узум • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 14 Mar 2022 18:30:49 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png узум • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ҳиндистондан Европага узум кам миқдорда ва қиммат нархда экспорт қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindistondan-evropaga-uzum-kam-miqdorda-va-qimmat-narkhda-eksport-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindistondan-evropaga-uzum-kam-miqdorda-va-qimmat-narkhda-eksport-qilinmoqda/#respond Tue, 15 Mar 2022 06:00:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101531 Айни пайтда денгиз орқали юк ташиш харажатлари Ҳиндистондан узум импортини анчайин қимматлаштирди. “Ўтган йили биз ҳар бир контейнер учун 2700 доллардан 3000 долларгача тўлаганмиз, энди эса 8500 долларгача бўлган тарифлар ҳақида сўз бормоқда», дейди LuBa Fresh (Нидерландия) компаниясидан импортёр Люcьен де Вит. Ҳиндистон мавсуми уч ҳафта аввал бошланди, нархлар ўтган йилга...

Сообщение Ҳиндистондан Европага узум кам миқдорда ва қиммат нархда экспорт қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Айни пайтда денгиз орқали юк ташиш харажатлари Ҳиндистондан узум импортини анчайин қимматлаштирди. “Ўтган йили биз ҳар бир контейнер учун 2700 доллардан 3000 долларгача тўлаганмиз, энди эса 8500 долларгача бўлган тарифлар ҳақида сўз бормоқда», дейди LuBa Fresh (Нидерландия) компаниясидан импортёр Люcьен де Вит.

Ҳиндистон мавсуми уч ҳафта аввал бошланди, нархлар ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада баланд ва бунинг олдини олиш имконсиз эди. Импортёрнинг сўзларига кўра, денгиз орқали юк ташишдан ташқари, қадоқлаш материаллари кабиларнинг ҳам нархи кескин ошган. Сўнгги бир неча йил ичида қайд этилган нархларни ҳозир топиб бўлмайди.

Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

“Ҳиндистонда таваккалга қўл уришни истамай, маҳсулотини Яқин Шарқ ҳамда Осиё каби яқин бозорларда сотишга ҳаракат қилаётган етказиб берувчилар талайгина. Бугунги кунга келиб, Европага одатдагидан 15-20% камроқ узум жўнатилди, кейинроқ бу кўрсаткич 30% га етади.  Охирги бир неча кун ичида Ҳиндистонда кучли ёмғир ёғди ва юк кам бўлди”, дейди Люсьен.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида узум бозорида вазият қулай бўлди. Айниқса, оқ узум учун, Жанубий Африканинг кечки навлар етиштириладиган ҳудудларида ундан кам ҳосил олинади.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди

“Перуда ажойиб оқ узум мавжуд, лекин мавсум тугаб бўлди. Шундай қилиб, бозор бўм-бўш. Келадиган деярли ҳамма маҳсулот аввалдан тузилган шартномалар бўйича сараланади ва сотилади. Ва апрель ойи ўрталарига қадар вазият ўзгаришидан дарак берувчи ҳеч бир аломат йўқ», дейди импортёр.

Люcьен Россияга йўл олган кўплаб контейнерлар Европага йўналтирилишини кутмайди. “Россиядаги MRL (маҳсулотнинг тайёрлик даражаси) талаблари Европа Иттифоқидаги талаблардан фарқли. Кўпгина компаниялар бу имкониятдан фойдаланмайди, деб ўйлайман. Шунинг учун бу узумларнинг катта ҳажми Европа бозорига чиқишини кутмайман. Мен ярим йўлда туширилган ёки Ҳиндистонга қайтариб юборилган контейнерлар ҳақида эшитдим”, дейди у.

Сообщение Ҳиндистондан Европага узум кам миқдорда ва қиммат нархда экспорт қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindistondan-evropaga-uzum-kam-miqdorda-va-qimmat-narkhda-eksport-qilinmoqda/feed/ 0
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgi-korsatkichdan-5-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgi-korsatkichdan-5-barobar-oshdi/#respond Thu, 10 Mar 2022 08:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101216 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 9,4 минг тонна ҳажмда хўраки узум (умумий қиймати 7,2 миллион долларлик) экспорт қилинди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 4,9 баробар ва экспорт тушуми бўйича 4,6 баробар кўпдир. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда. Бироқ, 2021 йилнинг...

Сообщение 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 9,4 минг тонна ҳажмда хўраки узум (умумий қиймати 7,2 миллион долларлик) экспорт қилинди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 4,9 баробар ва экспорт тушуми бўйича 4,6 баробар кўпдир. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда.

Бироқ, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан хўраки узуми экспорти сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди, бу 2019-2020 йилларнинг шу даврига нисбатан 3-3,6 баробар кам кўрсаткичдир. Кўп карра ўсиш суръати шу ҳолат билан боғлиқ. Аммо, жорий йилнинг дастлабки икки ойида хўраки узум экспорти ўсиши салмоқли бўлди. Агар ўтган йилларнинг мос давридаги кўрсаткичлар билан солиштирилса, 2022 йилнинг январь-февраль ойларидаги экспорт ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоиз, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоиз кўпдир.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хўраки узуми умумий экспортининг 90 фоизи икки давлат – Россия (45 фоиз) ва Қозоғистон (45 фоиз), 9 фоизи эса Қирғизистон (7 фоиз) ва Беларусь (2%)нинг умумий улушига тўғри келмоқда. Шундай қилиб, умумий экспорт ҳажмининг қарийб 99 фоизи ушбу тўрт давлат бозорларига жўнатилди.

EastFruit мутахассислари аввалроқ таъкидлаганидек, 2021 йилда хўраки узум экспорт ҳажмининг жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатлари бўйича сархил мева сегментида гилосдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Маълумки, Ўзбекистондан хўраки узум экспорти мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланади, жорий мавсумда – 2021 йилнинг июнь ойи бошидан 2022 йилнинг февраль ойи охиригача Ўзбекистон жами 223 минг тонна, умумий қиймати эса 152,9 миллион доллар ҳажмда узум экспорт қилди. Бу камида охирги 10 йилдаги рекорд кўрсаткичдир. Ушбу даврда аввалги рекорд 2020 йилнинг июнь ойидан 2021 йилнинг февраль ойи охиригача бўлган даврда, 133 минг тонна – 127 миллион доллар миқдорида қайд этилган эди.

2021 йили Ўзбекистонда узум нархлари, уни етиштириш ва экспорт бўйича маълумотларни EastFruitнинг “Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил” сарлавҳали материалида ўқинг.

Сообщение 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgi-korsatkichdan-5-barobar-oshdi/feed/ 0
Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/#respond Tue, 01 Feb 2022 07:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98748 EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда меваларнинг 2022 йил январь ойи охиридаги улгуржи нархларини бир йил аввалги нархлар даражаси билан таққослаб, маҳаллий меваларнинг аксарият тоифалари нархи сезиларли даражада ошганини таъкидлашмоқда. Айни пайтда хориждан келтириладиган  цитрус мевалар ва банан нархи арзонлашган. Маълумки, банан, апельсин ва мандарин нархи пасайиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021 йилнинг  октябрь...

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда меваларнинг 2022 йил январь ойи охиридаги улгуржи нархларини бир йил аввалги нархлар даражаси билан таққослаб, маҳаллий меваларнинг аксарият тоифалари нархи сезиларли даражада ошганини таъкидлашмоқда. Айни пайтда хориждан келтириладиган  цитрус мевалар ва банан нархи арзонлашган.

Маълумки, банан, апельсин ва мандарин нархи пасайиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021 йилнинг  октябрь ойида қабул қилинган бир қатор мевалар импорти учун божхона божини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. Ушбу қарор натижасида, 2022 йилнинг 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг улгуржи нархлари ўтган йилга нисбатан 17 фоиз, апельсин нархи ўтган йилга нисбатан 22 фоиз, мандарин эса 23 фоиз арзонлашган. Яна шуни қўшимча қилиш жоизки, йил давомида ўзбек сўми атиги 3 фоизга қадрсизланди. Бироқ, биз импорт ҳақида сўз юритаётганимиз сабабли, реал нархлар янада сезиларли пасайганини айтишимиз мумкин.

Банан билан боғлиқ мисолнинг ўзи Ўзбекистон бозорида ушбу турдаги меванинг нархи одатдагидан анча паст даражада эканлигини кўрсатади. Импорт божларини бекор қилиш билан бирга бозорда нархлар пасайишини Ўзбекистон чакана савдо бозоридаги супермаркетлар тармоқлари, хусусан, хориж супермаркетлари ўртасида рақобат кучайиши рағбатлантирмоқда. Зеро, айнан супермаркетлар тармоғи импорт мевалар билан ишлашни афзал кўради, чунки, бундай меваларни тўғридан-тўғри импорт қилиш ва рақобатбардош нархда сотиш мумкин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди

Шу билан бирга, мавсум давомида жуда арзон сотилган хўраки узум нархлари бир йил аввалгидан 7 фоизга баланддир. Гарчи, 2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми ошган бўлса-да, узум сифатини баҳоргача сақлаб туришни таъминловчи омиллар саналмиш – ушбу маҳсулотни етиштириш технологиялари ва уни сақлаш инфратузилмаси мамлакатда рисоладагидек эмас.

Ўзбекистонда нокнинг улгуржи нархи 2021 йилнинг айни даврига нисбатан 9 фоиз, олма нархи эса ўртача 80 фоиз қимматроқ. Ўтган йили мамлакатда олма етиштириш ҳажми об-ҳаво аномалиялари туфайли пасайди, бу эса нархларга таъсир кўрсатди.

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/feed/ 0
2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми 11,5 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yili-ozbekistonda-uzum-etishtirish-hazhmi-115-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yili-ozbekistonda-uzum-etishtirish-hazhmi-115-foizga-oshdi/#respond Mon, 24 Jan 2022 09:23:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98111 Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йили Ўзбекистонда 1,8 миллион тонна узум етиштирилган, бу 2020 йилга нисбатан 11,5 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга таяниб. Шунингдек, вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йилда 50,8 минг гектар янги узумзорлар барпо этилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,5...

Сообщение 2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми 11,5 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йили Ўзбекистонда 1,8 миллион тонна узум етиштирилган, бу 2020 йилга нисбатан 11,5 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга таяниб.

Шунингдек, вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йилда 50,8 минг гектар янги узумзорлар барпо этилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,5 баробар кўп кўрсаткичдир. 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда узумзорларнинг умумий майдони 133,7 минг гектарни ташкил қилди.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

EastFruit таҳлилчилари аввалроқ таъкидлаганидек, баҳорда ёғингарчилик нисбатан кам бўлгани, марказий зона ва жанубий вилоятларнинг бир қатор ҳудудларидаги суғориш билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, ёзнинг иссиқ ва қуруқ келиши Ўзбекистонда 2021 йилги узум ҳосилдорлиги пасайишига олиб келди. Шунга қарамай, узумзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига 2021 йилда хўраки узум етиштириш ҳажми 2020 йилга нисбатан юқори бўлди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда узумзорлар майдони фаол кенгайтирилмоқда, бир неча ўн минг гектар янги узумзорлар барпо этилди.  Сўнгги тўрт йилда ушбу соҳага субсидия сифатида 210 миллиард сўм ажратилди. Натижада, 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда узумнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилга нисбатан қарийб 25 фоизга паст бўлди.

Ўзбекистонда узумнинг нархлари, уни етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил, мамлакатда узумзорлар майдонини янада кенгайтириш режалари ҳақидаги маълумотларни EastFruitнинг «Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил» сарлавҳали материалида ўқинг. Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган ойларида ҳукумат эълон қилган кенг кўламли имтиёзли молиялаштириш, субсидиялар ва Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича янги тизим ҳам мамлакатда узумзорлар кўпайишига хизмат қилади.

Сообщение 2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми 11,5 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yili-ozbekistonda-uzum-etishtirish-hazhmi-115-foizga-oshdi/feed/ 0
МОВВ Тошкент вилоятида «Узум фестивали»ни ўтказишга кўмаклашади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/movv-toshkent-viloyatida-uzum-festivalini-otkazishga-komaklashadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/movv-toshkent-viloyatida-uzum-festivalini-otkazishga-komaklashadi/#respond Mon, 17 Jan 2022 06:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97578 10-13 январь кунлари Францияга ташриф буюрган Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (МОВВ) бош директори Пао Рока билан учрашиб, узум фестивалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Паркент туманида “Узум...

Сообщение МОВВ Тошкент вилоятида «Узум фестивали»ни ўтказишга кўмаклашади появились сначала на EastFruit.

]]>

10-13 январь кунлари Францияга ташриф буюрган Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (МОВВ) бош директори Пао Рока билан учрашиб, узум фестивалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Паркент туманида “Узум фестивали”ни ўтказиш режалаштирилгани қайд этилди.

Пао Рока ушбу қарорни юқори баҳолаб, МОВВ  тадбирни ташкиллаштиришда иштирок этишга тайёр эканини билдирди. МОВВ раҳбарининг қайд этишича, фестиваль ташкилот ҳомийлигида ўтказилади ва бу борада МОВВнинг тегишли қўмитасида келишув тузилиши керак.

Шунингдек ўқинг: Фарғона вилоятида хурмо боғлари майдони 33 фоизга кенгайди

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистоннинг узумчилик ва виночиликдаги салоҳиятига бағишланган тадбир доирасида МОВВ билан алоҳида илмий семинар ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.  Бундан ташқари, томонлар вилоят ҳокимининг узумчилик соҳаси бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланадиган юқори малакали мутахассисни биргаликда топишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ўзбекистон делегацияси Парижнинг агрологистик марказида, Ранжис-Семмарис бозорида ҳам бўлиб, раҳбарият билан компаниянинг «Узум фестивали»ни ташкил этишдаги иштироки, шунингдек, Тошкент вилоятида агрологистика марказини ташкил этиш лойиҳасининг боришини муҳокама қилди.

2020 йилнинг 9 декабрь куни «Rungis-Semmaris» компанияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида «Rungis» агрологистика марказлари тармоғини ташкил этиш ва бошқаришни назарда тутувчи асосли келишув имзоланган эди. Лойиҳа доирасида 8 та ҳудудда, хусусан, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилоятларида агрологистика мажмуаларини ташкил этиш назарда тутилган.

Сообщение МОВВ Тошкент вилоятида «Узум фестивали»ни ўтказишга кўмаклашади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/movv-toshkent-viloyatida-uzum-festivalini-otkazishga-komaklashadi/feed/ 0
Молдовада экспорт узуми сифатини тартибга солиш таклиф қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-eksport-uzumi-sifatini-tartibga-solish-taklif-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-eksport-uzumi-sifatini-tartibga-solish-taklif-qilinmoqda/#respond Mon, 10 Jan 2022 09:00:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97069 Молдова қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг бир қатор ташкилотларидаги экспертлар Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳамда Озиқ-овқат хавфсизлиги миллий агентлиги (АNSА)га экспорт учун мўлжалланган хўраки узумнинг сифат кўрсаткичларини белгиловчи меъёрий ҳужжат ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.  Уларнинг фикрича, “қоидалар ички бозорда сотишга қаратилган маҳсулотларга нисбатан қатъийроқ бўлиши керак, шунингдек, тавсиявий...

Сообщение Молдовада экспорт узуми сифатини тартибга солиш таклиф қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг бир қатор ташкилотларидаги экспертлар Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳамда Озиқ-овқат хавфсизлиги миллий агентлиги (АNSА)га экспорт учун мўлжалланган хўраки узумнинг сифат кўрсаткичларини белгиловчи меъёрий ҳужжат ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.  Уларнинг фикрича, “қоидалар ички бозорда сотишга қаратилган маҳсулотларга нисбатан қатъийроқ бўлиши керак, шунингдек, тавсиявий эмас, балки мажбурий характер касб этиши лозим”.

Молдова узумчилик ассоциациялари раҳбарларининг фикрига кўра, сўнгги бир неча йил ичида нотўғри маркетинг стратегияси қўлланилгани ушбу таклифга туртки бўлди. Одатда, хўраки узумни (очиқ ердан) оммавий йиғиб олиш ва сотиш мавсумининг бошида фермерлар энг яхши маҳсулотни мавсум ўрталари ва охирида сотишни мўлжал қилиб, экспорт учун паст сифатли маҳсулотларни таклиф қилишади. Чунки, айнан ўша пайтда сотиб олиш нархлари даражаси ошишига умид қилишади.

Бироқ, савдогарларнинг кузатувларига кўра, айнан биринчи узум партияси хорижлик харидорларда Молдова узумининг бу йилги ҳосили ва унинг умумий сифати ҳақидаги тасаввурни шакллантиради. Илк синов партияларидаги узумларнинг паст сифати, сотувчилар фикрига кўра, «бутун маркетинг йили учун Молдова маҳсулотларининг обрўсини туширади, натижада, ҳатто юқори сифатли товарлар нархларини оширишга ҳам келишиш қийинлашади».

Узум етиштирувчи ташкилотлар раҳбарларининг таъкидлашича, экспорт маҳсулотларининг нархланиш конъюнктураси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, “энг яхши узум сотилмайдиган маркетинг мавсумининг биринчи учдан биридаги улгуржи харид нархлари даражаси, одатда, мавсумнинг иккинчи ярмида сотилган юқори сифатли узум нархлари билан бир хил ёки ундан юқори бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг фикрича, “молдовалик узум етиштирувчиларни мавсум бошида, ҳосил йиғиб олингандан сўнг тез орада юқори сифатли узумни сотиш, яна ҳам аниқроғи, экспортга жўнатишни қонунчилик даражасида ҳам рағбатлантириш зарур».

Сообщение Молдовада экспорт узуми сифатини тартибга солиш таклиф қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-eksport-uzumi-sifatini-tartibga-solish-taklif-qilinmoqda/feed/ 0
Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/#respond Tue, 04 Jan 2022 06:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96658 EastFruit жамоаси 2021 йил қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларини Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқелик сифатида қайд этди. Топ-10 асосий воқеликларнинг батафсил тавсифини бу ерда ўқинг: 1-қисм, 2-қисм. Мазкур материалда 2021 йили Ўзбекистондаги совуқ ҳаво мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мамлакатнинг мева ва ёнғоқ экспортига...

Сообщение Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit жамоаси 2021 йил қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларини Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқелик сифатида қайд этди. Топ-10 асосий воқеликларнинг батафсил тавсифини бу ерда ўқинг: 1-қисм, 2-қисм.

Мазкур материалда 2021 йили Ўзбекистондаги совуқ ҳаво мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мамлакатнинг мева ва ёнғоқ экспортига қандай таъсир қилгани батафсил таҳлил қилинади. Ушбу шарҳдан қуйидаги мевалар бўйича вазият таҳлилини топиш мумкин: ўрик, олма, нок, гилос, шафтоли, нектарин, олхўри, хурмо, бодом, грек ёнғоғи, писта ва, албатта, хўраки узум.

Шундай қилиб, об-ҳаво аномалиялари туфайли Ўзбекистоннинг кўплаб асосий мевалари, айниқса, эртаги навлар сегментида маҳсулот етиштириш  ҳажми кескин камайди.  2021 йилда уларнинг нархи юқори бўлиб, бу экспорт ҳажмига ҳам, ички истеъмол ҳажмига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

EastFruit таҳлилчилари прогноз қилганидек, ўрик ҳосили совуқдан энг кўп зарар кўрган. 2021 йилги йиғим-терим мавсумида ўрикнинг ўртача улгуржи нархлари 6-7 баробар юқори бўлди ва 13 000 сўмдан 40 000 сўм/кг гача ўзгариб турди, 2019-2020 йилларда эса ўртача улгуржи нархлар 2000 дан 6000 сўм/кг гача бўлган.

Бундай нархлар ва ҳажмлар билан ўрикни ташқи бозорга жўнатиш ҳажми кескин камайди. 2021 йилда экспорт жисмоний жиҳатдан атиги 9,5 минг тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан қарийб олти баробар қисқарди ва охирги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди. Бунгача Ўзбекистон ўрик экспортини фаол ошириб борган, 2020 йилда мамлакат ушбу сархил мева экспорти бўйича жаҳонда Испаниядан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Об-ҳаво аномалияларидан зарар кўрган мева ва ёнғоқлар рўйхатини олма, нок, шафтоли/нектарин, олхўри, хурмо, гилос, грек ёнғоғи, хандон писта ва бодом давом эттирди.

Олма: июнь ойининг учинчи ўн кунлигида (2021 йил) – эртаги олма навлари учун йиғим-терим мавсумида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йиллардаги нархлардан камида 2,5 баравар юқори бўлди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон шимолий мамлакатларга, биринчи навбатда, Россияга эртаги олма бўйича экспорт нишасини топди. Бироқ, 2021 йилда бундай нархлар билан экспорт ҳақида гапиришга ҳожат ҳам бўлмади. Яна бир омил ёзда Россияда олма нархининг кутилмаганда тушиб кетиши бўлди, чунки, минтақанинг аксарият мамлакатларида захиралар рекорд даражада юқори эди, ҳатто Туркия ва Эрон ҳам олма етказиб беришни кескин оширди.  Шу билан бирга, кўпчилик Россияда ёзда олмага талаб доим кескин камайиб кетишини унутган кўринади, зеро, бозорда мавсумий резаворлар, мева-сабзавотлар пайдо бўлади.

2021 йилнинг июнь ойи охирида EastFruit мутахассислари ушбу йилда Ўзбекистондан “ёзги” олма экспорти ўтган йилларга нисбатан кескин камайишини прогноз қилишган эди. Кейинчалик ташқи савдо статистикаси маълумотлари буни тасдиқлади: 2021 йилнинг май-июль ойларида Ўзбекистондан олма экспорти ҳажми 6,0 минг тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 2,8 баробар камайди ва бу сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

Ўртапишар ва кечки олма навларига келсак, уларнинг оммавий йиғим-терим мавсуми якунида, 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида EastFruit мамлакатнинг турли ҳудуларида совуқнинг олма ҳосилига таъсири ҳақида батафсил сўз юритилган мақолани эълон қилди. Умуман олганда, об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига жиддий зарар етказди. 2021 йилда олманинг ўртача улгуржи нархи 2020 ва 2019 йилги мавсумларга нисбатан камида 30 фоизга юқори бўлди.

Нок ҳосили олма ҳосилидан кўра эрта совуқдан кўпроқ зара кўрди.  Ҳатто 2021 йилнинг октябрь ойи охирида кечпишар навлар йиғим-терими мавсуми якунида ҳам нокнинг ўртача улгуржи нархи 22 000 сўм/кг бўлди, бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 38 фоиз ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан уч баробар юқори кўрсаткичдир.

2021 йилнинг ноябрь ойи бошидан 25 декабрига қадар нокнинг улгуржи нархлари яна 14 фоизга ошди ва барча рекордларни янгилади.

Ўзбекистон нокнинг нетто-импортёри бўлса-да,  мамлакат 2020 йилнинг июнь ойидан сентябрь ойигача 1,1 миллион долларлик 1,0 минг тонна маҳсулот экспорт қилган.  2021 йилнинг худди шу даврида ҳосил пастлиги ва нокнинг юқори нархлари фонида унинг экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан қарийб 3 баробар, экспорт тушуми эса 4,5 баробар қисқарди.

Шафтоли/нектарин: 2021 йил мавсумида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йилги мавсумга нисбатан 2,5-3 баравар юқори эди. 2021 йилда шафтоли ва нектарин экспорти 2020 йилга нисбатан 36 фоизга камайган ҳолда 55,2 минг тоннани ташкил этди.  Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон 82,2 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорт қилиб, ушбу маҳсулотни экспорт қилувчи мамлакатлар рейтингида жаҳонда 5-ўринни эгаллаган.

Олхўри: Ўзбекистонда 2021 йил мавсумининг аксарият қисмида олхўрининг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йилги мавсумга нисбатан қарийб 3 баробар юқори бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилда мавсум ҳам қисқа бўлди – сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида улгуржи бозорда олхўри бўйича таклифлар деярли бўлмади, 2020 йилда эса бу маҳсулот ноябрь ойи ўрталарига қадар бозорда мавжуд бўлган.

Юқори нархлар ва қисқа мавсумга қарамай, сархил олхўри экспорти жисмоний жиҳатдан 2020 йилга нисбатан атиги 14 фоизга камайди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан сархил олхўри экспорти кетма-кет иккинчи йил қисқармоқда, бу эса ўз навбатида, 2021 йилги мавсумда ҳосилнинг нисбатан пастлиги –  якунланган йилда экспорт қисқаришига ягона сабаб эмаслигидан далолатдир. Қолаверса, 2020 ва 2021 йилларда ушбу маҳсулотнинг экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан ҳатто 2017 ва 2018 йиллардагидан ҳам паст бўлди. 2019 йил ҳисобга олинмаганда, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистондан олхўри экспорти динамикасида барқарор пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

Хурмо: 2018 ва 2019 йилларда икки йил кетма-кет хурмо экспорти камайганидан сўнг 2020 йили Ўзбекистон ушбу маҳсулотни рекорд ҳажмда экспорт қилди ва ҳатто жаҳондаги энг йирик хурмо экспортёрлари Топ-4 лигига кирди. Аммо 2021 йилда яна ўша муаммо – об-ҳаво аномалиялари туфайли хурмонинг оммавий йиғим-терими одатдагидан 10 кун кеч бошланиб, 2021 йилги ҳосил 2020 йилгига нисбатан паст бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилда экспортёрларнинг фермерлардан харид қилиш нархлари ўтган йилга нисбатан юқори бўлди: 2021 йилнинг октябрь ойи бошида харид нархлари ўтган йилги даражалардан қарийб 30 фоизга, октябрь ойи ўрталарига келиб эса 70 фоизга баланд эди.

Ўзбекистондан хурмо экспорти мавсуми август ойининг учинчи ўн кунлигида бошланиб, келаси йилги январь ойининг иккинчи ярмида тугайди. Лекин энг фаол фаза сентябрдан декабргача бўлган давр ҳисобланади, бу умумий экспорт ҳажмининг қарийб 98 фоизи демак.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойи бошидан декабрь ойи охирига қадар хурмо экспорти жисмоний жиҳатдан 74,6 минг тоннага етди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кам кўрсаткичдир.

Ўз-ўзидан аёнки, Испанияда хурмо ҳосилининг камайиши Ўзбекистонга ўз меваси учун қимматроқ нарх белгилаш имконини берган бўлса-да, Ўзбекистонда ҳам ҳосил кутилганидан паст  бўлди. Шунга кўра, маҳаллий истеъмолчилар ушбу анъанавий мева учун кўпроқ пул тўлашига тўғри келди, афтидан, Ўзбекистонда унинг истеъмоли камайган кўринади.

Гилос ҳосили бошқа турдаги данакли мевалар билан солиштирганда об-ҳаво аномалияларидан камроқ зарар кўрди. Аниқроғи, гилоснинг эртаги навлари, шунингдек, гилос бошқалардан кўра эртароқ пишиб етиладиган ҳудудларда ушбу меванинг ҳосили зарар кўрди.

Шу боис, 2021 йилги мавсумда гилоснинг бозорда йирик партияларини пайдо бўлиши ва бу меванинг оммавий  йиғим-терим даври ўтган йилга нисбатан 7-10 кун кечроқ ва анча юқори нархларда бошланди. Йиғим-терим мавсуми бошида гилоснинг ўртача улгуржи нархлари унинг калибрига қараб, ўтган йилги кўрсаткичдан 1,5-2 баробар юқори бўлди. Кейин, йиғим-терим мавсуми фаол фазага кирган сари нархлар кескин пасая бошлади, оммавий йиғим-терим мавсуми охирига келиб, ўртача улгуржи нархлар калибрга қараб, ўтган йилги нархларга нисбатан 10-25% паст эди. Йирик калибрли гилос нархининг пасайиш суръати кичик калибрли гилосга нисбатан юқори бўлди.

EastFruit таҳлилчилари “Ўзбекистон: сара гилос экспортга – нархи арзон, майда гилос ички бозорга – нархи қиммат” деб номланган мақолада нима сабабдан экспортбоп (йирик калибрли) гилос  нархи мавсум давомида кичик калибрли гилос нархига нисбатан анча тез пасайганини изоҳлашди.

Шундай бўлса-да, гилос данакли мевалар орасида Ўзбекистон 2021 йилда экспорт ҳажмини кескин оширган ягона мева бўлди, жисмоний жиҳатдан эса экспорт 2020 йилги 29,3 минг тонна (56,4 млн. долларлик)га нисбатан икки баробар ошиб, 60,1 минг тонна (83,1 млн. долларлик)ни ташкил этди.  Бу Ўзбекистондан гилос экспорти бўйича тарихий рекорд кўрсаткичдир. Бироқ, гилос экспорт нархи антирекордга яқин бўлди.

Грек ёнғоғи: Ўзбекистонда ёнғоқ йиғим-терими сентябрь ойи бошида бошланади. 2021 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида эса EastFruit таҳлилчилари фермерлар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида ёнғоқнинг ушбу турини йиғиб олиш учун об-ҳаво аномалияларидан зарар кўришнинг дастлабки ҳисоб-китобларини ўтказишди. Фермерларнинг фикрига кўра, ёнғоқ ҳосилининг совуқдан зарари мамлакат ҳудудига қараб, 5% дан 50% гача бўлган. Ўзбекистон бўйича ўрта ҳисобда ёнғоқ ҳосили 20-30 фоизга камайган.

Ёнғоқнинг оммавий йиғим-терим мавсуми якунига кўра, пўстлоқли грек ёнғоғининг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан 30-40 фоиз юқори бўлди.

Нисбатан юқори нархларга қарамай, 2021 йил ҳосилидан ёнғоқ экспорти ўсди. Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 2,2 минг тонна (8,5 млн. долларлик) ёнғоқ экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 63 фоиз, экспорт тушуми бўйича эса 25 фоиз кўпдир.

Хандон писта: писта ҳосилига совуқдан етган зарар ёнғоқ ҳосили кўрган зарардан сезиларли даражада кўпроқ эди. Бу эса ушбу маҳсулотнинг юқори нархларида акс этди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хандон писта, асосан, мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ёввойи ҳолда ўсади. Тўғри, кейинги йилларда Ўзбекистонда маданий хандон писта етиштиришга бўлган қизиқиш муттасил ортиб бормоқда, ҳатто улкан режалар ҳам тилга олинмоқда. Қолаверса, Ўзбекистонда хандон писта етиштириш учун шароитлар деярли идеал даражада.

Мамлакатда хандон писта ҳосилини йиғиб олиш август ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, сентябрнинг учинчи ўн кунлигида тугайди. Йиғим-терим мавсуми якунига кўра, яъни, 2021 йилнинг сентябрь ойи охири ва октябрь ойи бошида хандон пистанинг ўртача улгуржи нархлари 160 минг сўм/кг ни ташкил этди. Бу 2020 ва 2019 йилларнинг шу даврига нисбатан 60 фоиз юқори кўрсаткичдир. Хандон пистанинг улгуржи нархлари 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача шу даражада сақланиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Калифорния штатида хандон писта қандай етиштирилишини ушбу видеода кўришингиз мумкин.

Бодом: EastFruit мутахассислари 2021 йил март ойида кузатилган иккинчи совуқ тўлқинидан сўнг Ўзбекистон фермерлари ва боғбонлари ўртасида ўтказган сўров натижаларига кўра, бодом ҳосилининг бой берилиши мамлакат ҳудудига қараб, 30% дан 90% гача баҳоланган эди. Паст ҳосил кутилаётгани боис, Ўзбекистонда бодом нархи “осмонга кўтарилди”.  2021 йилнинг март ойи охиридан июнь ойи ўрталарига қадар пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархи икки баробар – 50 000 сўм/кг дан 100 000 сўм/кг гача ошди, бу 2020 йилнинг худди шу санасидагидан қарийб 80 фоиз юқори кўрсаткичдир. Нархлар шу даражада 20 августгача – ўртапишар бодом навларининг янги ҳосили йиғиб олиниши бошлангунга қадар сақланиб турди.

Бироқ, кейинчалик бодомнинг улгуржи нархлари туша бошлади ва бозорда барқарор пасайиш тенденцияси шаклланди. 2021 йилнинг август ойи охиридан ноябрь ойи охиригача пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархлари 2,5 баробар пасайиб, 40 000 сўм/кг га етди. Натижада, 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан декабрь ойи охиригача бодомнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоиз паст бўлди.

Ҳосил бой берилиши кутилаётгани ва Ўзбекистонга ушбу маҳсулот импортининг деярли йўқлиги фонида бодом нархи бундай кескин тушиши нима билан изоҳланади?

Ўзбекистоннинг EastFruit жамоаси фикрига кўра, бунга икки сабаб бор.  Биринчидан, энг ёмон йўқотишни кутиш фақат июль ойининг охирида бошланадиган эртаги бодом навларида ўзини оқлади. Йиғим-терими август ва сентябрь ойларининг иккинчи ярмида бошланадиган ўртапишар ва кечки навларда ҳосил кутилганидан яхши бўлди.  Иккинчи сабаб – Ўзбекистонда бодом плантацияларининг кенгайтирилиши. Жорий йилда бозорга мева бера бошлаган янги бодомзорлардан маҳсулот келгани ҳам нарх-навога жиддий таъсир қилди.

Узум: ҳосилдорлик паст, лекин маҳсулот етиштириш ҳажми кўп

Ўзбекистонда қиш ойлари ва баҳорнинг дастлабки икки ҳафтасида кузатилган об-ҳаво аномалиялари узум ҳосилига жиддий таъсир кўрсатмади.

Бироқ, баҳорги ёғингарчиликнинг нисбатан камлиги, марказий зона ва жанубий вилоятларнинг айрим ҳудудларида суғориш билан боғлиқ муаммолар, ёзнинг ўтган йилларга нисбатан иссиқ ва қуруқ келиши Ўзбекистонда 2021 йилги узум ҳосилдорлиги пасайишига олиб келди.

Шунга қарамай, узумзорлар майдонларини кенгайиши ҳисобига 2021 йилда хўраки узум етиштириш ҳажми 2020 йилга нисбатан юқори бўлди. Сўнгги тўрт йилда 52 минг гектар янги узумзорлар барпо этилди.  2021 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 90 минг гектар майдонда узум етиштирилмоқда.  Натижада, 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда узумнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилга нисбатан 25 фоиз арзонроқ бўлди.

Экспорт мавсуми қизғин паллада Ўзбекистон фермерлари ва экспортёрлари Россия бозорида хўраки узумнинг  катта ҳажмдаги таклифларга дуч келишгани ажабланарли эмас. Август ойи охири ва сентябрь ойи бошида Москванинг энг йирик мева-сабзавот улгуржи бозори – “Фуд Сити” том маънода Ўзбекистон узумига тўлиб кетди ва унинг нархи ниҳоятда паст бўлди. Бу табиий ҳол, чунки, кейинги йилларда Туркия, Ҳиндистон, Молдова, Арманистон, Эрон ва Озарбайжон каби рақобатдош давлатлардан узум етказиб бериш ҳажми ортиб бормоқда. Ушбу мамлакатларнинг аксарияти замонавий ва чакана савдо учун қулай қадоқдаги навларни таклиф қиляпти.

Ўзбекистонда етиштирилаётган узум навларининг ташқи бозордаги рақобатбардошлиги масаласига, жумладан, янги ташқи бозорларини очиш имкониятларига келсак, EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, бу масалада истиқболлар у қадар қувонарли эмас. 2021 йилнинг май ойида эълон қилинган Ўзбекистонда энг оммабоп хўраки узум навлари рейтинги таҳлил қилинган материал фермерлар ва экспортерлар орасида жиддий муҳокамага сабаб бўлди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда хўраки узумнинг энг йирик экспортёри бўлиб, ушбу маҳсулотни экспорт қилувчи жаҳоннинг энг йирик Топ-15  мамлакатлари қаторидан жой олган. Бундан ташқари, узум Ўзбекистон мева-сабзавот тармоғидаги асосий экспорт позицияси ҳисобланади, айниқса, майиз экспортини ҳам ҳисобга олсак. Афсуски, ўзбек узумининг экспорти фақат постсовет ҳудудидаги мамлакатлар билан чекланган – Ўзбекистондаги хўраки узумнинг деярли бутун экспорт ҳажмини уч давлат: Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон сотиб олади.

Давлат раҳбари 2021 йилнинг июль ойида узумчилик ва узумни саноатда қайта ишлашни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг 44 та ҳудудида янги экспортбоп плантациялар ташкил этиш вазифасини қўйган эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун бюджетдан қўшимча субсидия ва компенсациялар ажратиш, узумчиликда фойдаланиладиган техника ва технологиялар олиб кирилишини рағбатлантириш, солиқ имтиёзларини бериш, узумзорлар барпо этишни молиялаштириш учун банк ресурсларидан $100 млн.  миқдорида маблағ ажратиш, хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги серҳосил, уруғсиз, совуқ ва касалликларга чидамли узум навларини яратиш кўзда тутилган.

2021 йилда экспорт ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлар бўйича ўсиш суръатига кўра, хўраки узум сархил мева сегментида гилосдан кейин 2-ўринни эгаллади. 2021 йилнинг июнь-декабрь ойларида (Ўзбекистондан хўраки узум экспорти мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланади) Ўзбекистон жами 213,6 минг тонна (145,7 млн долларлик) хўраки узум экспорт қилди. 2020 йилнинг шу даврига нисбатан узум экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 63 фоизга, экспорт тушуми эса 16 фоизга ошди.

Жисмоний ҳажм ва тушум ўсишидаги бундай жиддий фарқ 2021 йилда Ўзбекистон хўраки узумини ташқи бозорларга жўнатиш нархи 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 30 фоиз арзонлашгани билан изоҳланади. 2021 йилда логистика харажатлари кескин ошганини инобатга олсак, узум етиштирувчиларнинг бундай экспортдан тушган даромади янада камайди, деб тахмин қилиш мумкин.  Бу эса ўз навбатида, бутун узумчилик тармоғини модернизация қилиш зарурлигини англатади, хусусан, навларни алмаштиришдан тортиб, ишлов бериш, совутиш, қадоқлаш ва логистика таъминотини такомиллаштиришгача бўлган жараёнларни қамраб олган ҳолда.

Сообщение Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/feed/ 0
Самарқандлик узум етиштирувчилар томчилатиб суғориш усулидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/samarqandlik-uzum-etishtiruvchilar-tomchilatib-suqorish-usulidan-tobora-koproq-foydalanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/samarqandlik-uzum-etishtiruvchilar-tomchilatib-suqorish-usulidan-tobora-koproq-foydalanmoqda/#respond Fri, 17 Dec 2021 04:30:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95263 Биргина Самарқанд вилояти (Ўзбекистон)нинг Самарқанд туманида икки юздан ортиқ фермер хўжалиги узум етиштириш билан шуғулланади.  “Народное слово” газетасининг хабар беришича, ушбу экин учун 3776 гектар майдон ажратилган. Бу йилги ҳар гектардан 35-40 тоннани ташкил қилди. Ўтган йили совуқлар туфайли бу кўрсаткич нача кам бўлган. “Пеши Куҳ парранда” кўп тармоқли фермер...

Сообщение Самарқандлик узум етиштирувчилар томчилатиб суғориш усулидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Биргина Самарқанд вилояти (Ўзбекистон)нинг Самарқанд туманида икки юздан ортиқ фермер хўжалиги узум етиштириш билан шуғулланади.  “Народное слово” газетасининг хабар беришича, ушбу экин учун 3776 гектар майдон ажратилган. Бу йилги ҳар гектардан 35-40 тоннани ташкил қилди. Ўтган йили совуқлар туфайли бу кўрсаткич нача кам бўлган.

“Пеши Куҳ парранда” кўп тармоқли фермер хўжалигининг 40 гектар майдонида ўндан ортиқ узум навлари етиштирилиб, ҳосилнинг асосий қисми қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Катта плантацияда томчилатиб суғориш усули тўлиқ амалга ошириляпти.

«Сув тежовчи технологияларнинг афзалликларини анчадан бери биламиз. Бу усул нафақат маблағ тежаш, балки юқори ҳосил олиш имконини ҳам беради.  Етиштирилаётган маҳсулотларни Россия ва Қозоғистон давлатлари харид қилмоқда. Узумларимиз ўзига хос таъми ва жозибали ташқи кўриниши билан ажралиб туради. Қолган 30 гектар майдонда интенсив боғлар барпо этилган, бу ерда мевали дарахтлардан ташқари кўчатлар ҳам етиштирамиз”, дейди корхона раҳбари Умарқул Ҳамроқулов.

Томчилатиб суғориш самарадорлигини» Азизов Қурбон» кўп тармоқли фермер хўжалиги тажрибаси ҳам тасдиқлайди. Бу ернинг умумий майдони – 129 гектар. Шунинг 50 гектардан ортиғи узумчилик учун ажратилган.

«Илгари ерни суғориш учун кўп вақт керак бўлган. Сув манбаи узоқ, уни плантацияларга етказиб бериш учун навбатга туриш зарур эди. Ҳозир ўзимизнинг артезиан қудуғимиз, сув таъминоти учун улкан сув омборимиз бор. Суғориш вақти максимум 24 соатни ташкил қилади”, дейди Жамшед Азизов.

Фермер узум етиштиришнинг республикадаги энг илғор усулларидан бири сифатида эътироф этилган Фарғона усулини жорий қилди. Инновациялар фермер хўжалигининг ҳосилдорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш имконини бермоқда. Жорий йилда маҳсулотнинг 80 фоизини экспорт қилиш режалаштирилган.

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ҳам узумчилик ривожланмоқда.  Бу ерда суғориш тизими йўқлиги сабаб, ўнлаб йиллар давомида ташландиқ, бегона ўтлар кўпайиб кетган ҳудудларни қишлоқ хўжалигига жалб этиш лойиҳаси амалга оширилди. Дўстлик массиви яқинидаги Ингичка қишлоғида тоғолди ҳудудлардаги минглаб гектар лалми ерлар ўзлаштирилмай ётган эди.  Булар баҳор фаслининг охирига келиб қуёшдан бутунлай куйиб кетадиган ва бегона ўтлар билан қопланидан чўл зоналаридир. Ушбу ҳудудларда токзорлар барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳани бошлаш учун суғориш билан боғлиқ асосий масала ҳал қилинди.

«Ҳар бирининг чуқурлиги 230 метрдан ортиқ бўлган 37 та артезиан қудуғи қазилиб, ҳаёт бахш этувчи намликни тўплаш учун 12 та сув омбори барпо этилди. Ана шундай меҳнат эвазига олинган сувдан самарали фойдаланиш мақсадида 1 минг 600 гектар майдонга томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилди. Ва бу ерга ички ҳамда ташқи бозорда харидоргир, сархил ва қуритилган юқори маҳсулдор узум навларини экиш имконияти пайдо бўлди», дейди Пайариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Саидхон Маликов.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон бу йил рекорд даражада узум экспорт қилди

Узум плантацияларини шакллантиришда шарт-шароит яратилиши аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш каби долзарб муаммони ҳал қилишга киришиш имконини берди. Ўзлаштирилган ерлар 50 сотихлик участкаларга бўлиниб, 3200 нафар маҳаллий аҳолига узоқ муддат фойдаланиш учун берилди. Ўзбекистонликлар  далада оилавий меҳнат қилишини инобатга олсак, бу ерда ўн мингга яқин киши иш билан таъминланган.

Деҳқонлар асосий узум ҳосилини 3-4 йил ичида олади. Жорий йилнинг ўзидаёқ, қаторлар оралаб саримсоқ, помидор, бодринг, қовоқ, нўхат, картошка пишиб етилди.

Янги қишлоқ кооперативлари агрономлари бу ҳудудда томчилатиб суғоришнинг афзалликларини яққол намоён этмоқда. Ерга сув бериш кечаси фақат икки соат давомида амалга оширилади. Ресурслардан оқилона фойдаланиш туфайли етарли ҳажмдаги намлик нафақат ўсимликлар илдизига кириб боради, балки кўчатлар атрофидаги бир метргача бўлган радиусда тупроқнинг ўртача даражадаги намлигини таъминлайди.  Бундай технологияларнинг узлуксиз ишлаши учун Ингичка қишлоғига узунлиги 28 километрдан ортиқ алоҳида юқори вольтли линия тортилди.

Сообщение Самарқандлик узум етиштирувчилар томчилатиб суғориш усулидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/samarqandlik-uzum-etishtiruvchilar-tomchilatib-suqorish-usulidan-tobora-koproq-foydalanmoqda/feed/ 0
Туркия узумининг энг қизғин мавсуми бир неча ҳафта ичида тугайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-uzumining-eng-qizqin-mavsumi-bir-necha-hafta-ichida-tugaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-uzumining-eng-qizqin-mavsumi-bir-necha-hafta-ichida-tugaydi/#respond Thu, 02 Dec 2021 04:30:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93675 «Султана» навли Туркия узумлари ҳали ҳам сероб, аммо мавсум якунига етиб бормоқда. «Кичикроқ миқдордаги узумлар йил охиригача сотилади, аммо асосий мавсум тахминан икки ҳафта ичида тугаши кутилмоқда», дейди Карлсруэ шаҳри (Германия)даги оилавий компаниянинг мева-сабзавот сотувчиси Нодир Саҳин. Компания ўз мижозларига – асосан, мустақил ритейлерлар, бозор савдогарлари ва реставраторларга «Sultana» навининг...

Сообщение Туркия узумининг энг қизғин мавсуми бир неча ҳафта ичида тугайди появились сначала на EastFruit.

]]>

«Султана» навли Туркия узумлари ҳали ҳам сероб, аммо мавсум якунига етиб бормоқда. «Кичикроқ миқдордаги узумлар йил охиригача сотилади, аммо асосий мавсум тахминан икки ҳафта ичида тугаши кутилмоқда», дейди Карлсруэ шаҳри (Германия)даги оилавий компаниянинг мева-сабзавот сотувчиси Нодир Саҳин.

Компания ўз мижозларига – асосан, мустақил ритейлерлар, бозор савдогарлари ва реставраторларга «Sultana» навининг оч ранглисини, шунингдек, қизил ва тўқ ранглисини таклиф қилади. “Мавсум тахминан икки ой аввал бошланган эди: узумнинг тўқ рангдаги навлари тобора оммалашиб бормоқда, ҳолбуки, авваллари оч рангли навларга талаб кўпроқ эди. Менинг фикримча, нарх тенденциялари бу ҳолатга мос келади», дейди ўз маҳсулотларини сифатига қараб 5 кг учун ўртача 12 евродан сотаётган Саҳин. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзди.

Анорнинг барқарор бозори

Саҳин ҳозирги кунда “Sultana” навли узумдан ташқари Туркиядан кўп миқдорда анор ҳам сотиб олмоқда. Унинг сўзларига кўра, коронавирус туфайли чегара назорати кучайтирилганига қарамай, анорлар сифати жуда яхши. Одатда, мева қанчалик катта бўлса, шунча қиммат бўлади. Катта калибрли анорлар ҳали-ҳануз ушбу секторда оммабоплигича қолмоқда. Бундай йирик анорларнинг 7-8 донаси 5 кг ни ташкил қилади.

Саҳиннинг фикрича, Ўртаер денгизининг бошқа  мамлакатлари ҳам ҳозир кенг миқёсда анор етиштираётган бўлса-да, турк маҳсулотлари энг қизғин мавсумда ҳам тенгсиздир. “Испания, Италия ва Исроил, одатда, Туркия билан рақобатлаша олмайди, шунга қарамай, бу йил Италия сифати ёмон эмас. Испания мевалари бироз оқишроқ ва  ширинроқ, Туркиянинг Анталия вилоятидаги анорлар эса ширинроқ. Шу боис, улар кўплаб мижозлар орасида машҳур», дейди Саҳин.

Сообщение Туркия узумининг энг қизғин мавсуми бир неча ҳафта ичида тугайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-uzumining-eng-qizqin-mavsumi-bir-necha-hafta-ichida-tugaydi/feed/ 0
Шакарсиз узум пастиласи – украиналик узум етиштирувчидан суперфуд https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shakarsiz-uzum-pastilasi-ukrainalik-uzum-etishtiruvchidan-superfud/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shakarsiz-uzum-pastilasi-ukrainalik-uzum-etishtiruvchidan-superfud/#respond Sat, 06 Nov 2021 07:30:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91261 Украина фермерлари ва крафт маҳсулотларини  ишлаб чиқарувчилар истеъмол трендларини доимий кузатиб боришмоқда. Соғлом турмуш тарзи озиқ-овқат бозорининг ҳаракатлантирувчи омилларидан биридир. Хусусан, соғлом ширинликларга талаб ортиб бормоқда. Яқинда бозорда янги маҳсулот пайдо бўлди – шакарсиз ширин узум пастиласи. Хўраки узум етиштиришга ихтисослашган ВIНС компаниясининг директори Татьяна Шмаглюченко (Одесса вилояти) ўғли учун...

Сообщение Шакарсиз узум пастиласи – украиналик узум етиштирувчидан суперфуд появились сначала на EastFruit.

]]>

Украина фермерлари ва крафт маҳсулотларини  ишлаб чиқарувчилар истеъмол трендларини доимий кузатиб боришмоқда. Соғлом турмуш тарзи озиқ-овқат бозорининг ҳаракатлантирувчи омилларидан биридир. Хусусан, соғлом ширинликларга талаб ортиб бормоқда. Яқинда бозорда янги маҳсулот пайдо бўлди – шакарсиз ширин узум пастиласи. Хўраки узум етиштиришга ихтисослашган ВIНС компаниясининг директори Татьяна Шмаглюченко (Одесса вилояти) ўғли учун фойдали ширинликлар топишга ҳаракат қилар экан, дўконлардан 100% табиий ва етарлича мазали  маҳсулотни ҳеч топа олмади. Шу сабабли, узумзорлар эгаси бундай маҳсулотни ўзи яратишга қарор қилди. Ва бунинг уддасидан чиқди ҳам. Энди Татьяна нафақат оиласи, балки сотиш учун ҳам ширинликлар тайёрламоқда, деб хабар берди SEEDS.

“Бу йилги кашфиёт мен учун узум пастиласи бўлди. Бу таваккал ва экспромт эди. Ўғлим юпқа пастилаларни ёқтирмайди, менга эса ҳамма дўконларда мавжудлари ёқмайди. Баъзан уйдаги «музокара»лар «ширин валюта» талаб қилади ва мактабга, албатта, бирор ширин егулик олиб кетилиши керак. Хўш, нега бу узум бўлмасин? Майиз мазали, албатта, лекин ноқулай. Биз истаган ширинлик шундай бўлиши керакки, уни очиб ейиш қулай бўлсин, ҳажми катта бўлмасин. Биз қалин пастила тайёрлашга қарор қилдик – ғайриоддий, хушбўй, ширин. Мен, одатда, узумнинг «Юпитер» навини пўстлоғисиз истеъмол қиламан, жуда қалин туюлади, гарчи, унда витамин, антиоксидант ва антоцианларнинг кўп қисми мавжуд бўлса-да. Хуллас, қалин пастиламизда уни сақлаб қолишга муваффақ бўлдик ва у ҳатто таъмни бойитди», дейди Татьяна Шмаглюченко.

Фермер Украина боғдорчилик бизнесини ривожлантириш лойиҳаси (UHBDP) кўмаги билан узумни қайта ишлаш учун ускуналар, хусусан, инфрақизил қуритгич олди. Энди Татьяна оқ ва қора майиз, шунингдек, пастила ишлаб чиқаради. Татьяна ўзининг крафт маҳсулотларини Интернет орқали сотмоқда.

Сообщение Шакарсиз узум пастиласи – украиналик узум етиштирувчидан суперфуд появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shakarsiz-uzum-pastilasi-ukrainalik-uzum-etishtiruvchidan-superfud/feed/ 0