USDA • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 29 Dec 2021 05:17:21 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png USDA • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/#respond Wed, 29 Dec 2021 06:30:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96235 2021/22 мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш Хитойда ҳосил ошиши ҳисобига 1,1 миллион тоннага ошиб, 25,6 миллион тоннага етади.  2020/21 йилги мавсумда кучли ёмғирдан кейин Чилидан етказиб бериш тикланиши ҳисобига экспорт 3,7 миллион тоннани ташкил қилади.  Бу хусусда Fruit-inform АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига асосланиб ёзмоқда. Хитойда 2021/22 йилги...

Сообщение USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021/22 мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш Хитойда ҳосил ошиши ҳисобига 1,1 миллион тоннага ошиб, 25,6 миллион тоннага етади.  2020/21 йилги мавсумда кучли ёмғирдан кейин Чилидан етказиб бериш тикланиши ҳисобига экспорт 3,7 миллион тоннани ташкил қилади.  Бу хусусда Fruit-inform АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига асосланиб ёзмоқда.

Хитойда 2021/22 йилги мавсумда хўраки узум ҳосили Шинжон, Хэбэй ва Шаньдуннинг етакчи ҳудудларида маҳсулот етиштиришнинг ўсиши ҳисобига 300 минг тоннага ошиб, 11,2 миллион тоннага етади. Шунингдек, мамлакатда узум етиштириш майдонлари кенгайиб, қишлоқ хўжалигининг янги усулларига инвестициялар кўпаймоқда. Хитойдан хўраки узум экспорти 100 минг тоннага камайиб, 330 минг тоннагача тушади, импорт эса 16 минг тоннага ўсиб, 210 минг тоннани ташкил этади.

Ҳиндистонда хўраки узум ҳосили 26 фоизга ўсиб, 2,9 миллион тоннагача етиши кутилмоқда. Яхши об-ҳаво ва мавсумий ишчилар сафи кенгайиши Ҳиндистонда узум ҳосилини оширди. Бу мамлакатдан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 13 минг тоннага ошиб, 280 минг тоннага етиши кутилмоқда.

Туркиянинг узум етиштириш бўйича етакчи ҳудуди ҳисобланмиш Манисадаги узумзорлар совуқдан зарар кўргани сабаб, узум етиштириш 280 минг тоннага қисқариб, 1,9 миллион тоннага тушади.  Экспорт 15 минг тоннага ошиб, 230 минг тоннага етади.

2021/22 йилги мавсумда Европа Иттифоқида хўраки узум етиштириш 1,4 миллион тоннани ташкил этади. Логистика харажатлари ошиши туфайли экспорт 9 минг тоннага қисқариб, 170 минг тоннага тушади.  Истеъмолчилар талаби тикланиши ва Жанубий яримшар мамлакатларида узум етиштириш кўпайиши ҳисобига импорт 20 минг тоннага ошиб, 590 минг тоннага етади.

АҚШда хўраки узум ҳосили 34 минг тоннага ўсиб, 905 минг тоннага етади.  Экспорт 290 минг тоннагача қисқаради, импорт эса 30 минг тоннага ошиб, 700 минг тоннани ташкил этади.

Перуда хўраки узум етиштириш 700 минг тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Red Globe нави етакчи мавқеини сақлаб қолади.  Экспорт 510 минг тоннагача ошади.

Чилида хўраки узум ҳосили ўтган йилги кучли ёмғирдан зарар кўрган нохуш мавсумдан сўнг тикланиши кутилмоқда. 2021/22 мавсумда Чилида узум етиштириш 145 минг тоннага ошиб, 810 минг тоннага етади. Фермерлар юқори рентабелликка эга, истеъмолчилар юқори баҳолайдиган чидамли навларни етиштиришни бошлашади. Чили хўраки узумининг экспорти 20 фоизга ошиб, 645 минг тоннани ташкил этади.

Жанубий Африкада хўраки узум етиштириш 380 минг тоннагача ошади.  Мамлакат фермерлари истеъмолчиларга хуш ёқадиган уруғсиз навларни етиштиришда давом этмоқда. Экспорт 344 минг тоннага етади.

USDА таҳлилчилари Австралияда узум ҳосили 210 минг тоннагача етишини, экспорт эса 10 минг тоннага ошиб, 130 минг тоннага боришини тахмин қилишмоқда.

USDА мутахассисларининг прогнозларига кўра, 2021/22 йилги мавсумда Россияга хўраки узум етказиб бериш Туркия ва Ўзбекистондан импорт ҳажми ошиши ҳисобига 40 минг тоннага ошиб, 370 минг тоннага етади.

Сообщение USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/feed/ 0
USDA прогнози – 2025 йилга бориб, голубиканинг глобал экспорти 3 миллиард долларга етади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-prognozi-2025-yilga-borib-golubikaning-global-eksporti-3-milliard-dollarga-etadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-prognozi-2025-yilga-borib-golubikaning-global-eksporti-3-milliard-dollarga-etadi/#respond Fri, 29 Oct 2021 11:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90552 Америка Қўшма Штатларининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига кўра, 2025 йилга бориб, голубика экспорти маблағ кўринишида 3 миллиард долларгача ўсади. Голубиканинг 7 та энг йирик экспортёрлари – Перу, Чили, Мексика, АҚШ, Жанубий Африка, Польша ва Канада 2019 йилда жаҳон бозорига 2,1 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берди. 2016 йилдан буён 7...

Сообщение USDA прогнози – 2025 йилга бориб, голубиканинг глобал экспорти 3 миллиард долларга етади появились сначала на EastFruit.

]]>

Америка Қўшма Штатларининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига кўра, 2025 йилга бориб, голубика экспорти маблағ кўринишида 3 миллиард долларгача ўсади.

Голубиканинг 7 та энг йирик экспортёрлари – Перу, Чили, Мексика, АҚШ, Жанубий Африка, Польша ва Канада 2019 йилда жаҳон бозорига 2,1 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берди. 2016 йилдан буён 7 та давлатдан ушбу резавор экспортининг умумий ўсиши йилига ўртача 18%ни ташкил қилди.

«Агар бу мамлакатлардан ташқи бозорларга голубика етказиб бериш ҳажми кейинги 5 йил ичида йилига ўртача 5 фоиз ўсадиган бўлса, 2025 йилга бориб, жаҳон голубика экспорти деярли 3 миллиард долларни ташкил қилади», дейилади USDA ҳисоботида.

ФАО экспертларининг таъкидлашича, глобал голубика экспортининг пасайиши 2010 йилдан бери содир бўлмаган. 2015 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда жаҳон бозорига етказиб бериш ҳажмининг йиллик ўсиши ўртача 46 минг тоннани ташкил этган.

АҚШдан ташқи бозорларга голубика етказиб бериш ҳажмининг ўсиши унчалик сезиларли даражада бўлмаган. Умуман, 2010 йилдан 2019 йилга қадар Америка голубикаси экспорти маблағ кўринишида 30% га ошган. Шу билан бирга, 4 йил кетма-кет – 2014 йилдан 2017 йилга қадар – мамлакатда ушбу турдаги резаворни етиштириш камайгани сабабли етказиб бериш ҳажми қисқарди. Шундай қилиб, 2013 йилда АҚШдан голубика экспорти қиймати 147 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб, у 107 миллион долларгача камайди ва 2020 йилда атиги 121 миллион долларга ўсди. Қўшма Штатлар жаҳонда  голубика экспорти бўйича  Перу, Чили ва Мексикадан кейин 4-ўринни эгаллайди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда голубика – катта сармоявий имконият

2010 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда глобал голубика етиштириш 439 минг тоннадан 1 миллион тоннагача ошди. Шу вақт ичида ушбу турдаги мевани етиштирувчи мамлакатлар сони 26 тадан 30 тага кўпайган, шу билан бирга, 27 та давлатда голубика ҳосили ортган, деб хабар бермоқда FruitNews.

2010 йилда АҚШ (224 минг тонна), Канада (84 минг тонна), Чили (76 минг тонна) ва Франция (11 минг тонна)да йилига 10 минг тоннадан ортиқ голубика етиштирилди. 2012 йилдан бери ҳар йили камида 10 минг тонна голубика етиштирадиган мамлакатлар сони барқарор ўсиб борди ва 2019 йилга келиб, камида 11 давлат ушбу ҳажмда голубика етиштирган. Етиштириладиган ҳосил ҳажмининг энг тез ўсиши Перуда кузатилди, у ерда 2019 йили 125 минг тонна голубика ҳосили йиғиб олинди.

Сообщение USDA прогнози – 2025 йилга бориб, голубиканинг глобал экспорти 3 миллиард долларга етади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-prognozi-2025-yilga-borib-golubikaning-global-eksporti-3-milliard-dollarga-etadi/feed/ 0
Жорий мавсумда Хитой 2020 йилдагидек кам бодом ва ёнғоқ ҳосилини йиғади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-mavsumda-khitoy-2020-yildagidek-kam-bodom-va-yonqoq-hosilini-yiqadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-mavsumda-khitoy-2020-yildagidek-kam-bodom-va-yonqoq-hosilini-yiqadi/#respond Thu, 14 Oct 2021 06:05:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89009 Америка Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА)нинг прогнозларига кўра, Хитойда ёнғоқ (пўстлоқсиз)ни тижорат мақсадларида етиштириш  2021/22 маркетинг йилида (сентябрь-август) 1,1 млн. метрик тонна даражасида бўлади. Ва 2020/21 маркетинг йили учун тахмин қилинган ёнғоқ етиштириш ҳажмига нисбатан ўзгаришсиз қолади. Баҳорги совуқ ёнғоқ етиштириладиган энг йирик провинция – Шинжонда ишлаб чиқаришни ўтган...

Сообщение Жорий мавсумда Хитой 2020 йилдагидек кам бодом ва ёнғоқ ҳосилини йиғади появились сначала на EastFruit.

]]>

Америка Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА)нинг прогнозларига кўра, Хитойда ёнғоқ (пўстлоқсиз)ни тижорат мақсадларида етиштириш  2021/22 маркетинг йилида (сентябрь-август) 1,1 млн. метрик тонна даражасида бўлади. Ва 2020/21 маркетинг йили учун тахмин қилинган ёнғоқ етиштириш ҳажмига нисбатан ўзгаришсиз қолади. Баҳорги совуқ ёнғоқ етиштириладиган энг йирик провинция – Шинжонда ишлаб чиқаришни ўтган йилга нисбатан 20 фоизга қисқартириши мумкин. Аммо бошқа йирик ёнғоқ етиштирувчи провинциялар,  жумладан, иккинчи ўринда турадиган Юньнанда маҳсулот етиштириш даражасининг ўсиши Шинжондаги йўқотишлар ўрнини қоплайди.

Хитой энг йирик ёнғоқ етиштирувчи мамлакат бўлиб, жаҳондаги ёнғоқ етиштириш ҳажмининг деярли ярми унинг ҳиссасига тўғри келади. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza материалларига асосланиб ёзмоқда. Янги боғлар мева бера бошлагач, Хитойда ёнғоқ етиштиришнинг умумий ҳажми келгуси бир неча йил ичида ўсишда давом этади, лекин уларнинг бозорга кириб бориши нархга боғлиқ бўлади.

Хитойда ёнғоқ етиштиришнинг умумий ҳажми номаълум, лекин у тижорат ишлаб чиқариш ҳажмидан сезиларли даражада ошади. Кўплаб ёнғоқ дарахтлари қияликларга экилган бўлиб,  у қадар машҳур бўлмаган навлар саналади ва уларни парваришлаш, механик йиғиш қийин. Грек ёнғоғи савдогарларининг фикрича, нархлар пастлиги сабаб, фермерлар бу дарахтларни йиғиш учун сарфланадиган меҳнат харажатларини қоплай олмайди. Бироқ, Шинжон жанубида грек ёнғоғи текисликларда ўстирилади ва уни етиштириш, асосан, механизациялашган.

Бодом

Шинжон мутахассисларининг маълумотларига кўра, 2021/22 маркетинг йилида (август-июль)да Хитойда бодом мағзи етиштириш ҳажми 42 минг тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Бу ўтган йилгидан деярли 7 фоиз паст. Чунки, баҳорда бодом гуллаш пайтида совуқдан зарар кўрди. Шинжон жанубидаги Шаче округи бутун мамлакат бўйича бодомнинг 95% дан ортиғини етиштиради.

Бодом ҳосилдорлиги паст – гектарига 3,0 – 3,8 тонна. Бунга сабаб, номақбул парвариш ва маҳсулдорлиги паст навлардан фойдаланилганидир. Натижада, Шинжон бодомлари, асосан, шу ҳудуднинг ўзида сотилади. Хитой ички истеъмол учун импорт қилинган бодомга таянади.

Шинжонда бодом майдони барқарорлигича қолмоқда ва тахминан 63 минг гектарни ташкил этади. Хабар беришларича, Хэнань  марказий провинциясидаги хусусий компания тажриба сифатида 50 гектарга яқин майдонга бодом эккан. Ушбу эксперимент муваффақиятли бўладими-йўқми, ҳали номаълум.

Сообщение Жорий мавсумда Хитой 2020 йилдагидек кам бодом ва ёнғоқ ҳосилини йиғади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-mavsumda-khitoy-2020-yildagidek-kam-bodom-va-yonqoq-hosilini-yiqadi/feed/ 0
Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/#respond Thu, 14 Oct 2021 06:00:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89006 2021/22 маркетинг йилида Украинадан грек ёнғоғи экспорти тахминан 108 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 45% зиёддир. Бу хусусда Аgroportal АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) чоп этган шарҳга асосланиб ёзмоқда. Ёнғоқ экспорти, одатда, октябрь-май ойларида фаол бўлади. Ўтган мавсумда саноат манбалари маълумотларига кўра, украиналик ёнғоқ экспортёрлари COVID-19 натижасида...

Сообщение Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

2021/22 маркетинг йилида Украинадан грек ёнғоғи экспорти тахминан 108 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 45% зиёддир.

Бу хусусда Аgroportal АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) чоп этган шарҳга асосланиб ёзмоқда.

Ёнғоқ экспорти, одатда, октябрь-май ойларида фаол бўлади. Ўтган мавсумда саноат манбалари маълумотларига кўра, украиналик ёнғоқ экспортёрлари COVID-19 натижасида глобал талаб пасайишига дуч келишган эди. 2020/2021 маркетинг йили якунига кўра, экспорт тахминан 74 минг тоннага баҳоланмоқда, бу Украина ташқи бозорга 105 минг тонна маҳсулот етказиб берган 2019/2020 йилга нисбатан 29 фоиз кам кўрсаткичдир.

Грек ёнғоғининг ички истеъмоли 2021/22 маркетинг йилида 31 минг тонна ёки ўтган мавсумдагидан 6% кам бўлади.

Шуни қайд этиш жоизки, 2020/21 маркетинг йилида украиналикларнинг ёнғоқ истеъмоли 33 минг тоннани ташкил этди (ўсиш – 1,6 баробар).

Бироқ, грек ёнғоғи Украинада асосий озиқ-овқат маҳсулоти  эмас, шунинг учун уни истеъмол қилиш даражаси аҳоли даромадлари даражасига қараб ўзгариб туради, дейилади шарҳда.

Сообщение Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/feed/ 0
АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-2021-yilda-khandon-pista-eksportini-40-foizga-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-2021-yilda-khandon-pista-eksportini-40-foizga-oshiradi/#respond Fri, 02 Jul 2021 08:29:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80599 АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) маълумотларига қараганда, 2021 йилда АҚШда хандон писта етиштириш ҳажмлари 352 минг тоннадан 454 минг тоннага етади. Бу йил хандон писта экспорти 40 фоизга ошиши кутилмоқда. FruitNewsнинг ёзишича, Америка хандон писталарининг энг йирик импортёри Хитой бўлиб, у бутун дунёда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 33 фоизини сотиб олади....

Сообщение АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) маълумотларига қараганда, 2021 йилда АҚШда хандон писта етиштириш ҳажмлари 352 минг тоннадан 454 минг тоннага етади.

Бу йил хандон писта экспорти 40 фоизга ошиши кутилмоқда. FruitNewsнинг ёзишича, Америка хандон писталарининг энг йирик импортёри Хитой бўлиб, у бутун дунёда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 33 фоизини сотиб олади.

2020 йилда АҚШда хандон писта етиштириш 352 минг тоннани ташкил қилган бўлиб, бу 2019 йилдагига нисбатан 4,9 фоизга кўпдир. Энг кўп –  448 минг тонна ҳосил 2018 йилда олинган. Пулда ифодаланганда 2020 йилда хандон писта етиштириш 2,9 миллиард доллар даромад келтирди. АҚШдан хандон писта экспорт қилиш кўрсаткичлари 2020 йилда 22,7 фоизга пасайиб, 178 минг тоннани ташкил қилган. Пул билан ифодалаганда, хорижга писта етказиб бериш 1,5 миллиард долларга тушиб қолган.

2020 йилда АҚШдан хандонпистани энг кўп сотиб олган мамлакатлар Хитой (46 минг тонна), Германия (25 минг тонна) ва Бельгия (22 минг тонна) бўлди. Ушбу мамлакатларнинг умумий экспорт ҳажмларидаги улуши 52 фоизга тенг. Улардан кейинги ўринларни Гонконг, Испания, Вьетнам, Саудия Арабистони, Нидерландия, Италия, Буюк Британия, Франция ва Исроил эгаллаган. Ушбу мамлакатларнинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 33 фоизга тенг.

2020 йилда АҚШдан экспорт қилинган хандон пистанинг ўртача нархи тоннасига 8325 долларни ташкил қилиб, бу 2019 йилдагига нисбатан 3 фоизга кўп демакдир. Сўнгги 8 йил давомида хандон пистанинг экспорт нархлари йилига ўртача 2,6 фоиздан ўсиб борган. 2020 йилда энг юқори нархлар Испания (тоннасига 9350 доллар) ва Италида (9279 доллар), энг паст нархлар эса Вьетнам (7267 доллар) ва Хитойда (7615 доллар) қайд этилди.

Сообщение АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-2021-yilda-khandon-pista-eksportini-40-foizga-oshiradi/feed/ 0
USDA: 2020/21 йилги мавсумда жаҳон бўйича олма етиштириш 3,6 миллион тоннага камайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2020-21-yilgi-mavsumda-zhahon-boyicha-olma-etishtirish-36-million-tonnaga-kamaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2020-21-yilgi-mavsumda-zhahon-boyicha-olma-etishtirish-36-million-tonnaga-kamaydi/#respond Sat, 26 Jun 2021 10:04:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79953 Aмерика Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳисоботига кўра, 2020/21 йилги мавсумда жаҳон бўйича олма етиштириш Хитойнинг шимоли-ғарбий провинцияларида баҳорги совуқлар ҳосилга таъсир кўрсатгани ва бошқа мамлакатлардаги паст ҳосил туфайли 3.6 миллион тоннага камайиб, 75.9 миллион тоннани ташкил этди. Хитойда олма етиштириш 1,9 миллион тоннага камайган ва 40,5 миллион тонна...

Сообщение USDA: 2020/21 йилги мавсумда жаҳон бўйича олма етиштириш 3,6 миллион тоннага камайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Aмерика Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳисоботига кўра, 2020/21 йилги мавсумда жаҳон бўйича олма етиштириш Хитойнинг шимоли-ғарбий провинцияларида баҳорги совуқлар ҳосилга таъсир кўрсатгани ва бошқа мамлакатлардаги паст ҳосил туфайли 3.6 миллион тоннага камайиб, 75.9 миллион тоннани ташкил этди.

Хитойда олма етиштириш 1,9 миллион тоннага камайган ва 40,5 миллион тонна ҳосил йиғиб олинган. Экспорт 1,1 миллион тоннага ўсди, импорт эса Covid-19 келтириб чиқарган логистика муаммолари сабаб, 30 минг тоннага камайиб, 70 минг тоннани ташкил этди. Бу хусусда FruitNews USDA материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Европа Иттифоқида олма ҳосили 500 минг тоннага кўпайиб, 12,2 миллионга етди. Нотижорат боғларда мева етиштириш об-ҳаво шароити туфайли ҳосил бой берилишини компенсациялади. Экспорт 135 минг тоннага камайиб, 880 минг тоннани, импорт эса 460 минг тоннани ташкил этди.

Шунингдек ўқинг: USDA прогнози: Жаҳон бўйича нок етиштириш 2020/21 йилги мавсумда пасаяди

Туркияда олма ишлаб чиқариш 700 минг тоннага кўпайиб, 4,3 миллион тоннани ташкил этди. Янги олма кўчатларининг мевага кириши Кайсери ва Испарта вилоятларидаги дўл туфайли бой берилган ҳосил ўрнини қоплайди. Экспорт 30 фоизга ошиб, олма ҳосили 270 минг тоннани ташкил этди. Етказиб бериш даражаси ортиши Россия ва Ҳиндистон йўналишларида аниқланди.

Қўшма Штатларда ҳосил камлиги, ўрмон ёнғинлари ва Вашингтон штатидаги бўрон туфайли олма ҳосили 360 минг тоннага тушиб, 4,5 миллионни ташкил қилди. Экспорт 100 минг тоннага камайиб, 750 минг тонна кўрсаткич қайд этилди. Импорт 115 минг тоннагача ўсди.

Ҳиндистонда олма ҳосилдорлиги паст экани, ҳарорат ўзгариши, кўчат гуллаши даврида суғориш учун сув танқислиги ва дарахтлар мева тугадиган маҳалдаги дўл туфайли олма ҳосили 2,3 миллион тоннага камайди. Мева сифатига Химачал-Прадеш штатидаги қўтир касаллиги ҳам таъсир кўрсатди. Импорт Эрондан етказиб бериш ҳисобига 90 минг тоннага кўпайиб, 285 минг тоннани ташкил этди.

USDA маълумотларига кўра, Россияда олма етиштириш 240 минг тоннага камайди ва баҳорги совуқ ҳамда дўл туфайли 1,5 миллион тоннани ташкил этди. Молдова ва Сербиядан етказиб бериладиган маҳсулотлар оқими қисқариши туфайли импорт 615 минг тоннагача камайди.

Совуқ ҳаво, ёмғир ва Covid-19  чекловлари сабаб, мавсумий ишчилар етишмовчилиги туфайли Чилида олма ҳосили пасайиши 190 минг тоннага камайиб, 1,1 миллион тонна кўрсаткич қайд этилиши кутилмоқда. Экспорт 650 минг тоннага камайди.

Жанубий Aфрикада олма етиштириш учун шарт-шароит қулай эканлиги ва иссиқ об-ҳавога чидамли янги навлар мевага киргани туфайли олма ҳосили 966 минг тоннага ортди. Экспорт 530 минг тоннагача ўсди.

Мексикада олма йиғими 2020/21 йилги мавсумда 680 минг тоннани ташкил этди, бу кўрсаткич 2019/20 йилги мавсумга нисбатан 80 минг тоннага камдир. Импорт эса 250 минг тоннага тушиб кетди.

Янги Зеландияда олма етиштириш 48 минг тоннага камайиб, 543 минг тоннани ташкил этди. Дўл Нелсон ва Отаго минтақаларидаги экинларга зарар етказди, паст ҳарорат мевалар ҳажмига таъсир қилди ва ишчилар етишмаслиги йиғим-теримни қийинлаштирди. 2020/21 йилги мавсумда Янги Зеландиядан олма экспорти   56 минг тоннага камайиб, 354 минг тоннани ташкил этмоқда.

Сообщение USDA: 2020/21 йилги мавсумда жаҳон бўйича олма етиштириш 3,6 миллион тоннага камайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2020-21-yilgi-mavsumda-zhahon-boyicha-olma-etishtirish-36-million-tonnaga-kamaydi/feed/ 0
2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-2021-mavsum-zhahon-boyicha-khoraki-uzum-etishtirish-24-million-tonnadan-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-2021-mavsum-zhahon-boyicha-khoraki-uzum-etishtirish-24-million-tonnadan-oshdi/#respond Tue, 22 Jun 2021 10:21:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79553 2020/2021-мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24,7 миллион тоннани ташкил этди. Хитойдаги юқори ҳосилдорлик Европа Иттифоқи, Чили ва Туркиядаги об-ҳаво шароити туфайли юз берган йўқотишлар ўрнини қоплади. Бу ҳақда FruitNews AҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) материалларига асосланиб хабар бермоқда. Хитойда хўраки узуми ҳосили 400 минг тоннага ортиб, 11 миллион тоннага...

Сообщение 2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2020/2021-мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24,7 миллион тоннани ташкил этди. Хитойдаги юқори ҳосилдорлик Европа Иттифоқи, Чили ва Туркиядаги об-ҳаво шароити туфайли юз берган йўқотишлар ўрнини қоплади. Бу ҳақда FruitNews AҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Хитойда хўраки узуми ҳосили 400 минг тоннага ортиб, 11 миллион тоннага етди.

Бу, албатта, узум, етиштириш  технологияларини модернизациялаш ва иссиқхоналарга инвестиция киритувчи ҳамда узумзорларни ёмғирдан ҳимояловчи деҳқонлар сафи кенгайганлиги туфайлидир. Хитойда хўраки узум етиштириш даражасининг ўсиши экспортни 58 минг тоннадан 420 минг тоннагача оширишга олиб келиши кутилмоқда. Хитой узумларининг асосий савдо бозорлари – Таиланд ва Вьетнамдир.

Ҳиндистонда узум ҳосили ўзгаришсиз қолмоқда –  2,3 миллион тоннани ташкил қилган. Кучли ёмғир сабабли деҳқонлар иккинчи йил ҳосилни бой беришмоқда. Ҳиндистондан узум экспорти ҳажми 185 минг тоннани ташкил қилади.

USDA маълумотларига кўра, Туркияда 2020-2021 йилги мавсумда хўраки узум етиштириш дўл туфайли 50 минг тоннага қисқариб, 2 миллион тоннани ташкил этди. Чунки дўл Туркиянинг уруғсиз узум етиштирувчи асосий ери – Эгей минтақасига зарар етказди. Узум етиштириш камайганига қарамай, Украина ва Россияга етказиб бериш ҳажми кўпайиши ҳисобига экспорт 10 минг тоннага ортиб, 215 минг тоннани ташкил этди.

Европа Иттифоқида Италиядаги баҳорги совуқлар, кузги ёмғир ва дўл туфайли хўраки узум ҳосили 170 минг тоннага камайиб, 1,4 миллион тоннагача пасайиши кузатилди. Аммо экспорт барқарор ҳолатда қолди – 80 минг тонна. Шу билан бирга, импорт рекорд даражадаги 725 минг тоннага етди.

Шунингдек ўқинг: USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди

AҚШда хўраки узум етиштириш 2020-2021 йилги мавсумда экин майдонлари камайиши ва ноқулай об-ҳаво сабаб, 34 минг тоннага камайиб, 871 минг тоннани ташкил этди. Экспорт 11 минг тоннага камайиб, 314 минг тонна кўрсаткич қайд этилди. Импорт эса 670 минг тоннага етди.

Перуда яхши об-ҳаво шароити ва янги плантацияларнинг мевага кириши натижасида узум етиштириш 665 минг тоннага етди. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2020-2021 йилги мавсумда Перу узум етиштириш бўйича ҳосилни бой берган Чилини илк бор ортда қолдирди. Экспорт ҳажми  470 минг тоннага ўсди. Перу узумининг асосий бозорлари – AҚШ ва Европа Иттифоқидир.

Россиянинг хўраки узуми ҳосили мамлакат жанубида юз берган баҳорги қурғоқчилик туфайли 23 минг тоннага тушиб кетди. Россияда асосий сармоялар хўраки эмас, балки техник узум ишлаб чиқаришга сарфланиши ва хўраки узумнинг асосий қисми хориждан олиб келиниши бу борада муҳим роль ўйнайди. 2020-2021 йилги мавсумда Россияга хўраки узум импорти 32 минг тоннага ортиб, Туркия ва Ўзбекистондан етказиб бериш кўпайиши ҳисобига 320 минг тоннага етди.

2020-2021 йилги мавсумда Жанубий Aфрикада узум ҳосили яхши об-ҳаво шароити ва суғориш учун сув мавжудлиги туфайли 330 минг тоннага етди. Шунингдек, Шимолий провинция ва Ғарбий Капскдаги янги узумзорлар мевага кирди. Эътиборлиси, бу минтақалардаги деҳқонлар техник узум етиштиришдан хўраки узумга ўтмоқда. Бу мавсумда экспорт ҳажми 27 минг тоннага ортиб, 325 минг тоннани ташкил этди.

Сообщение 2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-2021-mavsum-zhahon-boyicha-khoraki-uzum-etishtirish-24-million-tonnadan-oshdi/feed/ 0
USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-prognozi-2020-21-yilgi-mavsumda-dunyo-boyicha-umumiy-nok-etishtirish-hazhmi-pasayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-prognozi-2020-21-yilgi-mavsumda-dunyo-boyicha-umumiy-nok-etishtirish-hazhmi-pasayadi/#respond Sat, 19 Jun 2021 18:22:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79377 АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) 2020/21 йилги мавсумда жаҳонда нок етиштириш бўйича прогнозни эълон қилди. Унга кўра, Хитойда ноқулай об-ҳаво шароити ва савдо айланмасининг пасайиши туфайли 1,2 миллион тоннага камайиб, 22,1 миллион тоннани ташкил қилади. Хитойда нок етиштириш ҳажми 16 миллион тоннани ташкил қилади, бу асосий мева етиштирувчи ҳудуд –...

Сообщение USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) 2020/21 йилги мавсумда жаҳонда нок етиштириш бўйича прогнозни эълон қилди. Унга кўра, Хитойда ноқулай об-ҳаво шароити ва савдо айланмасининг пасайиши туфайли 1,2 миллион тоннага камайиб, 22,1 миллион тоннани ташкил қилади.

Хитойда нок етиштириш ҳажми 16 миллион тоннани ташкил қилади, бу асосий мева етиштирувчи ҳудуд – Хэбэй провинциясида апрел ойининг совуқ келиши натижасида йўқотишлар бўлган деб ёзади AgroTimes.

Европада мева етиштириш ноқулай келган об-ҳаво шароити ва зараркунандаларнинг ўтган йилги келтирган зарарларига қарамай, деярли 280 минг тоннага кўпайиб, 2,3 миллион тоннагача кўтарилиши кутилмоқда.

Мева етиштиришда юқори суръатга қарамай, Пиреней яриморолидаги дўл ва ёғингарчилик оқибатида юзага келган зарарлар туфайли Европа Иттифоқидан экспорт ҳажми 270 минг тоннага камайиши тахмин қилинмоқда, бу, айниқса, Бразилияга қилинадиган экспортни камайтиради.

АҚШда нок етиштириладиган майдонларининг камайиши ва ҳосилдорликнинг пасайиши туфайли нок етиштириш ҳажми 37 000 тоннага қисқариб 608 000 тоннани ташкил қилиши кутилмоқда.

Аргентинада нок майдонлари қисқаришда давом этмоқда ва, натижада, нок етиштириш ҳажми бироз камайиб, 620 минг тоннагача пасайиши кутилмоқда.

Жанубий Африкада нок етиштириш барқарор бўлиб, 410 минг тоннани ташкил этади. Нок плантациялари майдони қурғоқчиликдан сўнг тикланишда давом этмоқда. Нок экспорти ҳажми эса 230 минг тоннагача барқарор бўлиб қолиши кутилмоқда.

Айни пайтда, Россияда нок етиштириш 43 минг тоннага қисқариб, 247 минг тоннани ташкил этади, чунки бу йилги об-ҳаво таъсири ва ўтган мавсумдаги катта ҳосилдан сўнг жорий йилда нок ҳосили камайиши кутилмоқда. Импорт ўтган йилги энг паст кўрсаткичдан 36 минг тоннага кўпроқ бўлиши ва натижада бу йилги нок импорти 230 минг тоннани ташкил қилиши кутилмоқда, бу Россиянинг дунёдаги энг йирик нок импорт қилувчи давлат мақомида қолганини тасдиқлайди. Кутилаётганидек, Белоруссия ва Туркиядан нок импорти ҳажмининг ошиши дунёнинг Жанубий яримшарида жойлашган мамлакатлардан нок импортининг камайишини қоплаши мумкин.

Сообщение USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-prognozi-2020-21-yilgi-mavsumda-dunyo-boyicha-umumiy-nok-etishtirish-hazhmi-pasayadi/feed/ 0