бу ердаги товарлар жуда қиммат ва дўконнинг ички қисми худди заргарлик салонига ўхшайди, шунинг учун бу...

Сообщение Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Японлар – экстравагант халқ, ҳар доим нималарнидир ўйлаб топишади ва Ер юзидаги барча мамлакатлардан олдинда  юришни афзал билишади. Бу сафар улар жаҳондаги энг қиммат мева салони билан эътиборга тушишмоқчи.

«Сембикия» моҳиятан мева дўкони, лекин бу ердаги товарлар жуда қиммат ва дўконнинг ички қисми худди заргарлик салонига ўхшайди, шунинг учун бу ерни беихтиёр «мева салони» деб атайсиз. BigPicture ушбу ноёб салон ҳақида ҳикоя қилди.

Бу Япониядаги мева «гигант»и – «Сембикия» фирмасининг асосий дўкони. Ушбу фирмани 1834 йилдан буён бир оила бошқариб келмоқда. Ўша пайтлар у оддий мева дўкони эди. Лекин бир куни дўконнинг иккинчи авлод эгасининг  рафиқаси бошқа йўл билан ҳам пул ишлашга қарор қилди.

Шундай қилиб, бу оддий дўкондан кўра кўпроқ совғалар магазинига айланди. Ушбу товарларнинг 80-90 фоизи совға сифатида сотиб олинади, чунки, Японияда расмий тадбирлар (тўйлар, ишбилармонлик музокаралари ва шифохонага ташриф)га қимматбаҳо мевалар олиб бориш одат тусига кирган.

Бу ерда Секаи-ичи олмасининг бир донасини 21 долларга сотиб оласиз! Бир дона мева учун 21 доллар-а! Япон тилидан таржима қилинганда секаи-ичи «дунёдаги энг яхшиси» деган маънони англатади. Гўё бу олмалар асал билан, сўнг фаришталарнинг терлари ва Доналд Трампнинг кўз ёшлари билан ювилгандек! Бу ҳазил, албатта!

Энди бошқа мевалар нархига эътибор қилинг:

Квадрат тарвуз – 212 доллар.

Қироллик қулупнайининг бир қадоғи (12 дона) – 69 доллар.

Гилос, бир қутиси – 159,50 доллар (яъни, донаси 4 доллардан).

Узум – 64 доллар.

Эҳтимол, сиз 170 долларлик 6 та мевали ассорти хоҳларсиз?!

Балким, 127 долларлик денсуке тарвузини хоҳларсиз?!

Дарвоқе, 2011 йилда хоккайдолик фермерлар хўп азият чекишди, чунки, бу тарвузнинг нархи «тушиб» кетди: унинг энг қиммати ўшанда «атиги» 4000 долларга сотилди! Хоккайдода бу тарвуздан атиги 100 дона етиштирилади.

Юбари қовунлари (бир донаси 160 доллар ёки иккитаси 265 доллар) – Ер юзидаги энг қиммат мева. Бир марта шундай қовунни кимошди савдосида 23 500 долларга сотишган.

Хўш, бу меваларнинг ўзига хослиги нимада? Биринчидан, улар идеал иссиқхоналарда ўстирилади ва офтобда қуриб қолмаслиги учун соябонлар билан ҳимояланади. Ҳар бир ўсимлик фақат битта мева беради ва ширин мева олиш учун фермерлар қолганларини муддатидан аввал кесиб ташлашади.

Сембикия оиласи вакилларининг айтишича, айнан улар қимматбаҳо мевалар тортиқ этиш анъанасини бошлаб берган.

Сообщение Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/feed/ 0
Япония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiya-startapi-gipertoniya-kasalligini-davolovchi-tahrirlangan-genomli-pomidorni-taqdim-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiya-startapi-gipertoniya-kasalligini-davolovchi-tahrirlangan-genomli-pomidorni-taqdim-etdi/#respond Mon, 27 Sep 2021 19:02:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87693 Япониянинг Цукуба университети стартапи геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида яратилган помидор навини сота бошлади. Бу Япония бозоридаги илк шундай маҳсулотдир, деб ёзмоқда Liga.net NHK телеканали ҳаволасига таяниб. Токиода жойлашган Sanatech Seed компанияси оддий помидорга нисбатан гамма-аминоёғ кислотаси (ГАЁК)ни 4-5 баробар кўпроқ жамлаган Sicilian Rouge High GABА навини яратди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу...

Сообщение Япония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди появились сначала на EastFruit.

]]>

Япониянинг Цукуба университети стартапи геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида яратилган помидор навини сота бошлади. Бу Япония бозоридаги илк шундай маҳсулотдир, деб ёзмоқда Liga.net NHK телеканали ҳаволасига таяниб.

Токиода жойлашган Sanatech Seed компанияси оддий помидорга нисбатан гамма-аминоёғ кислотаси (ГАЁК)ни 4-5 баробар кўпроқ жамлаган Sicilian Rouge High GABА навини яратди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу модда артериал қон босими ошишининг олдини олади.

«Таҳрирланган» помидор муаллифлари ГАЁК ишлаб чиқаришни чекловчи моддаларни кодлайдиган ўсимлик геномидан аутоингибитор доменни олиб ташлаш орқали мазкур бирикма кўпайишига эришишди.

«Ўзгартирилган» геномли помидор Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги Кумамото префектурасида жойлашган иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Помидорлар интернет орқали 3 кг учун 7500 иен (68 доллар) нархда сотиляпти.

Япония ҳукумати маҳсулотлар генетик тартибга солинганлигини кўрсатувчи ёрлиқни талаб қилмаяпти. Лекин Sanatech Seed бунга алоҳида эътибор қаратади – унинг бизнес-стратегияси шундай. Компания «геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида такомиллаштирилган» деган ёзув қайд этилган стикерли қадоқларни етказиб бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Японияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди

Геномик даражада «таҳрирланган» организмлар генетик модификацияланган организмлардан фарқ қилади: биринчисида фақат уларнинг генлари ҳукмронлик қилса, ГМОга бегона генлар ҳам киритилади).

ГМО (ёки генетик модификацияланган организм) – бу генетик материали илмий ёки иқтисодий мақсадларда сунъий равишда  ўзгартирилган организмдир. ГМО организмлари / тўқималари атроф-муҳитга, биологик хилма-хилликка ёки инсон саломатлигига зарарли эканлиги ҳақида ҳеч бир исботланган далил йўқ. У ёки бу «биотехнологик» таомларни истеъмол қилишнинг оқибатлари анъанавий овқатларни истеъмол қилиш билан бир хил бўлади. Одам ДНКсига ГМО организмининг генларини «жойлаштириш» ҳақидаги гаплар – бу фейк, товарлар қадоғидаги «ГМО йўқ» деган ёзув эса шунчаки маркетинг ҳийласидир.

Сообщение Япония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiya-startapi-gipertoniya-kasalligini-davolovchi-tahrirlangan-genomli-pomidorni-taqdim-etdi/feed/ 0
Гилос сотилди – бир дона Junoheаrts гилоси учун 270 доллар беришди! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-sotildi-bir-dona-junohearts-gilosi-uchun-270-dollar-berishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-sotildi-bir-dona-junohearts-gilosi-uchun-270-dollar-berishdi/#respond Fri, 02 Jul 2021 08:26:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80596 Япониядаги ким ошди савдосида юракча шаклидаги олий навли 15 дона гилос 450 минг иена ($4073) нархда сотилди. Бир дона Junoheаrts гилосининг нархи 30 минг иена ($270)га тушди. Аоморе префектурасида етиштирилган ва таркибида шакар миқдори 20 фоиз бўлган ушбу гилос бозорга 2019 йилда кириб келди. Диаметри 31 миллиметрлик бу мевалар жуда чиройли...

Сообщение Гилос сотилди – бир дона Junoheаrts гилоси учун 270 доллар беришди! появились сначала на EastFruit.

]]>

Япониядаги ким ошди савдосида юракча шаклидаги олий навли 15 дона гилос 450 минг иена ($4073) нархда сотилди. Бир дона Junoheаrts гилосининг нархи 30 минг иена ($270)га тушди.

Аоморе префектурасида етиштирилган ва таркибида шакар миқдори 20 фоиз бўлган ушбу гилос бозорга 2019 йилда кириб келди. Диаметри 31 миллиметрлик бу мевалар жуда чиройли ранг ва товланиш хусусиятига ҳам эга. CGTN берган маълумотларига кўра, гилосга “Aomore heartbeat” фирма белгиси ёпиштирилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Япониядаги ким ошди савдосида ўзига хос “қора тарвуз” 7200 долларга сотилди

Ҳозирги пайтда Junoheаrts гилоси 10 гектар майдонда етиштирилмоқда холос, бироқ Аоморе префектураси ушбу навлар экиладиган майдонларни беш йил ичида 3 баравар кенгайтириш  ниятида.

Сообщение Гилос сотилди – бир дона Junoheаrts гилоси учун 270 доллар беришди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-sotildi-bir-dona-junohearts-gilosi-uchun-270-dollar-berishdi/feed/ 0